Ki fakulteti 4 – bosqich di-12-19 guruh talabasining


Download 203.62 Kb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi203.62 Kb.
#1058414
  1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy (2)


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI QARSHI FILIALI



KI FAKULTETI
4 – BOSQICH DI-12-19 GURUH
TALABASINING

Ma’lumotlarga ishlov berishning intellektual vositalari



FANIDAN TAYYORLAGAN
Amaliy ishi

Bajardi: Shodmonov J

Qabul qildi: ABDULLAYEV R




1-amaliy ish
14-variant
A =8, B=4, C=cosx, k1 =0, k2=cos2Ax
Tenglama:

Nazariy qism
Экспертдан билимларни олиш.
Билимларни манбалардан аниқлаш ва уларни керакли шаклга ўзгартириш, шунингдек, техник восита(ТВ)ларнинг билимлар базасига киритиш билимларни ҳосил қилиш деб номланади. Билимларнинг манбалари китоблар, архив хужжатлари, бошқа билимлар базалари ва бошқалар, яъни эгалловчига тушунарли бўлган шаклга келтирилган баъзи объектлаштирилган билимлар бўлиши мумкин. Билимларнинг бошқа тури эксперт билимлар ҳисобланади. Улар мутахассисларда мавжуд бўлиб, улар мутахассисга нисбатан ташқи сақловчиларда қайд қилинмаган. Эксперт билимлар субъектив ҳисобланади. Субъектив билимларнинг яна бир кўриниши эмпирик билимлар ҳисобланади. Бундай билимлар ташқи муҳитни кузатиш йўли билан ТВ лар томонидан қўлга киритилиши мумкин. Объектлаштирилган билимларни билимлар базасига киритиш муаммо туғдирмайди, субъектив билимларни, айниқса эксперт билимларни аниқлаш ва киритиш анчагина мураккаб. Экспертлардан олинадиган субъектив билимларни эгаллаш услубиётини ишлаб чиқиш учун билимларни қайта намойиш этишнинг икки хил шаклини аниқ фарқлай олиш лозим. Биринчи шакл бу билимлар инсон – экспертда қандай ва қайси моделларда сақланиши билан боғлиқ. Бунда эксперт ундаги билимлар қандай қайта намойиш этилганини ҳар доим ҳам тўлиқ тушунмайди. Иккинчи шакл ЭТ ни лойиҳалайдиган билимлар инженери билимларни қандай тавсифлаши ва намойиш этиши билан боғлиқ. Билимлар инженери ишининг самарадорлиги ушбу икки қайта намойиш этиш шаклларининг ўзаро мослик даражасига боғлиқ.
Конгнитив психологияда инсон учун характерли бўлган (конгнитив билимлар структураси) билимларни қайта намойиш этиш (репрезентация) шакллари ўрганилади. Қуйидагилар мисол бўла олади [Хафман, 1986]: тушунчалар синфини уларнинг элементлари орқали тасвирлаш (масалан, “қуш” тушунчаси чайка, қарға, чумчуқ каби қаторида қайта намойиш этилади), синф объектларининг типик хусусиятларини акс эттирадиган базавий прототип ёрдамида синф тушунчасинини тасвирлаш (масалан, “қуш” тушунчаси қанот, тумшуқ, учиш ва шу каби қандайдир прототиплар билан қайта намойиш этилади), белгилар ёрдамида тасвирлаш (“қуш” тушунчаси учун, масалан, қанотлар, тумшуғ, патларининг борлиги).
Тушунчалардан ташқари улар орасидаги муносабатлар ҳам қайта намойиш этилади. Қоидага кўра, тушунчалар орасидаги муносабатлар процедурали усул билан, тушунчаларни ташкил этувчилари орасидаги муносабатлар эса деклоратив усул билан аниқланади. Икки хил кўринишдаги тавсифларнинг мавжудлиги билимларни тасвирлаш моделларида бир вақтда икки компонет масалан, когнитив моделда тасвирлангандек, семантик тармоқ ва продукцион тизимнинг бўлишини талаб этади[Anderson, 1983].
Билимларни ҳосил қилишда предмет соҳани тавсифлашда ишлатиладиган ҳамда таркибида асосий тушунчалар мавжуд бўлган билимлар майдони ва тушунчалар ўртасида алоқани ўрнатиш учун ишлатиладиган барча муносабатларнинг хусусиятлари муҳим роль ўйнайди. Билимлар майдони предмет соҳасининг концептуал модели билан боғлиқ. Бу моделда билимлар базасида уларни шакл тасвирлашда юзага келадиган чекланиш ҳисобга олинмаган. Бирор соҳани билимлар майдонида тасвирлашдан билимлар базасида тасвирлашга ўтиш маълумотлар базасининг концептуал моделидан унинг мантиқий схемасига ўтишга ўхшаш.

Download 203.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling