Кичик гуруҳлар психологияси
Кичик гуруҳларнинг классификацияси
Download 49.51 Kb.
|
kichik gurular psikhologiyasi
Кичик гуруҳларнинг классификацияси.Р.С.Немов кичик ижтимоий гуруҳларнинг қуйидаги классификациясини таклиф этган. 1-расм.
Тарихан кичик гуруҳларни расмий ва норасмий турларга бўлиш қабул қилинган. Бундай бўлинишни америкалик олим Э. Мэйо таклиф этган эди. Унинг фикрича, расмий гуруҳ:;ар бир аъзоларнинг расмий ролларга эга эканлиги, улар мавқеининг ва гуруҳда тутган ўрнининг аниқлиги билан ҳарактерланади. Бундай гуруҳларда муносабатлар асосан ''вертикал" тарзда рўй бериб, гуруҳнинг бир ёки бир неча аъзосида ''ҳокимият" бўлганлиги учун ҳам, улар бошқаларни бошқариш, уларга буйруқ, расмий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Расмий гуруҳга мисол қилиб ҳар қандай биргаликдаги фаолият мақсадлари асосида шаклланган жамоаларни — ишлаб чиқариш бригадаси, талабалар гуруҳи, синф ўқувчилари, педагогик жамоа ва бошқаларни олиш мумкин.Расмий гуруҳлардан фарқли ўлароқ норасмий гуруҳлар ҳам мавжуд бўладики, улар асосан стихияли тарзда, аниқ мақсадсиз таркиб топади ва уларда аъзоларнинг аниқ мавқелари, роллари олдиндан белгиланган бўлмайди. Кўпинча норасмий гуруҳ расмий гуруҳ таркибида ташкил топади ва уларни бошқариш ҳам олдиндан белгиланган бўлмай, одамлар ичидан у ёки бу шахсий сифатлари туфайли ажралиб чиқкан аъзолар норасмий раҳбарлик ролини бажаришлари мумкин. Бундан ташқари, ижтимоий психологияда референт гуруҳ тушунчаси ҳам бор. Бу тушунча фанга биринчи марта америкалик тадқиқотчи Г. Хаймен томонидан 1942 йилда киритилган эди. У ўз тадқиқотларида шуни исбот қилдики, маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари учун шу гуруҳ ичида ёки бошқа доираларда шундай шахслар гуруҳи мавжуд бўлар эканки, у ўз ҳатти-ҳаракатлари, фикрлари ва йўналишларида ўша гуруҳ аъзоларига эргашиш, уларнинг фикрларини танқидсиз қабул қилишга мойил ҳамда тайёр бўлар экан. Шундай шахслар гуруҳи референт гуруҳ номини олди. Ўқувчи учун бундай гуруҳ ролини мактабдаги бир неча ўқитувчилар, отаси ёки онаси, яқин дўсти ёки қариндошларидан кимдир ўйнаши мумкин. Шуниси ҳарактерлики, шахс доимо шу гуруҳга эргашади, уни қадрлайди, у билан мулоқотда бўлишга интилади. Рус психологлари бу гуруҳни одатда шахс учун мавжуд ҳақиқий гуруҳ (аъзолик гуруҳи) таркибида ёки унга қарши бўлган гуруҳ сифатида қарайдилар. Нима бўлганда ҳам ана шундай гуруҳнинг мавжудлиги шахс учун аҳамиятли бўлиб, унинг хулқ-атвор учун эталон ҳисобланади. Тадқиқотчи ёки тарбиячининг вазифаси, ана шу гуруҳни аниқлай олиш ва аниқлагандан сўнг нима учун айнан шу гуруҳ референт ролини ўйнаганини билиш муҳимдир. Референт гуруҳга қараб шахсга баҳо бериш, унинг хулқ-атворини башорат қилиш мумкин. Агар одамлар кўчада тасодифий ҳодисани томошабини бўлиб туришган бўлса, уларни психология тилида гуруҳ эмас, агрегация (оломон) деб аташади. Ҳақиқий гуруҳ учун ўша одамларнинг барчасига алоқадор умумий фаолият ва ҳамкорлик қилиш, бир - бирларига таъсир кўрсатиш имконияти бўлиши керак. Америкалик психолог Ч. Кули ҳамкорликнинг даражаси мезонига кўра гуруҳларни бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиб ўрганишни таклиф этган эди. Бирламчи гуруҳда шахслараро ўзаро таъсир «юзма - юз, бевосита» рўй беради. Масалан, оила даврасидаги, синфдаги, ҳисобчилар хонасида ўтирганлар бирламчи гуруҳга мисолдир. Download 49.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling