Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш тартиби
Download 29.96 Kb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш тартиби: - Таъсисчилар таркибини аниқлаш ва таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш; - Корхонани ташкил этиш ва унинг фаолияти ҳақида таъсисчилар томонидан шартнома тузиш; - Корхона низомини тасдиқлаш ва баённомани расмийлаштириш; - Банкда вақтинча ҳисоб рақамини очиш; - Корхонани рўйхатдан ўтказиш; - Давлат реестрига киритиш учун корхона ҳақидаги маълумот-ларни тайёрлаш; - Корхона иштирокчи-лари омонатларини банкка тўла киритиш; - Банкда доимий ҳисоб рақамини очиш; - Корхонани туман солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш; - Думалоқ муҳр ва бурчакли штамп тайёрлашга рухсатнома олиш ва уларни тайёрлаш. Корхонанинг бошкаришнинг самарали тузилмасини вужудга келтириш бошловчи тадбиркор хал этиши керак булган мухим вазифалардан биридир. У ташкилотни самарали ишлаши учун унга кайси ихтисосдаги мутахассислар кандай малакада, кандай шахсий фазилатларга эга булган канча одамни бирлаштириши кераклигини аниклаб олиши керак. Корхона катталашиб, унинг фаолият сохалари кенгайиб бориши билан окилона тузилмага булган эхтиёж янада ошади. Корхонанинг етуклик, хатто, гуллаб-яшнаган боскичида хам ташкилий тузилма одамнинг хаётий кобилиятини белгиловчи мухим омил булиб колади. Корхонанинг ракобат курашига бардош бериш, уз кувватини саклаб туриш ёки ошириб бориши, унинг узгариб бораётган шароитларга мослашиш кобилиятига боглик булади. Корхона бошкарувининг ташкилий тузилмаси - бу бўлимлар, ишловчилар уртасидаги махсус ишлаб чикилган алокалар ва муносабатларнинг яхлит тизимини уз ичига олади ва унинг доирасида ишловчи одамлар олдига куйилган максадга энг самарали йул билан эришиш вазифасини бажаради. Мазкур тизимнинг ташкилий вазифалари 1-чизмада курсатилган. Корхона тузилмасида куйидаги элементлар ажратиб курсатилади: рахбарлик ва алока (горизонтал ва вертикал) бугинлар (бўлимлар), даражалар (боскичлар). Буғин (бўлим) - бу ташкилий жихатдан алохида, мустакил бошкарув ташкилотидир. Бўлим (одамлар гурухи) томонидан муайян вазифанинг бажарилиши уни шакллантиришнинг асосий максади хисобланади. Бўлимлар уртасидаги алокалар горизонтал тусга эга. Рахбарлик (бошкарув) даражасини (боскичини) бошкарув иерархиясида маълум боскични эгаллаган бўлимлар гурухи (ёки битта бўлим) сифатида белгилаш мумкин. Боскичлар уртасидаги алокалар бу вертикал буйича алокадир. Улар куйи даражалардан бошлаб юкори даражагача эркин ифодаланган изчил буйсуниш тусига эга. . Тадбиркор у ташкил этган корхонанинг мулкдори булиб, унинг ишига рахбарлик килади. Вертикал буйича унга унинг ходимлари буйсунади. Корхонанинг турли вазифаларини (ташкилотчилик, маркетинг, бухгалтерия ва хоказо) бажараётган ходимлари уртасида горизонтал алокалар урнатилади. Улар бевосита буйсуниш тусида булмайди, лекин, купинча корхона турли ишлаб чикариш (амалий) операцияларининг изчиллиги ва узаро богликлигини белгилайди. Бошкарув бирлиги коидаси бошкарувчи тизим (бошкарув органи, ташкилоти) ва бошкариладиган тизим (ишлаб чикариш)нинг борлигини англатади. Хар кандай кичик фирманинг бошкаруви ва бошкариладиган тизимлари уртасида тугри ва тескари алока амалга оширилиши керак. Бошкарувчи тизим бошкарилувчи тизимдан ахборот олади. Бошкарув органида олинган ахборот асосида карорлар кабул килинади. Шу тарика бошкарув тугри ва тескари алока асосида амалга оширилади. Буйсуниш бирлиги куйидаги маънони англатади: 1) ходимлар гурухи узининг устидан куйилган бир рахбарга буйсунади; 2) буйсунувчилар турли рахбарлардан бир-бирига зид, узаро богланмаган курсатмалар олмасликлари керак. 4.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари Download 29.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling