Келишилди” кмф “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси мудири
Кафедранинг устувор вазифалари
Download 127.02 Kb.
|
Рашидов М Иқтисодиёт ва менежмент СТРАТЕГИЯСИ 2022 (3)
Кафедранинг устувор вазифалари
Кафедрада бакалаврлар, магистрлар ва мутахассисларнинг фундаментал ва касбий йўналтирилган узлуксиз тайёргарлигини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиётининг юқори технологияли секторини шакллантириш учун замонавий талабларга жавоб берадиган касбий йўналтирилган муҳандислик таълимининг ҳаракатчанлиги (мобиллиги), мослашувчанлиги, инновацияси ва рақобатбардошлигини таъминлаш. Амалиётга йўналтирилган ва фанлараро таълим шаклларини ривожлантириш учун лаборатория, инструментал ва ахборот-услубий асосларнинг тақсимланган тармоқ инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, таълим беришнинг янги услуб ва технологияларини жорий этиш асосида университетда янги таълим маданияти элементларини шакллантириш. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг хар бир аъзосининг 3 йиллик стратегик дастури (ўқув-услубий, илмий-инновацияон ва бошка сохаларда)ни ишлаб чиқиш. Таълимнинг таркибий қисмларини ҳат бири бўйича талабалар, магистрлар, аспирантлар ва доктарантларнинг билим ва касбий компетенцияларининг сифати, изчиллиги, мураккаблигини таъминлайдиган шарт-шароитларни яратиш. Профессор-ўқитувчиларни доимий равишда ўз-ўзини ўқитиш ва ўз-ўзини тарбиялаш орқали илмий-педагогик ва касбий малакасини оширишга йўналтирилган рағбатлантирувчи шарт-шароитларни яратиш. Ишлаб чиқариш ва олий таълимнинг долзарб эҳтиёжларига, шунингдек, фан ва амалиётнинг сўнги ютуқларига асослланган бакалавр, магистр ва доктарантларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Узлуксиз, мобил, касбий йўналтирилган муҳандислик таълимининг инновацион тизими, шу жумладан илмий ва таълим платформаларини ташкилий ҳамда таълим таъминотини яратиш. Кафедранинг илмий устувор йўналишлари. Кафедра профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятининг жорий ҳолати ва уни яхшилаш бўйича истиқболдаги вазифалар, келажакда кафедранинг илмий ва инновацион стратегияси. Якин келажакда кафедрада жорий килинадиган бакалавр, магистр ва докторлик дастурлари. Дунёдаги Топ-100, Топ-500 ёки Топ-1000 таликка кирувчи хорижий ОТМлари олимларини университет фаолиятига жалб килиш стратегияси. Кафедрада илмий мактабларини шакллантириш ва уларнинг натижадорлиги. Кафедрада тўгаракларни ташкил этилганлиги, жалб этилган талабалар, ППЎлар ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлиги ва натижалар. Талабалар илмий тўгараклари томонидан яратилган ишланмалар, лойиҳалар, старт-аплар. Кафедра раҳбариятининг ташаббуси билан ташкил этилган илмий тадбирлар – илмий семинар, workshop, академиклар билан учрашувлар, zoom-meetingлар. Кафедрада ташкил этилган инновацион гуруҳнинг фаолияти. Соҳалар бўйича корхоналар билан шартномаларнинг мавжудлиги, шакллантирилган муаммолар банки, муаммолар банки асосида шакллантирилган МБИ, МД ва ДД, шунингдек хўжалик шартномалари ва давлат грантлари. Кафедранинг лаборатория-техник базаси. Илмий-тадқиқотлар лабораторияларининг ташкил этилганлиги. Лаборатория қурилмаларини ишлатиш самарадорлиги, лаборатория сервис тизимининг йўлга қўйилганлиги. Илмий инновацион фаолият (грантлар, х/шартномалари) маблағлари ҳисобига сотиб олинган лаборатория қурилмалари ва жихозлар, шунингдек бутловчи қисмлар ва сарф материллари миқдори. Эл юрт умиди фонди ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган илмий стажировкаларда мақсадли иштирок этиш ҳолати ва натижадорлиги. Кафедрадаги профессор-ўқитувчиларининг (шунингдек докторантлар, магистрлар ва иқтидорли талабаларнинг) нашрлардаги фаоллиги (махаллий, хорижий, Web of Science ва Scopus базаларида мақола ва тезислар) ҳамда уларнинг мақолаларига иқтибослик мавжудлиги. Google Scholar, Web of Science ва Scopus бўйича h-индексга эга профессор-ўқитувчилар салмоғи. Кафедрада сўнгги 3 йилда ва жорий бажарилаётган давлат грантлари, хўжалик шартномалари, стартап лойиҳалар ва бошқа инновацион фаолият орқали жалб қилинган маблағлар. Нуфузли хорижий олимларнинг кафедра илмий фаолиятида иштироки, жумладан, илмий раҳбарлик, ҳамкорликдаги илмий лойиҳалар, ҳамкорликдаги нашрлар. Сўнгги 3 йилда ва жорий йилда кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги (монография, патент, фойдали модель, ва бошқалар). Патент, фойдали модель, муаллифлик хуқуқи билан ҳимоя қилинган интеллектуал мулкларнинг тижоратлаштириш ҳолати. Download 127.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling