Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
“КЕЛИШИЛДИ”
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш
институти касаба уюшмаси қўмитаси раиси_______________А.Максимова
“____” ______ 2021 й
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш
институти ректори Н.Тўйчибоев
___________________________
“____ " ___________ 2021 йил
|
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг
ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ
Андижон-2021
Ушбу одоб-аҳлоқ қоидалари Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида 2021 йил 7 майда тасдиқланган.
Одоб-аҳлоқ қоидалари институт Кенгашининг
5-сон йиғилишида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб
2021 йил 30 декабрда тасдиқланган.
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу қоида билан тартибга солинадиган муносабатлар
Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, бошқа Қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Олий таълим муассасаси педагог ва бошқа ходимлари, талабалари, докторантлари (кейинги ўринларда – ходим, талаба ва докторант) касбий одоб-ахлоқининг тамойиллари, нормалари, таълим жараёни ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади;
Do'stlaringiz bilan baham: |