Кимёвий қЎшимчаларнинг бетон структурасини шаклланишида тутган ўрни


Download 394.88 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.01.2023
Hajmi394.88 Kb.
#1085525
Bog'liq
2 maqola maqola





КИМЁВИЙ ҚЎШИМЧАЛАРНИНГ БЕТОН СТРУКТУРАСИНИ 
ШАКЛЛАНИШИДА ТУТГАН ЎРНИ. 
Жиззах политехника институти acc. Мирзаева И.Т.
Ҳайдаров Н.А. 
Аннотация
Основными строительными блоками современного капитального 
строительства являются бетон и железобетон, повышение их качества и 
характеристик является актуальной задачей. Понятно, что эта проблема не 
может быть решена без использования химических веществ в технологии 
бетона, и современные комплексные добавки способны влиять на структуру 
и свойства бетона. Самое главное, чтобы сделать сложные ингредиенты, 
чтобы помочь решить некоторые из этих проблем. 
Annotation 
The main building blocks of modern capital construction are concrete and 
reinforced concrete, improving their quality and characteristics is an important 
task. It is clear that this problem cannot be solved without the use of chemicals in 
concrete technology, and modern complex additives can influence the structure and 
properties of concrete. The most important thing is to make complex ingredients to 
help solve some of these problems. 
Замонавий капитал қурилишнинг асосий конструктив материали бетон 
ва темирбетон бўлиб, уларнинг сифатини ва хусусиятларини яхшилаш 
бугунги кундаги муаммодир. Бу муаммо бетон технологиясида кимёвий 
моддаларни ишлатишсиз хал бўлмаслиги аниқ бўлиб, бугунги кунда 
ишлатиладиган комплекс қўшимчалар бетон тузилмасига ва хусусиятларига 
таъсир этувчи кучга эга. Асосий технологик муаммолардан бири сифатли, тез 
қотадиган ва умрбоқий бетонни хосил қилишдир. Бу муаммони хал қилиш 
учун бир нечта хусусиятларни бошқаришга ёрдам берувчи комплекс 
моддалар ишлаб чиқаришга энг катта назар солинган.
Охирги пайтда энг кўп ишлатиладиган комплекс қўшимчалар 
поликарбоксилат эфирида асосланган. Юқори самарали поликарбоксилат 
асосида олинган гиперпластификаторлардан ташкил топган комплекс 


қўшимчаларни ишлатиш юқори сифатли ва мустаҳкам, паст сув – цемент 
нисбатли, капилляр ғовакли бетонни олишга сабаб бўлади. Аммо бу 
поликарбоксилат асосидаги комплекс қўшимчаларни ишлатиш гидратация ва 
цементнинг тузилмаси хосил бўлишига, ҳамда унинг умрбоқийлигига 
таъсирига тегишли саволлар охиргача ўрганилмаган бўлиб қоляпти. Бу ишда 
поликарбоксилат эфири асосида олинадиган юқори мустаҳкам, зич ва 
совуққа чидамли, тез қотадиган бетонни ишлаб чиқариш технологияси 
ўрганилган. 
Ҳамда 
поликарбоксилат, 
натрий 
сульфати 
ва 
полифенилэтоксисилоксана эфирлари асосида олинган оғир бетоннинг 
хусусиятлари шаклланиши қонуниятлари аниқланган. Мустаҳкамликни, 
совуққа чидамлиликни ва сув ўтказмасликни ошириш капилляр ғовакликни 
9,8 дан 2,2 гача камайтириб ва ёпиқ ғоваклар сонини 5-10 % ошириш йўли 
билан олинган. Ҳар хил қотиш муҳитларида (буғланиш, нормал қотиш,
автоклав ишлов бериш) портландцемент гидратацияси ва цемент тошнинг 
тузилишига бўлган комплекс қўшимчаларнинг таъсири қонунияти 
аниқланган. Қўшимча цемент тошнинг майда ғовак ва майда кристаллик 
тузилмаси хосил бўлишига ёрдам беради, цемент гидратация даражасини 29 
% гача кўтаради ва гидрат янгиланишларнинг солиштирма юзасини 22% гача 
кўпайтиради. Бетон технологиясини ривожланишининг асосий йўналиши бу 
қурилиш қисмларининг самарасини ошириш учун цемент тизимининг 
модификациялаштириш бетон ва темирбетон конструкцияларининг 
умрбоқийлигини ошириш қурилишнинг сифатини оширишдаги асосий 
қисмидир. Яқин келажакда оддий бетонлар ўрнига кўп компонентли 
бетонлар келади. Биринчи ўринда бетонни модификациялаш учун 
полифункционал комплекс қўшимчалардан фойдаланиш туради.[1] 
Юқори мустаҳкам ва юқори сифатли цементли бетонни олиш цемент 
тошининг йўналтирилган тизимини хосил қилиш йўли билан амалга 
оширилиши мумкин. Бетонни модификациялаш учун энг осон ва хаммабоп 
усули бу комплекс қўшимчаларни қўллашдир. Поликарбоксилат эфири 
асосида олинган гиперпластификаторларни қўллаш қуйма ва ўзи зичланувчи 


кам сув цемент нисбатли ва юқори мустаҳкамли бетонни олиш йўлини 
беради Поликарбоксилат эфири асосидаги комплекс қўшимчаларнинг 
цемент таркибига бўлган таъсири охиргача ўрганилмаган. Энг юқори 
сифатли ва хусусиятли бетонни олиш бу қўшимчаларнинг ҳар бир қисмининг 
таъсири ўрганилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин. 
Фойдаланилган адабиётлар руйхати 
1. Батраков В.Г. Модификатры бетона – новые возможности // Первая 
всероссийская конференция по проблемам бетона и желозобетона «Бетон на 
рубеже третьего тысячелетия », Кн. 1, М.: Ассоциация «Железобетона», 2001 
г., С.184-208 
2. Каримов М.У., Джалилов А.Т.,Турапов Самигов Н.А., Турапов М.Т. 
Исследование реологических свойства бетона с новыми комплексными 
химическими добавками. 

Download 394.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling