Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


§1.3. Микропроцессорли қурилмаларнинг диагностика воситалари


Download 1.09 Mb.
bet6/16
Sana21.06.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1642089
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
§1.3. Микропроцессорли қурилмаларнинг диагностика воситалари

МПҚларнинг ишончлилигига ошиб борувчи талаблар, ҳаёт даврининг ҳар бир босқичлари учун назорат ва диагностика қилишнинг замонавий техник воситалари ва усулларини яратиш ва тадбиқ этиш заруриятини яратадилар. МУТларда КИС, ЭКИС ва МПҚларини кенг қўлланилиши, сўзсиз қабул қилинадиган афзалликлар билан биргаликда эксплуатацияда бир қатор жиддий муаммоларни ҳам яратди. Бу муаммолар биринчи навбатда назорат ва диагностика жараёнлари билан боғлиқдир. Ишлаб чиқариш босқичида носозликларни қидириб топиш ва бартараф этиш сарф – харажатлари, қурилмани яратишга кетадиган маблағнинг 30 – 50 % гача ташкил этади. Эксплуатация босқичида эса, алмаштириладиган носоз элементни қидириб топишга сарфланадиган вақт тизимни иш ҳолатига қайта тиклашга сарфланадиган вақтнинг 80 % гача ташкил этади. Умуман эса, носозликни қидириш, топиш ва бартараф этиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар, носозлик ҳар-бир технологик босқичдан ўтишда 10 марта ошиб боради [10, 21, 23, 34, 69, 101]. Интеграл микросхемаларни кириш назоратидан бошлаб эксплуатация босқичида носозлик топилгунга қадар бўладиган сарф-харажатлар 1000 маротаба ортади. Ушбу муаммони ечилиши назорат ва диагностика масалаларини комплекс ечимини топишдадир, чунки диагностика тизимлари МУТ ҳаётининг барча босқичларида ишлатилади. Бу эса ишлаб чиқариш ва эксплуатация босқичларида таъмирлаш, тиклаш ва хизмат кўрсатиш ишларини янада жадаллаштирилишини талаб этади.


Техник диагностика қилиш тизими учта асосий элементларни диагностика қилиш объектини, техник диагностика қилиш воситаларини ва инсон-операторни ўз ичига олади.
Телекоммуникация қурилмаларини диагностикаси учун ишлатилиши мумкин бўлган назорат ва диагностика қурилмалари, усулларида принципиал ўзгаришини тушуниш, текшириш ва ривожланиш йўналишлари пайдо бўлиш мақсадида мавжуд назорат ва диагностика усулларни кўриб чиқамиз.
Техник объектларни тестли ва функционал диагностика қилиш умумлаштирилган схемалари 1.6а ва б-расмларда келтирилган, бу ерда ДҚО-диагностика қилиш объекти; ЯТВ-яроқсизликларни тузатиш воситалари; Кj-ажратиб қўйилган яроқсизликли схема; Lj-таъмирланган схема; Тj–ДҚО га бериладиган тестли таъсир; Rj- ДҚТ га бериладиган TJ га ДҚО реакцияси.
Ишчи таъсир Ишчи таъсир
а) б)
1.6–расм.Тестли ва функционал диагностика қилишнинг умумлаштирилган схемаси

Умумий назорат турини схемаси 1.7-расмда келтирилган.


Телекоммуникация қурилмаларини назорат ва диагностика қилиш муаммоларига бағишланган кўпсонли замонавий ишларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда турли усуллар кенг тарқалмоқда. Ҳатто электрон назорат усуллари иккита асосий гуруҳга бўлиниши мумкин (1.8-расм):

  1. Тест орқали;

  2. Функционал.

Тестли усулни қўллашда берилган носозлик синфи учун бошқарув ва динамик тестлар синтезининг вазифаси вужудга келади: ўзгармас носозликлар, қисқа туташув, узилишлар, элементлар носозлиги ва ҳ.к. Носозликларни турини чегаралашда тест усулда кўп ҳолларда қўлланиладиган “бир хил 0” ва “бир хил 1”, яна бир вақтда пайдо бўлувчи носозликлар сони биттагача ва доимий носозлик турини чеклаш, яъни бутун тест вақтида бир усулда носозликни пайдо бўлиши, тест усуллари сифатида ҳисобга олинадиган ва олинмайдиган мантиқий схемалар ва тестлар топиш синтези ишлаб чиқариш имконини берадиган: хақиқийлик жадвали усули, бул дифференциаллаш усули, Армстронг алгоритми, х-кублар усули ва Д-кублар услубидан фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда детерминлашган усулдан фойдаланиши билан бирга характеристик ахборотларни статистик таҳлили ишлаб чиқариш схема орқали мантиқий схемалар назорати усулига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Муаммога бундай ёндошиш схемали ишлаш жараёнида бевосита уни бошқариш имконини беради.
Функционал назорат ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • ишга яроқлилигини текшириш;

  • носозликни қидириш;

- бузилишга йўл қўймаслик вазифаларини ўз ичига олади.
Функционал назорат усули тўртта асосий белги билан фарқланади:

  • кириш генерациялари таъсир усули;

  • чиқиш генерациялари усули;

  • текширилаётган тизимлар чиқиш реакцияларини хақиқийси билан солиштириш усули;

  • таҳлил ва диагноз қўйиш усули орқали.

Вақт масштабига боғлиқ ҳолда функционал назорат статик ва динамик турларга бўлинади. Агар статик функционал назорат бўлса у паст тезликдаги жараёнда амалга оширилади, динамик назорат эса бошқариш тизимларини тезлашишида хақиқий вақт оралиғида амалга оширилади ва максимал тезликга яқин. Шунга биноан статик назорат оддий носозликларни аниқлайди, динамик назорат эса қийин динамик носозликларни аниқлашнинг имконини беради.

1.7- расм. Назорат турлари классификацияси


Кўриб чиқилган функционал назорат усули, назоратга турлича ёндошишга, турли носозликларни аниқлашга, турли назорат ишончлилик даражаси кўрсаткичларига асосланади. Функционал назорат платаларда тўлиқ текширилади. Бироқ функционал назоратда жуда юқори носозликни пайдо бўлиш даражасини таъминлайди.


1.8-расм. Тестли ва функционал диагностика таснифи


Ҳар бир кўриб чиқилган назорат усуллари бирор - бир афзалликга ва камчиликга эга, шунинг учун ҳозирги вактда иккала усулни характеристикалари эътиборга олинган алоҳида воситалар пайдо бўлди.





Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling