Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Мустақил таълим раҳбарига бўлган талаблар
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил таълимда таълим олувчи вазифалари
Мустақил таълим раҳбарига бўлган талаблар:
- таълим олувчилар мустақил таълимини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш; - мустақил таълим топшириқларига ўзгартиришлар киритиш, уларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва солиштириш; - янги техника ва технология ютуқларини ўз ичига олган ўқув материалларини танлаш; - қўшимча дарслик ва ўқув қўлланмаларидан намуналар келтириш; - мустақил таълим материалларини алоҳида қисмларга ажратиш; - мустақил таълим элементларини фаолиятда намоён бўлишининг барча кўринишларини эътиборга олиш; - ижобий реакцияни тезкорлик билан мустаҳкамлаш (назорат–тузатиш); машқ (ҳатти-ҳаракатларни), кўп марта такрорлаш орқали юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эришиш; - замонавий педагогик технология, интерфаол усулларнинг мустақил таълим самарадорлигини оширишдаги имкониятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш; - мустақил ўқув мақсадларига аниқлик киритиш орқали, педагогик технологиянинг анъанавий мустақил таълим усулларидан тубдан фарқ қилувчи муҳим жиҳатларини аниқлаш; - Блум таксономияси мазмуни ва унинг педагог учун қандай амалий ёрдам беришини билиш; - мустақил ўқув материали элементларини ўқув мақсадларининг қайси тоифасига мувофиқлигини аниқлаш; - мустақил ўқув мақсадларини аниқлаштиришнинг умумий усули, уларни аниқ натижаларга эришишидаги ҳаракатларни англатувчи феълларда ифодалаш; - таълим олувчилар ҳар бир мустақил ишни бажаргандан сўнг когнитив, психомотор ва аффектив соҳаларда нималарни билишлигини аниқлаш; - тест турлари, шакллари, афзаллик ва камчиликлари, тест топшириқларини тузиш услубларини эгаллаш. Мустақил таълимда таълим олувчи вазифалари: - мустақил таълим дарсларига ўз вақтида қатнашиш ва уни ўтказиш муддатларига қатъий риоя қилиш; - мустақил таълимни ўтказиш жойидаги ички тартиб-қоидаларга, техника хавфсизлиги ва меҳнат интизомига тўла риоя қилиш; - мустақил таълимни бажариш тўғрисида алоҳида кундаликни мунтазам тўлдириб бориш; - раҳбарнинг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш, мустақил таълим топшириқлари бўйича зарур манбаларни тўплаш, таҳлил қилиш, солиштириш ва умумлаштириш; - мустақил иш режасини бажариш ва тўпланган маълумотлар асосида ёзма ҳисобот тайёрлаш, ҳисоботни раҳбарнинг ёзма хулосаси (тақриз) билан бирга белгиланган муддатда кафедрага ёзма равишда топшириш ва натижалар бўйича синовдан ўтиш; - мустақил ишлашда схема ва чизмаларни тузиш; - бирор бир муаммони манбалар ёрдамида, материалнинг бирор бир хусусиятига қараб гуруҳларга ажратиш ва асослаш; - айрим вазият ва ҳодисаларнинг кетма-кетлигини англаш; - педагогнинг берган саволларига мустақил аниқ жавоб бериш; - олдин ўрганилган ҳамда янги маълумотлар ўртасидаги фарқларни солиштириш; - ҳодиса ва далиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, мавзуда асосий, таянч ва иккинчи даражали маълумотларни ажратиб олиш; - мавзуга оид қўшимча материалларни қидириш асосида материални ўрганиш, асосийсини ажратиш, хулоса чиқариш; - бошқа фанлардаги маълумотлар билан боғлиқ бўлган масалаларни излаб, уларга ечим топиш; - теорема, қоидаларни қўллаб, мустақил янги масалалар ва ифодаларни тузиш; - бир неча ҳодисаларни солиштириш орқали, уларнинг фарқи ва ўхшаш томонларини асослаб бериш; - хатоларни тузатиш, бартараф этиш устида ишлаш, реферат, маъруза, курс иши кабиларни ёзиш; - ўз-ўзини баҳолаш ва ҳ.к. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling