М Е Т А Л Л А Р.
582. Металлар қандай ўзига хос хусусиятларга эга? Металлар қуйидаги ўзигна хос хусусиятлар билан тав сифланади: қаттиқ агрегат ҳолат(симобдан ташқари), металл ялтироқлик, электр ва иссиқлик ўтказувчанлик, пластиклик, яъни деформацияланувчанлик, юқори зичлик, магнит хоссалари ва шу кабилар.
583. Металлар зичлигининг чегаравий қийматлари қанақа?
Энг енгил металл литий(ρ=0,53 г/см3), энг оғ ир металл смий(ρ =22,6 г/см3)
584. Энг қаттиқ ва юмшоқ металлар нима? Энг қаттиқ металл хром, энг юмшоғ и литий.
585. Суюқланиш ҳароратининг энг юқори ва энг қуйи чегараси қайси металларга тегишли? Суюқланиш ҳарорати энг паст металл симоб(-39оС). Энг қийин суюқланадиган металл вольфрам(+3340oC).
586. Электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги энг яхши ва энг ёмон бўлган металларга мисоллар келтиринг?
Электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги энг яхши бўлган металлар: Ag, Au, Cu, Al. Энг ёмонлари: Pb, Hg.
587. Магнит хусусиятига кўра металлар неча хил бўлади? Магнит хусусиятларига кўра металлар 3 турли бўлади:
а)ферромагнит, магнитга кучли тортилади. Уларга Fе, Со, Ni мисол бўла олади. б)парамагнит,
В)диамагнит, магнитга умуман тортилмайди.
588. Техникада металлар қандай туркумланади? Техникада металлар қуйидагича туркумланади: а)қора, уларга Fе ва унинг қотишмалари киради. б)рангли, уларга Al, Cu, Zn, Pb, Sn киради. в)нодир, уларга Au, Ag, Pt, Ir киради.
г)сийрак, уларга киради.
589. Металлургия фани ҳақида тушунча. Металлургия- саноатда металларнинг олиниши ва ишлатилишини ўрганадиган фан.
590. Пирометаллургияда қандай жараёнлар содир бўлади? Пирометаллургия оксидларни юқори ҳароратда термик қайтариб металл олишга асосланган. қандай қайтарувчи қўлланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади:
а)водородтермия: Fe2O3+3H2=2Fe+3H2O. б)алюминотермия: 3Fe3O4+8Al=4Al2O3+9Fe. в)карботермия: Cr2O3+3C=3CO+2Cr, Cr2O3+3CО=3CO2+2Cr. Бу усулда асосан Fе, Cr, Pb, Mn, V кабилар олинади.
591. Гидрометаллургия қандай амалга оширилади? Гидрометаллургияда рудалар аввал сувда эрийдиган кўринишга айлантирилади ва эритмада сиқиб чиқарилади: CuS + CuSO4+Fe=FeSO4+Cu.
592. Электрометаллургия қандай амалга оширилади? Электрометаллургия усули билан аввалги усулларда олиш имкони бўлмаган металлар олинади. Бунда уларнинг оксидлари ёки тузлари суюқланмалари электролиз
қилинади: 2NaCl Na+Cl2. Бу усул билан ишқорий ва ишқорий-ер металлар, алюминий олинади.
593.Металлар коррозияси нима? Коррозия неча хил? Металларнинг ташқи муҳит таъсирида емирилиши коррозия деб аталади. Коррозия икки хил бўлади: кимёвий ва электрокимёвий.
594. Кимёвий коррозия қандай содир бўлади? Кимёвий коррозия газ муҳитида, масалан ҳавода содир бўлади. Масалан, темир ҳавода занглаганда қуйидаги жараён содир бўлади: 3Fe+2O2=Fe3O4.
Кимёвий коррозияни газ коррозияси ҳам деб аталади.
595. Электрокимёвий коррозия қандай содир бўлади? Электрокимёвий коррозия электролит мавжуд бўлган муҳитда металл ичида электр токи юзага келиши туфайли содир бўлади. Масалан, денгиз сувларида, электр қурилмаларида, ер ости металл иншоотларида ва щ.к. Электрокимёвий коррозиянинг асосий сабаби металл ёки металлмас қўшимчаларнинг мавжудлиги ҳамда металл сиртининг бир жинсли эмаслиги.
596. қандай чоралар орқали коррозиянинг олди олинади? Коррозиянинг олидини олиш учун қуйидаги чоралар қўлланилади: мойлаш,қоплаш,бўяш,қотишма тайёрлаш.
597. Гальваник элементлар нима? Мисоллар келтиринг. Гальваник элементлар кимёвий ток манбаларидир. Уларда оксидланиш-қайтарилиш реакцияси асосида кимёвий энергия электр энергиясига айланади. Гальваник элемент-
га Даниэл-Якоби элементи мисол бўла олади. Унда рух катод ва мис аноддан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |