Ki fakulteti 4 – bosqich di-12-19 guruh talabasining


Download 203.62 Kb.
bet3/4
Sana24.12.2022
Hajmi203.62 Kb.
#1058414
1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy (2)

1) Тайёрловчи босқич. Мулоқот самарали ўтиш учун иккала иштирокчи ҳам ўйин ёки мулоқотга чуқур тайёрланишлари лозим. Эксперт фақатгина компетентли мутахассис бўлиб қолмасдан, балки асосий мақсадга эришиш – ТВ ларни қуришда манфаатдор(маънавий ёки моддий) шахс бўлиши мақсадга мувофиқ. У билимлар инженерига хайрихох бўлиши ва ўз билимларини тушунтира олиши лозим(энг яхши ҳолат экпертнинг ўқитувчилик маҳорати бўлса).
Билимлар инженерига қуйидагилар керак:

  • «ахмоқона» саволларни бермаслиги учун предмет соҳаси бўйича махсус адабиётлар билан танишиш (шунчаки «ахмоқона» саволлар жуда ҳам керак бўлади), шунингдек, «кутиш пакетлари» сонини ошириш[ Шенк ва б., 1987]; эшитишни билиш ва тўғри саволлар бериш;

  • «имтиҳон олувчи эмас, ўқувчи» ролига мослашиш;

  • конгнитив психология моделларини, шунингдек, эксперт билимларидан аниқ структураларни ажратиб олиш учун билимларни тасвирлаш моделларини тушуниш.

Ҳар қандай ҳамкорлик фаолиятида тадқиқотчиларнинг шахс, хулқ - атвор, илмий фикрлаш услуби каби психологик хусусиятлари катта аҳамиятга эга. Илмий ходимларнинг турли синфлари мавжуд. Мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • ташаббускор(инициатор) - истиқболли муаммоларга тезда жавоб беради, яъни, биринчилардан бўлиб масалани ноаниқлик элементлари билан ечиш лозимлигини сезади;

  • ташхисчи(диагност) - масала ечимининг кучли ва кучсиз томонларини баҳолай олиш қобилиятларига эга;

  • эрудит яхши хотирага эга, икир - чикирларга жуда эътиборилилиги ва тартиблиликка эришиши билан ажралиб туради;

  • ҳунарманд - бошқаларнинг ёмон расмийлаштирган ғояларини амалга ошириш

имконига эга;

  • дидли (эстет) – ажойиб натижаларга олиб келувчи муаммоларни тадқиқ қилишга интилади, синчковлик талаб қиладиган меҳнатга мойил эмас;

  • услубиётчи - изланишларнинг услубий томонлари билан қизиқади;

  • мустақил фикрловчи - муаммони мустақил ҳал қилишга интилади;

  • фанатик - ўзининг илмий муаммосига фидокорона қизиқади ва атрофдагилардан ҳам шуни талаб қилади.

Илмий ходимнинг қайси типга тегишлилиги билвосита усуллар (шахсийлик тестлари, интеллект тестлари, когнитив усуллар, лойиҳали усуллар) ёрдамида аниқланади.
Эксперт роли учун ташаббускор, эрудит, ташхисчи ва хунарманд тўғри келса, билимлар инженери ролига эса – ташхисчи, услубчи, эрудит ва инициатор тўғри клади. Бунда турли типдагиларнинг бириктирилиши яхши натижа беради. Масалани ечишга ёндашиш, нуқтаи - назар, фикрлаш йÿли, хотира ва ҳ.к. ларнинг фарқланиши туфайли бундай жуфтликдаги иштирокчилар қўйилган мақсадга ҳар томонлама ёндашишади. Натижада гопотезалар, ғоялар, альтернатив вариантларнинг умумий сони ортади, бу эса билимлар майдонининг бойишига олиб келади. Бироқ юқорида санаб ўтилган турлардан тузилган бирикмаларнинг ҳаммаси ҳам ўзаро таъсирни яхшиламайди, баъзи бир турлар(масалан, фанатик, дидли, мустақил фикрловчи, ҳунарманд) ижодий муносабатда одатда суст мослашади. Бу эса самарали мулоқот жараёнини қийинлаштирадиган яширин ва ошкор қарама-қаршиликларнинг юзага келишига олиб келади
Жуфтликда бошловчилик қилиш ҳам катта аҳамиятга эга. Ихтиёрий мулокотда бир томон одатда бошловчи мавқеини эгаллайди, кўпинча бу ролни интервью олувчи, яъни билимлар инженери эгаллайди. Мулоқотда бошловчининг роли экспертга жараённи ортиқча деталлаштиришга имкон бермасдан билимлар инженерига билимлар майдонини яратиш жараёнини тизимлаштириш ва йўналтиришга имкон беради. Бошқа томондан, догматизм ва қатъиятлилик адекват бўлмаган майдонга олиб келиши мумкин.

Download 203.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling