Ким охирги?
Download 21.83 Kb.
|
Ният қалтис
Ният қалтис Баҳор ойлари эди,кун иллиқ қуёш чарақлаб турар,поликлиникага кетаётган эдим.Шу кунларда негадир бошим қаттиқ оғрияпти,бир шифокорга кўринай дедим.Баҳор ойида бу ҳолат табиий бўлиши мумкин,лекин со6лигимга жиддий эътибор берардим. Машина йўлига етгунча,уйимиздан чамаси 1 км маҳалла бўйлаб кетардим.Осмон тиниқ,ҳаво ёқимли эди.Димоғимга қандайдир хид келиб урилди,жуда таниш хид,ўчоқ хиди ҳам бор,ҳа бу сумалак,кимдир уйида сумалак пиширяпди.Ўзимга-ўзим биз ҳам эртага сумалак қиламиз дедим овоз чиқариб.Машинага чиқиб,бир зумда поликлиникага етдим.Полмклиникага кирар эканман,ҳар бир мутахасис шифокор эшиги олдида кўплаб беморлар навбат кутишарди,янги туғилган чақалоқдан тортиб,нуронийларгача бор. Иккинчи қаватга кўтарилдим,бизнинг маҳаллага қарашли тнрапевт шифокоримиз шу қаватда эди.Яхши жуда кўп эмас экан навбат,тўртинчи навбатни олдим.Беморлар учун қўйилган махсус ўриндиқлардан бирига ўтирдим,яна бир аёл келди ва сўради. -Ким охирги? -Мен дедим,келинг ўтиринг деб ёнимдаги ўриндиққа ишора қилдим.Бу аёл этиборимни тортди,чиройли а4л экан,лекин қиёфаси ғамгин,юзларида ажинлари кўп,аммо унчалик қари эмаслиги билиниб турарди.Оқ кўйлак кийипди каата-катта сариқ гуллари ҳам бор ўзига жуда ярашипди.Нешадир шу аёл билан сухбатлашгим келди. -Опажон,сизни нима безовта қилди,шифокорга ишингиз тушипди.Қоп-қора кўзларини мен томонга йўналтириб ,бошдан ойоқ менга разм солди. -Ҳомиладор эканман,кўрикдан ўтгани келдим. -Ҳа яхши-ку,эсон омон бағрингизга олинг дедим. -Рахмат. -Опа ёшингиз неччида,жуда чиройли аёл экансиз мен сизни ёқтириб қолдим дедим.Озгина бўлсада кайфияти кўтарилди. -Ўттиз бешда. -Меники эса 18 да. -Ха ҳали ёш экансиз деб кулиб қўйди. -Опажон бу нечанчи фарзандингиз?Жавоб бергиси келмайгина тўртинчиси деди.Оххо, қолганлари анча катта бўлиб қолишгандир дедим.Бироз жим турдида,охири бир хўрсиниб. -Эҳ синглим,қолганифарзандларимни Аллоҳ бериб,яна қайтиб олган. -Сиқилманг опажон,Аллоҳни иродасида,дуо қилаверинг Иншаа Аллоҳ бу фарзандингизни умри,ризқи,бахти билан берсин. -Айтганингиз келсин синглим. Лекин қолган фарзанларимни узоқ яшамаслигига ўзим сабабчиман деб гап бошлади. Ўн тўқвиз ёшда турмушга чиқдим,беш йил фарзанд кўрмадик,қайнонам ажрашинглар ўғлимни умрини оляпсиз,мен ҳам набиралик бўлишни истайман деди. Ўша тун Э Аллоҳ менга ҳам фарзанд бергин,яна қайтиб олсанг ҳам майли дедим.Эх ўшанда ҳозирги ақлим бўлганида эди Ё Роббим менга ҳам ақлли,одобли,чиройли,умри ва ризқи билан фарзанд ато этгин дея тўлиқ сўрардим. Кетма-кет уч фарзанд кўрдим,ҳаммасини бирин кетин Аллоҳ қайтиб оларди.Шу пайтлар юрагим ёнарди лекин сув сеполмасдим,эҳ бу фарзанд доғини душманимга ҳам раво кўрмайман мен сингдим дедилар.Энди эса Аллоҳдан ёлвориб сўраяпман бу фарзандимни мендан тортиб олмасин,соғ-саломат бағримга босай деди ва охирида менгами,ўзигами нийят қалтис экан деб шивирдади.Шу билан менинг навбатим келиб қолди,у аёл билан хайрлашдим,айтганингиз келсин дея олдим холос,гўёки у аёлнинг қалб оғриқлари менинг юрагимга ўтгандек йиғидан ўзимни зўрға ушлаб турардим.Орадан 4 йил ўтиб универститетдан қайтаётиб кўзим бир аёлга тушди,аёл тахминан уч ёки тўрт ёшли бир болакайни қшлларидан тутиб йўлдан ўтарди,бу аёл кўзимга жуда ҳам иссиқ кўринди,нихоятда эсладим,эсладим-у би жумбоқни жавобини топшандек қувониб кетдим.Ҳа бу худди ўша аёл,касалхонадаги"чиройли хола". ✍️Моҳинур Холматова Download 21.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling