Дистанцион анализ (масофали анализ). Автоматик анализни масофадан туриб амалга ошириш мумкин. Шунинг учун ҳам анализни автоматлаштириш қимматбаҳо бўлишига қарамасдан ҳозирги вақтда аналитик кимё олдида кескин бўлиб турган масалалардан ҳисобланади.
Деструктив анализ – намунанинг ташқи кўринишини бузмасдан анализни амалга оширилади. Биз юқорида қараб чиққан масалалардан ташқари, анализ усули ва схемасини танлашда санъат асарлари, археологик объектлар, суд экспертизаси, турли тақинчоқлар ва бошқалар анализида намунанинг ташқи кўринишини бузмасдан текшириш муҳим ҳисобланади. Бу мақсадларда рентген флуоресцент ва ядро физикавий усуллар, лазер спектрокопияси ва бошқалардан фойдаланилади).
Айрим ҳолларда локал анализнинг ўрни беқиёсдир.
Локал анализда юпқа қатламли пленкаларни қатламлаб текшириш, суд экспертизаси, қўлёзмаларни идентификациялаш, турли буюмлардаги доғларнинг таркибини аниқлаш, археологик, геологик ва бошқа намуналарни
текшириш кабиларни киритиш мумкин. Бундай анализга усулнинг фазавий
ажрата олиши, яъни намунанинг яқин жойлашган соҳаларини фарқлаши
каби янги талаблар қўйилади. Ҳозирги вақтда замонавий усуллар 1 мкм юза
ва 1 нм чуқурликни текшириш имконини беради. Локал анализни амалга
ошириш учун рентгеноспектрал анализнинг электрон зондли
микроанализаторларидан, лазерли атом-эмиссион ва масс-спектрометрик
усуллардан фойдаланадилар. Биз юқорида қараб чиққан масалалар жуда
муҳим бўлиб, уларни ҳал қилиш анча мураккабдир. Бундай мураккаб
масалаларни ҳал этишда тажрибаларни режалаштириш ва оптималлаш,
шунингдек, замонавий ЭҲМ техникаси аналитикка ёрдам беради.
4.Аналитик кимёда хатолар
Ҳар қандай ўлчашда у ёки бу хатога йўл қўйилади. Хато тушунчаси оддий
тушунчадай кўринсада у жуда мураккаб, назорат қилиш жиҳатидан тўлиқ
тушуниб етиш ва олдини олиш қийин бўлган ҳодисадир. Ҳозирги вақтда
хатоларни турлича синфлайдилар. Кўпинча хатолар ўзаро уйғунлашиб
кетади. Қуйида хатоларнинг кўп тарқалган кўринишларини қараб чиқамиз.
1.Ифодалаш (ҳисоблаш) усуллари бўйича хатолар абсолют (мутлақ) ва
Do'stlaringiz bilan baham: |