Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати


Download 1.58 Mb.
bet6/18
Sana25.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1228897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
маъруза №3

Қлазилма конлари гидрогеологияси. У ёки бу қазилма конлари ҳудудидаги мавжуд ер ости сувларини, уларнинг фасллар, кўп йиллар мобайнида вужудга келиш сабабларини, истеъмолга етарли ёки етарли эмаслиги, яроқлиги даражаларини ўрганади ва башоратлайди, чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Радиогидрогеология. Ер ости сувларининг радиоактив таркибини, улардаги мавжуд радиоактив элементларнинг тури (уран, родон, радий) миқдорларини, вужудга келиш ўзгариш қонуниятларини ўрганади, уларни қидириб топиш, халқ хўжалигида қўллаш услубларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Радиогидрогеология. Ер ости сувларининг радиоактив таркибини, улардаги мавжуд радиоактив элементларнинг тури (уран, родон, радий) миқдорларини, вужудга келиш ўзгариш қонуниятларини ўрганади, уларни қидириб топиш, халқ хўжалигида қўллаш услубларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Регионал минтақавий гидрогеология. Ер ости сувларининг айрим регионлар бўйича тарқалиши, вужудга келиши, ўзгариши, ер қобиғи қатламларида жойлашганлиги, тарқалганлиги, гидрогеологик структураларнинг турлари ва турли ер ости сувларининг ҳосил бўлиш қонуниятларини ўрганади.

Палегидрогеология. Гидрогеологиянинг бу тармоғи ер ости сувларини ер тарихий тараққиёти мобайнида вужудга келган ер қобиғи тоғ жинслари қатламлари ҳосил бўлиш даври ривожланиш тарихи билан боғлаган ҳолда ўрганади, у ёки бу ёшга эга бўлган ер ости сувли қатламларини ажратади, уларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш қонуниятларини аниқлайди.

Гидрогесейсмология1. Ер ости сувларининг таркибини, хосса ва хусусиятларни ер қимирлаш ҳодисасининг тайёрланиш, вужудга келиш даври билан боғлиқ ҳолда ўзгариши қонуниятларини ўрганади. Бу тармоқ асосан Ўзбекистонда 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейин вужудга келди. Ўзбекистонда ва унга ёндош ҳудудларда содир бўлган қатор ер қимирлашларни башорат қилишга эришилди (Ғ.О.Мавлонов, А.Н.Султонхўжаев ва б.қ.).

1 А.Н. Султонхужаев. Основы гидросейсмогеологии. Ташкент. Изд-во “Citysire”, 2006.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling