Кимёда физикавий усуллар


Скелетли қайта гурухланувчи ионлар


Download 7.06 Mb.
bet36/54
Sana25.08.2023
Hajmi7.06 Mb.
#1669997
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
ЮНУСОВ Т.К. (3)

7. Скелетли қайта гурухланувчи ионлар
Скелетли қайта гурухланишни ўрганиш масс- спектрларни тахлил қилишда фойдаланилади, чунки уларнинг содир бўлиши молекуланинг тузилиши билан чамбарчас боғлан-гандир.
Скелетли қайта гурухланиш жараёнида энг кўп учрайдиган ҳолатларга арилли ва алкилли гурухларнинг қат-нашиши эътиборга олинган. +айта гурухланишда ажралиб чиқадиган нейтрал заррачаларга СО, СО2,2, CH2O, HCN, S ларни киритиш мумкин,


Ажралиб чиқадиган нейтрал заррача кўп ҳолларда бошланғич модданинг тузилиши тўғрисида муҳим маълумот беради. Масалан, молекуляр иондан СО2 нинг ажралиб чиқиши текширилувчи моддалар тўйинмаган мураккаб эфирлар, карбонатлар ва циклик имидлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади.



+айтадан гурухланиш жараёнини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин.



А ва С - тўйинмаган гурухлар.
В - ажралиб чиқадиган нейтрал заррача.

Агар қайта гурухланиш натижасида барқарор модда ҳосил бўлса, бу ионларнинг интенсивлиги юқори бўлади.





8. Кўп зарядли ионлар
Органик моддаларнинг масс-спектрида асосан бир зарядли мусбат ионлар намоён бўлади, аммо айрим ҳолларда икки, уч зарядли мусбат ионлар ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бир зарядли молекуляр ионнинг массаси m га тўғри келса, икки мусбат зарядликка эса m2 масса моc келади. Икки зарядли ионлар энг кўп учрайдиган ионлар бўлиб, кўпинча ароматик моддаларнинг масс-спектрида намоён бўлади. Икки зарядли ионлар парчаланиб янги икки зарядли ион (нейтрал заррача ажралиб чиқиши билан) ёки иккита бир зарядли ион ҳосил қилиши мумкин.

Таркибида азот ва кислород бўлган бирикмалардан икки зарядли ионлар ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, алкилиндолнинг масс-спектрида 10 фоиз интенсивликка эга бўлган икки зарядли М ион намоён бўлади.


Малеин ангидридининт масс-спектрида максимал интенсивликка эга бўлган C4H2O2*2 икки зарядли ион мавжуд, чунки иккала кислород атомида зарядларнинг тўпланиши барқарор ион тузилишини ҳосил бўлишига сабабчи бўлади.




Download 7.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling