Kirish asosiy qism ashns ali service
Tayyor mahsulot ,hizmatlar va ularning hizmat ko`rsatish va ularning sotilishini hisobga olish
Download 0.62 Mb.
|
hisobot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Foydalanilgan adabiyotlar Б.А.ХАСАНОВ, А.А.ХАШИМОВ, А. Б. МУХАМЕТОВ, А.А.АБДУВОҲИДОВ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ.
5. Tayyor mahsulot ,hizmatlar va ularning hizmat ko`rsatish va ularning sotilishini hisobga olish
Тайёр маҳсулотларни сотиш корхонанинг одатий фаолиятига тегишлидир. Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад хўжалик фаолияти фактларининг вақт билан белгиланадиган аниқлигига (жўнатиш ёки ҳисоблаш усули билан) асосланган ҳолда аниқланади. Тайёр маҳсулотлар харидорларга юборилгандан кейин ва тўлов учун юк ҳужжатларини тақдим этган кундан бошлаб сотилган ҳисобланади. Маҳсулотлар сотилгандан сўнг маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни мулкга эгалик ҳуқуқи мол етказиб берувчидан харидорга ва шу кундан бошлаб корхонада давлат олдид солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлади. Корхоналар тайёр маҳсулотларни сотиш пайтидасотиш нархига ҚҚС суммаси ҳам киритилади ва ҳисобварақ-фактурада алоҳида графада кўрсатилади. Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади: 536 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”; 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”; 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”; 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши”; 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”. 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”ҳисобварақларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган ҳисобварақлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Маҳсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" ҳисобварақларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”ҳисобварақлари 9910 “Якуний молиявий натижа”ҳисобварағи билан ёпилади. 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши”ҳисобварағи сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бу ҳисобварақ асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9000) гуруҳига контр-пассив ҳисобварақ ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши”ҳисобварағининг дебетида қайтарилган товарлар қиймати, тегишли: пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган ҳисобварақлар билан - қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси; тўланадиган ҳисобварақлар билан - мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларнинг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар, олинадиган ҳисобварақларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи ТМЗларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларнинг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади. 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”ҳисобварағи шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув 537 чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу ҳисобварақ асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9000) гуруҳига контр-пассив ҳисобварақ ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”ҳисобварағининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни сотувнинг географик сегментлари (ҳудудлар) ва корхонани бошқариш учун зарур бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин. 1) Комиссия шартномаси бўйича комиссионерга сотиш учун жўнатилган маҳсулот: Д 2830 “Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар” К 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”. 2) Комиссионерга муфот ҳисоб қилинди (ҚҚС сиз): Д 9410 “Сотиш харажатлари” К 6990 “Бошқа мажбуриятлар”. 3) Комиссион мукофотдан ҚҚС ҳисобланди: Д 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” К 6990 “Бошқа мажбуриятлар”. 4) Комиссионердан сотиш хабарномаси келгандан сўнг сотишдан тушум (даромад) акс эттирилди: Д 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” К 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”. 5) Комиссия шартномаси билан берилган маҳсулотни ҳақиқий таннархи ҳисобдан чиқарилди: Д 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи” К 2830 “Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар”. 6) Сотилган тайёр маҳсулот тушумидан ҚҚС суммаси ҳисобланди: Д 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” К 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”. 7) Ҳисобот даври охирида ҳисобварақ 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” ёпилади: Д 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” К 9910 “Якуний молиявий натижа”. 8) Ҳисобот даври охирида ҳисобварақ 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи” ёпилади: Д 9910 “Якуний молиявий натижа” К 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”. 9) Ҳисобот даври охирида молиявий натижа (фойда) аниқланди: Д 9910 “Якуний молиявий натижа” К 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”. 10) Ҳисобот даври охирида молиявий натижа (зарар) аниқланди: Д 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” 544 К 9910 “Якуний молиявий натижа”. 11) Комиссионердан жўнатилган маҳсулот учун сотиш тушуми қабул қилинди (ҚҚС билан бирга): Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи” К 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар”. 12) Комисионер хизмати учун пул ўтказилди (ҚҚС билан бирга): Д 6990 “Бошқа мужбуриятлар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”. 13) Комиссион мукофотидан ҳисобланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинди: Д 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” К 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”. 6. moliyaviy hisoboti Асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. 2. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎзР қонуни (янги таҳрир). 13.04.2016 й. № ЎзРҚ-404 (янги таҳрир). 3. “Хўжалик субъектларини харажатлар ҳисоби ва молиявий натижасини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан тасдиқланган (ўзгартиришлар ва иловалар билан). 4. “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган (ўзгартиришлар ва иловалар билан). 5. “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом” (ЎзР Адлия вазирлиги 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган). 6. “Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар” (ЎзР Адлия вазирлиги 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган), ЎзР МВнинг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғига 7-илова. 7. ЎзР 1-сон БҲМС“Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” (ЎзР Адлия вазирлигида 1998 йил 14 августда 474-сон билан рўйхатга олинган). 8. ЎзР 3-сон БҲМС“Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (ЎзР Адлия вазирлигида 1998 йил 27 августда 484-сон билан рўйхатга олинган). 9. ЎзР 8-сон БҲМС“Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш” (ЎзР Адлия вазирлигида 1998 йил 28 декабрда 580-сон билан рўйхатга олинган). 10. ЎзР 9-сон БҲМС“Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот” (ЎзР Адлия вазирлигида 1998 йил 04 ноябрда 519-сон билан рўйхатга олинган). 11. ЎзР 14-сон БҲМС“Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот” (ЎзР Адлия вазирлигида 2004 йил 07 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган). 12. ЎзР 15-сон БҲМС“Бухгалтерия баланси” (ЎзР Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган). 13. ЎзР 16-сон БҲМС“Бухгалтерия баланси тузилган санадан кейинги хўжалик фаолиятининг назарда тутилмаган ҳолатлари ва юз берадиган ҳодисалари” (ЎзР Адлия вазирлигида 1998 йил 23 декабрда 578-сон билан рўйхатга олинган). 14. ЎзР 19-сон БҲМС“Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” (ЎзР 650 Адлия вазирлигида 1999 йил 02 ноябрда 833-сон билан рўйхатга олинган). 15. ЎзР 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявийхўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”. (ЎзР Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган). 16. ЎзР 23-сон БҲМС “Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш”. (ЎзР Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган). 12.2. Молиявий ҳисоботнинг мазмуни ва таркиби Бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифаларидан бири корхона хўжалик фаолияти бошқарувини таъминлаш мақсадида унинг молиявий ҳолати тўғрисида умумлаштирилган маълумотлар бериб бориш ҳисобланади. Корхоналарда - маълум бир даврга ҳисобкўрсаткичларини умумлаштириш ҳисобот деб аталиб, у корхона молиявий хўжалик фаолиятининг натижаси ва маълум бир даврга режа кўрсаткичларининг бажарилиши бухгалтерия, статистик ва оператив–техника ҳисоби маълумотларига асосланиб тузилади. Ҳисобот кундалик ҳисоб маълумотларини ҳисоблаш, гуруҳлаш йўли билан тузилади. Ҳисобот бир неча шаклларда тузилади. Унинг шаклларида ҳисобот давридаги факат ҳақиқий маълумотларгина эмас, балки ўтган давр маълумотлари ҳам кўрсатилади. Ҳисобот шаклларида бундай кўрсаткичларнинг бўлиши, корхона молия хўжалик фаолиятини ташкил қилишда катта аҳамиятга эга. Ҳисобот маълумотларини таҳлилқилиш асосида фақат у ёки бу корхонанинг хўжалик фаолияти натижасига баҳо берилибгина қолмасдан, балки иқтисодиётнинг айрим тармоқлари иш натижасига ҳам баҳо бериш мумкин. Ҳисобот маълумотларини ўрганиш корхонада мавжуд бўлган ички резервларни аниқлаш ва уларни ишга солиш имкониятини ҳам беради. Ҳисобот кўрсаткичлари келгуси йиллар режаларини тузиш учун асос бўлибҳам хизмат қилади, чунки келажак режаларини тузиш учун мавжуд имкониятларни билиш муҳимаҳамиятга эгадир, бундай маълумотлар ҳисоботда мавжуд бўлиб, у яна жорий ҳисоботларнинг ташкил қилинишига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Ҳисоботдан корхона раҳбарлари, иқтисодиётни бошқаришнинг барча ташкилотлари ва ташқи фойдаланувчилар (инвесторлар, ҳиссадорлар) томонидан тўғри фойдаланилиши учун у қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: 1) корхона ишини аниқ, тўғри ва оддий қилиб акс эттириш; 2) ўз вақтида тузиш ва тегишли ташкилотларга кечиктирмасдан топтириш; 3) ҳисобот кўрсаткичларининг режа кўрсаткичларига мослашганлигини акс эттириш ва уларни таққослаш; 651 Режа ва ҳисоб маълумотлари ўз иқтисодий мазмуни ва ҳажмига кўра бир хил бўлиши керак. Бундай таққослиликни таъминалаш учун қуйидаги шароитлар зарур: а) ўтган давр хронологик даврнинг мос келиши ҳисоботда ва ҳисоб маълумотлари маълум бир даврни ёки маълум бир вақтни акс эттириши лозим; б) ўтган давр жорий давр объетларининг бир хил гуруҳланиши; в) ўтган давр ва жорий давр ҳисобгуруҳларининг бир хил усулда аниқланиши. Бундай бир хилликни таъминлаш учун махсус йўл-йўриқлар ишлаб чиқилган. Масалан: шундай йўл-йўриқлардан бири чакана товар айланмани режалаштириш,ҳисоблаш, товарларни қийматини калькуляция қилиш; г) баҳонинг бир хиллиги. 4) ўтган давр кўрсаткичлари билан ҳисобот даврдагилари билан таққослаш. Ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини ҳақиқийси билан тўғри келишини инвентаризация йўли билан текшириб турилади, бу эса кўрсаткичларни ҳақиқатдагиси билан тўғрианиқ ва объектив бўлишини таъминлайди. Молиявийҳисобот жараёнини халқароамалиётда 4 та жараёнга бўлишқабулқилинган. Биринчи босқичда барча хўжаликжараёнлари ёппасига ҳужжатлаштирилади. Иккинчи босқичда, ҳисоб маълумотлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида (ситетик ва амалиёт) ҳисоб регистрларида гуруҳланган ҳолда акс эттирилади. Учинчи босқичда ҳисобот шакллари ташкил топади. Тўртинчи босқичда корхона фаолияти ҳисобот маълумотлари асосида таҳлилқилинади ва фаолиятга баҳо берилади. Кўрсатилган 4 босқич, ягона тизим деб қаралиши лозим. Бу молиявийҳисоботнихалқаро стандартлари талабидир. Ҳисоботнинг асосий шакллари ва турлари. Иқтисодий мазмуни ва ҳисобот кўрсаткичларини олиш манбаига кўра, молиявий ва статистик ҳисоботга бўлинади. Молиявий ва статистик ҳисобот собиқ советхўжалик юритиш тизимида битта давлат ҳисоботи деб қаралар эди. Улар асосан юқори ташкилотларга, молия органига, банк муассасига, статистик органига топширилар эди. Аммо улар ўртасидаги энг муҳимфарқкўрсаткичлар мазмунида ва тегишли ҳисобот шаклларини тузиш усулидадир. Статистик ҳисоботи, оператив-техник, статистик ва молиявийҳисобининг маълумотлари асосида тузилса, молиявийҳисоботи эса асосан ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бухгалтерия ҳисоби ёзувлари асосида тузилади. Молиявийҳисоботида асосан умумий кўрсаткичлар, масалан, корхона маблағлари, баланс фойдаси ва ҳ.к. Статистик ҳисоботда бўлса, абсолют миқдорлар билан бирга нисбий ва ўрта миқдорлар ҳақида маълумот беради. 652 Масалан фоизларнинг ўсиш темпи, ўртача даража у ёки бу кўрсаткичларнинг ўсиш ёки пасайиш динамикаси ва бошқалар. Молиявий ҳисобот хўжалик фаолияти ҳақидаги асосий таъминот манбаидир. У биринчидан, корхонанинг ўзига керакдир. Икинчидан – корхонада ишламайдиган шахсларга (ҳиссадорлик жаъмиятларида), яъни ўз маблағини улуш сифатида қўйганҳиссадорлар ва бошқа кредиторларга керак. Учинчидан ҳисобот давлатнинг солиқ ва бошқа органларига керак. Молиявий ҳисобот турли молия ва тижорат тузилмалари учун керак. Улар қимматли қоғозларни олди-сотдисини олиб борадилар, яъни биржалар, банклар. Молиявий ҳисобот авваломбор корхона мулки таркибини ҳамда корхона молия натижаларини характерлайди. Ундан ташқари бу ҳисоботда бошқа корхоналар билан бўладиган ҳисоб-китоблдар, молия органлари ва банк муассасалари билан бўладиган ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Ҳисобот маълумотларини мана шундай тўлиқ берилиши шу билан тавсифланадики, корхона мустақилиқтисодий объект деб қаралади. Статистик ҳисобот ўз олдига харажатлар жараёни устидан умумий назоратни амалга оширишни мўлжаллайди. Статистика айрим олинган корхонага мустақил объект эмас, балки бутун иқтисодиётнинг бир қисми деб қарайди. Статистик ҳисобот ҳудуд, тармоқ бўйича, маълум бир кўрсаткичларни бажарилишини назорат қилиб, улар тўғрисида маълумот беради. Шунга қараб, статистик ҳисоботи шаклланиб боради. Ҳисобот иқтисодиётдаги аҳамиятига қараб, умумдавлат ва корхона ичидаги бўлиниш мумкин. Умумдавлат ҳисоботи Молия вазирлиги ва Давлат статистик қумитаси томонидан белгиланган шакл ва тартибда тузилади ва тегишли органларга ўз вақтида топширилиши лозим бўлади. Корхона ичидаги ҳисобот эса қисқабўлиб, шу корхона ичида фойдаланилади. Масалан, кассир ҳисоботи, моддий жавобгар шахс ҳисоботи ва маълум бир ташкилий-техникавий тадбирларни амалга ошириш режаларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот. Бу ҳисоботлар корхона раҳбари, бош ҳисобчи белгилаган муддатда тегишли бўлимларга, яъни асосан бухгалтерия бўлимига топширилиши лозим. Ҳисоботда бир корхона кўрсаткич маълумотлари ёки бир неча корхона кўрсаткич маълумотлари кўрсатилган бўлиши мумкин. Демак, шу хусусиятига кўра ҳисобот дастлабки ва йиғма бўлиши мумкин. Йиғма ҳисобот бирлашмалар, ассоциациялар, ҳиссадорлик жамиятлари, бош бошқармалар, вазирликлар,тармоқнинг бошқа юкори ташкилоти томонидан тузилади. Ҳисоботни тузиш ва топшириш муддатига кўра, йил ичидаги (давомидаги) ва йиллик ҳисоботга ҳам бўлиш мумкин. Йил ичидаги ҳисобот эса, ойлик, чораклик ва ярим йиллик бўлади. Ойлик ҳисобот асосан, айрим солиқ ҳисоботлари ва ҳисоб-киторлар ва статистик ҳисоботидан иборат бўлади. Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот 653 санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасида йиллик молиявий ҳисобот таркиби келтирилган: -бухгалтерия баланси; -молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; - пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот; - хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; - изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. Халқаро стандартлар бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботга доир талаблар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида белгиланади. Бухгалтерия ҳисоби субъекти молиявий ҳисоботни тузишда мустақил балансга ажратилган ўз ваколатхоналарининг, филиалларининг ва бошқа таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия балансларини ҳамда бошқа ҳисобот шаклларини киритиши керак. Молиявий ҳисобот ҳисобот йили бошидан ортиб борувчи якун билан тузилади. Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни ЎзР Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Hulosa Xo‘jalik yurituvchi subyektlarda hisob-kitob schyotidagi pul mablag‘larining harakatini hujjatlarda rasmiylashtirish va hisobga olish tartibi bilan tanishish; hisob-kitob schyotining bank bo‘limida ochilganligini aniqlash; hisob- kitob schyotidan ko‘chirmaning bir necha kunligini ko‘rish mustaqil 1 nusxadan to‘lov topshirig‘i, to‘lov talabnomasi, hisoblishish cheki va boshqa hujjatlarni to‘ldirish. Chek daftarchalarini olish, saqlash va undan foydalanish bilan tanishish; hisob – kitob schyotidan naqd pul olish uchun cheklarni bankka taqdim etish va yozish tartibi bilan tanishish. Hisob – kitob schyoti bo‘yicha ma’lumotlarni jurnal order va qaydnomaga yozilishi o‘rganiladi. Foydalanilgan adabiyotlar Б.А.ХАСАНОВ, А.А.ХАШИМОВ, А. Б. МУХАМЕТОВ, А.А.АБДУВОҲИДОВ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ. KARIMOV Л К КОМ AHHOSOVICH kUKIIANHAYKV HIRAHIK Е RIJ V В A YE VICH JHMANA/AKOV NAKDOKHEk ABDULLAYEVICH bugalteriya hisobi DARSLIK Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling