- Агар трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига юклама уланса, у ҳолда трансформатор ишчи режимда ишлайди. Бу режимда трансформатордаги физик жараёнлар юклама характерига боғлиқ бўлади.
- Қисқа туташув режимида бирламчи чўлғам тармоққа уланади, иккиламчи чўлғам эса қисқа туташтирилади. Ишлатиш шароитларида қисқа туташув авария режими ҳисобланади ва чўлғамлар токлари катта қийматларга ортиб кетади.
- Бу режимда иккиламчи чўлғам қисқа туташтирилади, бирламчи чўлғамга эса пасайтирилган Uk кучланиш берилади. Бу кучланиш қисқа туташув кучланиши дейилади ва номиналдан фоизларда ўлчанади
- Автотрансформаторларлар. Ўлчов трансформаторлари. Кучланиш ва ток трансформаторлари. Уч фазали занжирлар. Уч фазали трансформаторлар.
Автотрансформаторларлар - Aвтотрансформатор битта чўлғамдан иборат бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи тармоққа тегишли бўлади. Aвтотрансформаторлар орттирувчи ва камайтирувчи бўлиши мумкин. Aвтотрансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамлари электромагнит алоқадан ташқари, электр алоқага ҳам эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |