Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

ТАЯНЧ СЎЗЛАРГА ИЗОҲ 
Абсорбер (лат) - абсорбция жараёнини амалга ошириладиган қурилма. 
Абсорбция (лат) - газ ёки буғ аралашмасидаги моддаларнинг суюқликка 
ютилиши. Абсорбция жараёни юткич (абсорбент)нинг бутун хажми бўйича юз 
беради. 
Автоклав (франц) - қиздириб ва атмосфера босимидан юқори босим остида 
турли жараёнлар ўтказиладиган қурилма. 
Агрегат (лат) - машинанинг тўла ўзаро алмашинадиган ва технологик 
жараёнида маҳлум вазифани бажарадиган йириклашган,; унификацияланган 
элементи ёки биргаликда ишлайдиган бир қанча машиналарнинг механик 
бирикмаси. 
Адсорбентлар (лат) - юқори даражада ривожланган сиртида ютилиш 
жараёни ўтадиган синтетик ва табиий жисмлар (актив кўмир, силикагелp, 
алюмогелp, табиий актив лойлар). 
Адсорбер (лат) - адсорбция жараёнини амалга ошириладиган қурилма. 
Адсорбция (лат) — газ ёки суюқлик аралашмасидаги моддаларнинг қаттиқ 
жисм сиртига ютилиши. 
Аппарат (лат) - асбоб, техник қурилма, мослама. 
Барботаж ( франц.) - аралаштириш,суюқлик қатламидан газ ёки буғни босим 
билан ўтказиш. 
Барботёр (франц.) - идишнинг ичига сув буғи ёки газ беришга мўлжалланган 
турли шаклга эга бўлган тешикли труба. 
Вакуум (лат.) - идишга қамалган, босиматмосфера босимидан анчагина паст 
бўлган газ ҳолати. 
Вакуум-насос (лат., рус.) - сийрак газлар (вакуум) ҳосил қилиш мақсадида 
идишлардан газ ёки буғларни сўриб оладиган қурилма. 
Вентил ( нем.) - трубада ҳаракатланувчи суюқлик, газ ёки буғ бериш 
миқдорини золотник ёрдамида ростлайдиган беркитиш-очиш мосламаси. 


178 
Вентилятор (лат.) - хоналарни шомоллатиш, аэроаралашмаларни трубаларда 
узатишда ҳаво ёки бошқа газларни ҳайдаш учун кичик босим (О,О1МПа гача) 
ҳосил қиладиган қурилма. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling