Kимёвий анализнинг метрологик асослари режа: Кимёвий анализинг босқичлари


Download 50.13 Kb.
bet4/14
Sana25.02.2023
Hajmi50.13 Kb.
#1229546
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
KИМЁВИЙ АНАЛИЗНИНГ МЕТРОЛОГИК АСОСЛАРИ

нисбий хатоларга бўлинади. Абсолют хатолар стандарт четланиш, нисбий
хатолар нисбий стандарт четланиш, фоизлар билан ифодаланади.
Абсолют хато. Аниқланаётган модданинг хақиқий қиймати билан
анализда олинган натижанинг фарқига абсолют хато дейилади.
Мисол учун, кристалл ҳолдаги барий хлоридда аниқланган сувнинг
миқдори 14,70% топилган. ВаСl2∙2Н2О формуладан ҳисобланса, 14,75%
чиқади. Демак, абсолют хато Д14,70-14,75-0,05%
Нисбий хато. Абсолют хатонинг қийматини, аниқланаётган модданинг
хақиқий қийматига бўлган нисбати, нисбий хато дейилади.
Хатоликлар одатда фоизда ҳисобланади. Олинган мисолда нисбий хато
(Д0) қуйидагича бўлади; 100% 0,34%
14,75
0.05
0 

Д
2.Таркибий қисмнинг ҳақиқий қийматидан юқори ёки пастлигини
кўрсатиш бўйича хатолар мусбат ва манфий хатоларга бўлинади.
3.Ўлчайдиган қиймат билан хатонинг боғлиқлигига кўра хатолар доимий
(ўлчанадиган қийматга боғлиқ бўлмаган) ва мутаносиб (ўлчанадиган
қийматига мос) хатоларга бўлинади.
4. Юзага келиш сабабларига кўра хатолар тасодифий, систематик ва
қўпол хатоларга бўлинади.
5. Юзага келиш сабабларига кўра хатолар: асбоб, реактив, услубий,
намуна олиш хатоларига бўлинади.
Булардан ташқари объектив ва субъектив, чегара, йўл қўйиладиган,
кафолатли, ҳар бир усулнинг ўзига хос ва бошқа хатолар ҳам учрайди.
Тасодифий хатолар – келиб чиқиши маълум бир қонуниятга
асосланмаган, катталиги ва ишораси номаълум бўлган хатолардир.
Тасодифий хатолар аналитикнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ташқи факторлар,
масалан, ҳарорат, намликнинг ўзгариши, лабаратория ҳавосининг
ифлосланиши, биноларнинг тебраниши, ток манбасида кучланишнинг ўзгариши ва бошқалар билан боғлиқ. Улар статистик усуллар ёрдамида ҳисобга олиниши ва баҳоланиши мумкин. У ёки бу даражада тасодифий хатоларнинг олдини олиш мумкин, айниқса, қўпол хатоларнинг олдини олиш осон. Бунинг учун анализ астойдил, диққат билан ўтказилиши, эритма ёки моддалар тўкиб юборилмаслиги, ўлчаш натижаларини баҳолашда уларнинг ёзилиш тартиби жуда муҳим ҳисобланади. Масалан, техник тарозида тортиш натижаси билан аналитик тарозида тортиш натижалари ҳар хил ёзилиши ҳисобга олиниши даркор. Масалан, натижа 2,5 ёки 2,50 г деб ёзиб олинган бўлса, бу техник тарозида тортилганликни, 2,5000 г тарзида ёзиб олинган бўлса, аналитик тарозида тортилганликни кўрсатади.
Систематик хатоликлар. Бу бир хил ишорали, маълум сабабларга кўра содир бўладиган, натижанинг ортиши ёки камайиши томон таъсир қиладиган хатоликдир. Систематик хатоликларни одатда олдини олиш ва уни йўқотиш ёки тегишли тузатмалар киритиш мумкин. Агар ўлчаш бир тарози (ва тошлардан) ёки асбобдан фойдаланиб ўтказилса, систематик хато йўқолади.

Download 50.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling