Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини такомиллаштириш


Download 24,13 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2023
Hajmi24,13 Kb.
#1476117
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Авулчаева Феруза Журакузиев


Фарғона политехника институти мустақил изланувчиси Авулчаева Феруза Журакузиевнанинг “Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.13 - Менежмент ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг авторефератига


ТАҚРИЗ
Кимё саноат корхоналари бошқарув тизимини оптимизация қилиш, реструктуризация жараёнларини амалга ошириш, бозор талабларига мослашувчан инновацион ёндашувларга асосланган бошқарув механизмини яратиш, бошқарув тизимини самарадорлигини баҳолаш ҳамда рақобатда устунликни таъминловчи бошқарув моделлари ва унга омиллар боғлиқлигининг эконометрик моделлаштириш бу борадаги илмий изланишларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Дунё миқиёсида кимё саноати корхоналарини рақобатда устунлигини таъминлаш механизмлари, бошқарув тизимини самарали ташкил этиш йўналишлари, корхоналарни бошқарув самарадорлигини оширишга асосланган замонавий менежмент тамойиллари асосида такомиллаштириш бўйича қатор мақсадли илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Авулчаева Феруза Журакузиевнанинг “Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.13 - Менежмент ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг авторефератида кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб кетма-кет изчилликда ёритилган.
«Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини илмий назарий асослари» деб номланган биринчи бобида кимё саноати корхоналарини ривожлантиришда бошқарув тизимини роли ва аҳамияти, кимё саноати корхоналарида бошқарув моделларини тузилиши, таснифланиши ва таркибий қисмлари, саноат корхоналарига замонавий бошқарув моделларини татбиқ этиш масалалари тадқиқ этилган.
Замонавий бозор муносабатлари шароитида саноат тармоқларини фаол ривожланиши, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши, ўзгарувчан муҳитга мослашувчан бошқарув тизимини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда бошқарувни корпоратив шаклларини яратиш, менежерларни бошқарув усул ва услубларини ўзгартириш, бошқарув тизимидаги фаолиятларни рақамлаштириш ишлари ёритилган.
Диссертация ишининг иккинчи боби «Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини баҳолаш» деб номланади, ушбу бобда “Фарғонаазот” АЖда бошқарув жараёнлари ва моделлари таҳлили, кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини бахолаш методикаси, кимё саноати корхоналарини бошқариш моделларини замонавий тажрибалари ўрганилган.
Диссертацияда, дунёдаги энг машҳур ва рақобатбардош кимё саноати корпорацияларидан Германиянинг “Bayer” корпорацияси бошқарув тизими ўрганилган. Стратегик йўналишларга эътибор қаратган:

  • инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ўз ечимини кутаётган ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун илмий тадқиқотларни ўтказишга, қиймат яратиш занжирини рақамлаштиришга эришишга;

  • ресурслардан оқилона фойдаланиш ва харажатларни оптималлаштириш орқали бизнесни бошқариш модели самарадорлигини оширишга;

-барқарорлик бизнес стратегияни ажралмас қисмидир, шу муносабат билан қиймат яратиш занжири бўйлаб қатъий, илмий асосланган тизимни ривожлантиришга;
-компания самарали ўсишга йўналтирилган стратегияга асосланган ҳолда ресурсларни тақсимлаш орқали қиймат яратиш, инновацияларга асосланган юқори даромадли бизнесда фаолият кўрсатиш ҳисобланади.
Диссертациянинг учинчи бобида
Download 24,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling