Be2C+4H2O=2Be(OH)2+CH4 Al4C3+12H2O=4Al(OH)3+3CH4.
559. Метаннинг кимёвий хоссалари.)Метан икки хил ёнади: а)чала ёниш: 2СН4+3O2=2CO+4H2O
б)тўла ёниш: СН4+2O2=CO2+2H2O 2)метан икки хил парчаланади: а)қисман парчаланиш: 2СH4=C2H2+3H2.
б)тўла парчаланиш: CH4=C+2H2.
560. Углерод оксидлари. Тузилиши. Углерод икки хил оксид ҳосил қилади: СО ва СО2. СО-ис гази нейтрал оксид. . Ундаги углероднинг валентлиги III га, оксидланиш даражаси +2 га тенг Молекулада донор-акцептор боғ мавжуд. СО2-кислотали оксид. Унда углерод IV валентли, оксидланиш даражаси +4.
561. Ис газининг олиниши. Лабораторияда ис гази чумоли кислотадан олинади: НСООН = СО + Н2О
Cаноатда қуйидаги реакция орқали олинади: СО2+С=2СО
562. Ис газининг хоссалари. Ис гази кислота ва асослар билан таъсирлашмайди, яъни туз ҳосил қилмайди.
Ис гази учун қуйидаги реакциялар хос: 1)бирикиш: 2СО+O2=2CO2; CO+Cl2=COCl2.
2)ўрин олиш: 3СО+Fe2O3=3CO2+2Fe
563. Карбонат ангидриднинг олиниши. Лабораторияда СО2 мармардан олинади: СаСО3+2HCl=CaCl2+H2O+CO2
Саноатда оҳактош куйдириб олинади: СаСО3=СаО+СО2.
564. Карбонат ангидриднинг хоссалари. Карбонат ангидрид-кислотали оксид. У тегишли асосли оксидлар ёки асослар
билан таъсирлашади: СаО+CO2=CaCO3; Ca(OH)2+CO2=CaCO3+H2O Cув билан бирикади: H2O+CO2=H2CO3.
ЮҚори ҳароатда металларни оксидлайди: 2Mg+CO2=2MgO+C.
565. Карбонат ангидриднинг ишлатилиши. Карбонат ангидрид газли ичимликлар тайёрлашда, «қуруқмуз» олишда, ўт
ычиришда ишлатилади.
567. Карбонат кислота ва унинг тузлари. Карбонат ангидрид икки асосли кислота: Н2СО3. Беқарор кислота. Осонгина
парчаланади: Н2СО3=Н2О+СО2 Икки хил тузлар ҳосил қилади: ўрта ва нордон. Ўрта тузлар карбонатлар деб
аталади: К2СО3, СаСО3. Нордон тузлар гидрокарбонатлар деб аталади: КНСО3.
568. Углероднинг табиатда айланиши. Фотосинтез. Углероднинг табиатда айланишида фотосинтезнинг аҳамияти катта. Бунда ўсимликлар ҳаводан карбонат ангидридни ютади ва кислород чиқаради. ўсимликларда углеводлар синтезланади. Фотосинтез жараёнининг умумий схемаси қуйидагича: 6CO2+6H2O=C6H12O6+6O2
Do'stlaringiz bilan baham: |