- Муҳокама учун мулоҳазалар:
- 1. Ички (яширин) харажатлар ҳар доим ҳам маҳсулот таннархига киритилмайди;
- 2. Муқобил харажатлар кутилаётган харажатларнинг ташқи ёки ички харажатлар таркибига тааллуқлигининг танловидир;
- 3. Ўртача умумий харажатлар бир бирлик маҳсулотга сарфланган харажатлардир.
- 4. Ишлаб чиқариш ҳажмига доимий харажатлар тескари, ўзгарувчан харажатлар тўғри мутаносибликда бўлади;
- 5. Ўзгарувчан харажатларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига тўғри мутаносиблиги ўртача умумий харажатлар ўзгаришига катта таъсир кўрсатмайди;
Ишлаб чиқариш харажатларининг моҳияти, таркиби ва элементлари. Харажатларнинг туркумланиши - 6. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан ўртача доимий харажатлар қисқариб боради;
- 7. Ўртача ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми оптимал даражага етгунча камайиб боради, ундан кейин ресурслар самарасизлиги туфайли ошади;
- 8. Ҳар бир қўшимча маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларга чегаравий харажатлар дейилади;
- 9. Харажатлар таркибининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом” ташкил этади.
Маҳсулотни таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари - Асосий категориялар:
- Таннарх - ишлаб чиқаришга сарфланган барча харажатларнинг пулдаги ифодаси;
- Маҳсулот таннархининг бевосита харажатлари – маҳсулот яратишда иштирок этадиган бевосита моддий ва меҳнат харажатлари йиғиндиси;
- Маҳсулот таннархининг бевосита харажатлари – ишлаб чиқариш хусусиятига эга иш ва хизматлар, асосий воситалар амортизацияси, ишлаб чиқаришга оид бошқалар харажатлар йиғиндиси;
- Маҳсулот таннархи харажатлари элементлари – моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий суғурта ажратмалари, амортизация ва ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар йиғиндиси
Do'stlaringiz bilan baham: |