Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Янги техника, технологияларни ўрганиш


Download 1.43 Mb.
bet102/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

5. Янги техника, технологияларни ўрганиш. Булар малакавий амалиётлар ўтказиш, тадқиқотларда иштирок этиш, ишлаб чиқариш буюртмаларини бажаришда муҳим. Натижалар ҳисоботларни қабул қилишда текширилади.
6. Таълим олувчининг илмий текшириш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлими ёки мавзуларини чуқур ўрганиш. Бу барча босқич таълим олувчилари учун мақсадга мувофиқ.
Фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган мустақил таълим дарслари (интерфаол усуллар, дискуссия, конференция, семинар кабилар) фан, техника ва технологияларнинг долзарб муаммолари бўйича тайёрланади.
Таълим олувчи мустақил таълимини ташкил этишда муайян фан хусусиятлари, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: айрим назарий мавзуларни қўшимча адабиётлар ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш; семинар ва амалий дарс, лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш; ҳисоб-график, курс иши (лойиҳаси)ни бажариш; малакавий битирув ишини тайёрлаш; амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш; макет, модель, намуналар кабиларни яратиш; илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш ва ҳ. к.
Мустақил таълим раҳбари вазифалари:
- мустақил таълимни барча шаклларига мос ишчи-режа ва дастур тузиш ҳамда кафедра мажлисида тасдиқлашни таъминлаш;
- таълим олувчиларнинг мустақил таълим дарсларига ўз вақтида қатнашишларини таъминлаш;
- мустақил таълим давомида таълим олувчиларга амалий ёрдам ва маслаҳатлар бериш, йўлланмалар кўрсатиш; мустақил таълим бориши устидан назорат олиб бориш;
- текширув саволлари, масала, мисолларни танлашда, уларнинг жавоблари лўндагина бўлишига, бунда таълим олувчининг жавобларни топишига сарфлайдиган вақтни қисқартиришга эътиборни қаратиш;
- топшириқларни бажариш йўлларини ўргатишда таълим олувчиларнинг ёш, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;
- ҳар бир ишда таълим олувчилар кўпроқ йўл қўядиган хатоларга аҳамият бериш ва уларни бартараф этиш;
- кафедра билан келишган ҳолда мустақил таълим режаси дастурига ўзгартишлар киритиш;
- таълим олувчиларни мустақил таълим кундаликлари билан таъминлаш; мустақил таълимни ташкил этиш ва ўтказишда учраган барча муаммоларни ҳал этиш;
- кафедрада таълим олувчиларнинг мустақил таълим бўйича ҳисоботлари муҳокамасини ва баҳолашни ташкил қилиш;
- мустақил таълим тўғрисидаги умумий ҳисоботни ва баҳолар қайдномасини ўқув ишлари бўйича раҳбар муовинига топшириш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling