Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Мустақил таълим раҳбарига бўлган талаблар


Download 1.43 Mb.
bet103/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Мустақил таълим раҳбарига бўлган талаблар:
- таълим олувчилар мустақил таълимини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш;
- мустақил таълим топшириқларига ўзгартиришлар киритиш, уларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва солиштириш;
- янги техника ва технология ютуқларини ўз ичига олган ўқув материалларини танлаш;
- қўшимча дарслик ва ўқув қўлланмаларидан намуналар келтириш;
- мустақил таълим материалларини алоҳида қисмларга ажратиш;
- мустақил таълим элементларини фаолиятда намоён бўлишининг барча кўринишларини эътиборга олиш;
- ижобий реакцияни тезкорлик билан мустаҳкамлаш (назорат–тузатиш); машқ (ҳатти-ҳаракатларни), кўп марта такрорлаш орқали юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эришиш;
- замонавий педагогик технология, интерфаол усулларнинг мустақил таълим самарадорлигини оширишдаги имкониятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш;
- мустақил ўқув мақсадларига аниқлик киритиш орқали, педагогик технологиянинг анъанавий мустақил таълим усулларидан тубдан фарқ қилувчи муҳим жиҳатларини аниқлаш;
- Блум таксономияси мазмуни ва унинг педагог учун қандай амалий ёрдам беришини билиш;
- мустақил ўқув материали элементларини ўқув мақсадларининг қайси тоифасига мувофиқлигини аниқлаш;
- мустақил ўқув мақсадларини аниқлаштиришнинг умумий усули, уларни аниқ натижаларга эришишидаги ҳаракатларни англатувчи феълларда ифодалаш;
- таълим олувчилар ҳар бир мустақил ишни бажаргандан сўнг когнитив, психомотор ва аффектив соҳаларда нималарни билишлигини аниқлаш;
- тест турлари, шакллари, афзаллик ва камчиликлари, тест топшириқларини тузиш услубларини эгаллаш.
Мустақил таълимда таълим олувчи вазифалари:
- мустақил таълим дарсларига ўз вақтида қатнашиш ва уни ўтказиш муддатларига қатъий риоя қилиш;
- мустақил таълимни ўтказиш жойидаги ички тартиб-қоидаларга, техника хавфсизлиги ва меҳнат интизомига тўла риоя қилиш;
- мустақил таълимни бажариш тўғрисида алоҳида кундаликни мунтазам тўлдириб бориш;
- раҳбарнинг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш, мустақил таълим топшириқлари бўйича зарур манбаларни тўплаш, таҳлил қилиш, солиштириш ва умумлаштириш;
- мустақил иш режасини бажариш ва тўпланган маълумотлар асосида ёзма ҳисобот тайёрлаш, ҳисоботни раҳбарнинг ёзма хулосаси (тақриз) билан бирга белгиланган муддатда кафедрага ёзма равишда топшириш ва натижалар бўйича синовдан ўтиш;
- мустақил ишлашда схема ва чизмаларни тузиш;
- бирор бир муаммони манбалар ёрдамида, материалнинг бирор бир хусусиятига қараб гуруҳларга ажратиш ва асослаш;
- айрим вазият ва ҳодисаларнинг кетма-кетлигини англаш;
- педагогнинг берган саволларига мустақил аниқ жавоб бериш;
- олдин ўрганилган ҳамда янги маълумотлар ўртасидаги фарқларни солиштириш;
- ҳодиса ва далиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, мавзуда асосий, таянч ва иккинчи даражали маълумотларни ажратиб олиш;
- мавзуга оид қўшимча материалларни қидириш асосида материални ўрганиш, асосийсини ажратиш, хулоса чиқариш;
- бошқа фанлардаги маълумотлар билан боғлиқ бўлган масалаларни излаб, уларга ечим топиш;
- теорема, қоидаларни қўллаб, мустақил янги масалалар ва ифодаларни тузиш;
- бир неча ҳодисаларни солиштириш орқали, уларнинг фарқи ва ўхшаш томонларини асослаб бериш;
- хатоларни тузатиш, бартараф этиш устида ишлаш, реферат, маъруза, курс иши кабиларни ёзиш;
- ўз-ўзини баҳолаш ва ҳ.к.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling