Keyingi avlod konvergent tarmoqlari“ fanidan 3-amaliy ishi Bajardi: Mardonov R. Tekshirdi: Sharipov Y


Рақамли коммутациялаш тизимининг коммутация майдонини тузили-ши. Фазо – вақт коммутациялаш блокинингтузилиш принциплари


Download 163.78 Kb.
bet2/2
Sana09.04.2023
Hajmi163.78 Kb.
#1345455
1   2
Bog'liq
3-amaliy

Рақамли коммутациялаш тизимининг коммутация майдонини тузили-ши. Фазо – вақт коммутациялаш блокинингтузилиш принциплари
Фазода бўлишга асосланган ҳолда қурилган коммутациялаш майдони (КМ) фақат фазо аломати билан характерланади ва у ўрнатилган жой 1 ёки 1 неча координаталар билан аниқланади. Уларнинг ҳар бири фақат фазо алома-тига эга. Лекин электрон АТСларда зичлаштирилган линиялар ишлатилади. Уларнинг ҳар 1 каналида фақатгина фазо аломати эмас, балки вақт аломати ҳам ишлатилади. Импульс – кодли модуляция (ИКМ)га эга бўлган узатиш тизимларида ҳар 1 канал, зичлаштирилган линия жойлашишини кўрсатувчи фазо аломати ва каналнинг вақт бўйича ҳолати билан характерланади.
Каналларни вақт бўйича ажратиш, импульсли модуляцияларнинг бирор тури ёрдамида амалга ошади. Импульсли модуляцияда сигнал узлуксиз (ана-лог) кўринишда узатилмай, дискрет қийматлар (импульслар) кўринишида узатилади. Узатилаётган сигналнинг бир лаҳзалик оний қийматини ҳар хил усул билан акс эттириш мумкин, масалан: импульс амплитудаси, амплитуда импульсли модуляция (АИМ), импульснинг давомийлиги (кенглиги), кенг импульсли модуляция (КИМ), нуқтага нисбатан вақт бўйича импульснинг ҳолати, фаза импульсли модуляция (ФИМ) ва х.к. Бошқача сўз билан айтганда каналларни вақт бўйича ажратиш усулиқўлланилганда сўзлашув токлари коммутацияси аналог шаклда эмас, рақамли кўринишда амалга оши-рилади. Аналог сигнални рақамли сигналга айлантиришда юқорида кўрилган аналог усуллар (АИМ, КИМ, ФИМ) эмас балки рақамли усуллар кенг тарқалган. Рақамли ўзгартириш усулларига, импульс-кодли модуляция (ИКМ), дельта модуляция (ДМ) ва х.к. киради. ИКМ ёрдамида аналог сигнални рақамлига ўзгартириш жараёни учта кетма-кетликдаги тадбирдан иборат: вақт бўйича аналог сигнални дискретлаш, дискрет отсчетларни сатх бўйича квантлаш ва квантланган қийматларни кодлаш.
Дискретлаш жараёни, Котельников теоремасига биноан амплитуда-импульсли модуляция (АИМ) ёрдамида амалга ошади. Бундай ҳолда такрорланиш даври Т (ёки дискретлаш частотаси fg ) ва импульс давомийлиги τu параметрлари билан импульслар кетма-кетлигини ҳосил бўлади. Импульслар кетма-кетлигининг дискретлаш частотаси, бузилишларсиз сўзлашув спектрини узатишни таъминлаш учун етарли сатхда юқори бўлиши керак. Котельников теоремасига мувофиқ, 0 дан fмаксгача бўлган частота спектри биланчегараланган ҳар қандай сигнални, кетма-кет жойлашган дискрет қийматлар кўринишида узатиш мумкин. Дискеретлаш частотаси узатилаётган сигналнинг энг юқори частотасидан тахминан икки марта катта бўлиши керак: fg≥2 fмакс. Мисол тариқасида 2–расмда ИКМ воситаси ёрдами-да аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш принципи (а) аналог сиг-нал, б) импульслар кетма-кетлиги яъни дискрет сигнал, в) эса дискретлаш ва квантлаш жараёни) келтирилган. Биринчи дискретловчи сигнал ёрдамида аналог сигнал дискрет қийматларга ажратилади, яъни АИМ амалга оширилади.
Квантлаш тадбирида, ҳар бир (бир лаҳзалик) дискрет АИМ сигналнинг амплитуда қийматини аниқлаш учун квантлаш шкаласи ишлаб чиқилади. Шкала, сатхлар сонининг кодли тизимига боғлиқ. Агар 2 асосли код ишла-тилса, квантлаш сатхлари сони “2” аниқланади. Мисол учун кодли элемент-лар сони n=3 бўлса, унда 23=8, демак саккиз сатҳга эга 0......7. Бунда квант-лаш қадами ∆. Линияга иккилик коднинг амплитуда сатхини рақами узатилади (2.г – расм). Қабул қилиш пунктида узатилган узлуксиз сигналнинг дискрет қийматлари қайта тикланади. Лекин қабул қилинган қийматларнинг барчаси ҳам узлуксиз сигналнинг амплитуда қийматларига мос тушавермай-ди. Чунки квантлаш жараёнида ҳосил бўлган бузишлар (квантлаш шовқинла-ри) сигнал билан биргалинияга тушади. Буни камайтириш учун квантлаш қадами кичрайтирилади. Ҳар 1 импульс такрорланиш даври (Т)нинг фақат 1 қисмини эгаллагани учун, унинг орқасидан бошқа сигнал ахборотини узатиш мумкин. Улар вақт бўйича сурилиб узатилади, демак вақт бўйича сурилган 1 неча каналларни ҳосил қилиш мумкин.
Download 163.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling