Кириш йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаш- тиришга оид чора-тадбирлар тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг 019 йил декабрдаги "Ўзбекистон


Download 237.12 Kb.
bet24/27
Sana30.09.2023
Hajmi237.12 Kb.
#1690174
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
abilov (1)

Пардозлаш ва мустахкамлаш ишлари
1.Йўл пойи юзасига кўндаланг нишабликлар берган ҳолдаги сўнги текислаш ишлари, юзани қўшимча зичлаш, ён бағир қияликларини текислаш ва мустаҳкамлаш йўл пойини қуриш ишларини тамомлагандан сўнг бажарилади. Қурилиш транспортлари ҳаракати натижасида ва ёғингарчилик сабабли бузилган жойларни тузатиш ишлари йўл тўшамаси қурилишидан олдин бажарилади.
2.Йўл четларини текислаш ва мустаҳкамлаш ишлари йўл тўшамаси қурилиб битказилгандан сўнг амалга оширилади. Бунда ҳамма вақтинчалик кириш - чиқиш йўллари тугатилади.
3.Сувларни четлатувчи зовурлар ва йўл четидаги ариқчаларни юзаси ва тагини тайёр бўлишига қараб мустаҳкамланади.
АСОСЛАРНИ ҚУРИШ
Асос ва қопламалар мустаҳкамланган грунтлардан қурилганда 1.13-бандга қўшимча равишда қуйидагилар назорат қилинади:
- камида бир сменада бир марта:
- йирик бўлакли ва қумлик грунтларнинг гранулометрик таркиби ГОСТ 12536 га биноан;
- гилли грунтларни ГОСТ 5180 бўйича пластикли сони;
- гил грунтларнинг майдаланиш даражаси, 5 ва 10 mm тешикли элакда эланганда;
- органик боғловчилардан фойдаланилганда олдинги ҳарорати;
- эмульсияларнинг бир ҳилда, қатлам-қатлам бўлмаган ҳолдаги кўриниши;
- намунани сиқилишга мустаҳкамлиги синаш усули орқали олинган қоришмаларнинг сифати;
- штабелда сақланаётган қоришмаларнинг қўшимча 0,2-0,5 m чуқурликдаги ҳарорати, камида ҳар 200 m да:
- ишлов берилаётган грунтлар ва тайёр қоришмаларнинг зичлашдан олдинги намлиги ва зичланган материалнинг кўндаланг кесим бўйича 3 нуқтада (ўқи ва қатлам четидан 0,5 m масофада)ги зичлиги ва уларнинг 4.79- банд талабларига жавоб бериши:
Камида 5 сменада 1 марта:
- шўрхок грунтларда эрувчан тузларнинг массаси ГОСТ 25100 бўйича;
- учувчан куллар ва кул куюндилари қоришмаларнинг яроқлиги;
- қаров ишлари талаблари доимий равишда.
Меҳнат мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан давлат назоратини, махсус ваколат берилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низом асосида ишловчи давлат идоралари амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини, меҳнат жамоалари ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзлари сайлаган вакиллар томонидан амалга оширилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус тайёргарлиқиан ўтган вакил иш жойларида меҳнат муҳофазасининг аҳволини монеликсиз текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадир. Меҳнатни муҳофаза қилишбўйича вакилга ўз вазифаларини бажариш учун ҳар ҳафтада иш пайтида камида икки соат вақт ажратиб берилади ва ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ, тўланади.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган (14.08.1996 й. №273), Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомнинг 182-моддасига мувофиқ қуйидагилар ички назоратнинг асосий турлари ҳисобланади:
а) иш раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор
назорати;
б) маъмурий-жамоатчилик (уч босқичли) назорати, 1-илова;
в) меҳнатни муҳрфаза қилиш хизмати томонидан амалга
оширилувчи назорат;
г) Бош мутахассислар хизматлари томонидан амалга оширилувчи назорат.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган (14.08.1996 й. №273). Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомнинг 181-моддасига мувофиқ куйидагилар назорат қилиниши лозим:
а) иш жойларининг ҳолати;
б) меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларнинг бажарилиши;
г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида ва тўғри ўрганилиши;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирлар режасининг бажарилиши;
е) меҳнатни муҳофаза қилиш учун ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилиши.
Хавфли омиллар. Автомобиль йўллари қурилишига, асфальтбетон заводларида бажариладиган ишларга хос бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг руйхати келтирилган.
Зарарли моддаларнииг иш доираси ҳавосидаги йўл қўйилувчи чекланган концентрацияси (ЧЙК) ГОСТ 12.1.005-88 «Иш доираси ҳавосига умумий санитар-гигиена талаблари» бўйича ўрнатилган бўлиб, 11-иловада келтирилган.
Вибрациянинг йўл қўйилувчи санитар меъёрлари 15-иловада келтирилган.

Асфальтбетон заводидаги (АБЗ) бажариладиган ишларда хавфи юқори бўлган касблар рўйҳати;


юк тушириш ускунаси машинисти;
машинист ёрдамчиси;
бульдозер машинисти;
ёрдамчи ишчи;
юклагич машинисти;
минерал кукунини тушириш ускунаси машинисти;
битум сақлаш омбори машинисти;
битум эритиш агрегати машинисти;
сирт-фаол моддалар (СФМ) тайёрлаш бўйича машинист;
асфальт аралаштиргич машинисти;
форсункачи;
амалдаги тош майдалаш қурилмасига бевосита хизматкўрсатувчилар, майдаловчи ва ёрдамчи (ташувчи) ишчи;
газ пайвандчи;
электрик;
этилланган бензин билан ифлосланган махсус кийимбошсақланиши билан банд гардеробчи; этиллангаи бензин биланифлосланган хоналарни тозалаш билан банд ишлаб чиқиришхоналариии тозаловчи фаррош.
Хавфи юқори бўлган ишларда банд ишчилар, биртурдаги дастурлар бўйича ўқув курсидан ўтишлари, ўрнатилган тартибда махсуслаштирилган ташкилотларда имтиҳои топшириб, ишларниамалга ошириш ҳамда берилган ускунага (механизмга) хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олганлари тақдирдагина мустақил ишга қўйиладилар.
АБЗда ишлар бажарилишидаги хавфи юқори бўлган ишлар:
Асфальтбетон аралаштиргични ишга тушириш.
Форсункаларни ёқиш.
Газ горелкаси ва ўтхонадан фойдаланиш.
Босим остидаги идишлар ва қурилмалар билан ишлаш.
Қуритиш барабанларидан фойдаланиш.
Автоматизациялаштирилган афальтбетон заводларидан фойдаланиш.
Юклаш- тушириш ишлари.
Силос банкаси ичида ишлаш.
Транспортерлардан фойдаланиш.
Винтли конвейерлардан фойдаланиш.
Арқонлардан фойдаланиш.
Буғ ўтказгич қувурларини битумли идишга улаш ва ундан узиш. Қиздирилган битумни узатиш.
Битумни суюлтириш.
Суюлтирилган битумни иситиш.
Битум эритиш агрегатлари қозонларини тозалаш.
Сирт-фаол моддалар ёки фаоллаштирувчилар биланишлаш.
Оммавий ҳимоя воситаларига, технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши ҳамда заводдардан фойдаланишда бажарилиши лозим бўлган хавфсизлик техникаси бўйича бир қатор чора -тадбирлар киради
Тошнинг майдаланишида ҳосил бўлувчи ишлаб чиқариш чангини олдини олиш учун, иш хонасида ускуналарга чангланган ҳавони тортувчи мосламалар қурилмаси жиҳозланиши зарур.
Вибрация билан ишловчи элаш ускуналарида, улар орқали вентиляция тизимига вибрация узатилишини камайтириш учун уларнинг туташиш жойига элаш ускунаси ўйиқчасига кириб турувчи резинали қайишқоқ фартук кўринишидаги қисм жиҳозланади.
Маҳаллий ҳаво сўргичлар, шунингдек ўзидан чанг чиқарувчи материалларни етказувчи (шағал, чақилган тош, қум ва б.) элеваторлар ёки тасмали транспортерларнинг чанг чиқувчи ерларига ўрнатилиши лозим.
Майдалашга мўлжалланган тошларни дастлабки ҳўллаш ва ишлов беришнинг нам усулларини - гидрочангсизлантириш, юқори бўлмаган баландликдан тушувчи материалларнинг герметик нуқталарини аниқлаш усулларини, вентиляция ва аспирация тизимларини қўллаш, сочилувчи материалларнинг тўкилишини олдини олувчи қурилмаларни жорий этилиши зарур.
Қуритиш барабанидан чиқувчи тутун газлари ва чангланган ҳаво мўрикон орқали махсус тозалаш қурилмаларидан ўтказилганидан сўнг вентиляторлар ёрдамида чиқариб юборилади.
Ускуна орқали вибрация узатилишини олдини олиш учун (элаш ускуналари, аралаштириш агрегатлари ва бошқалар) вибросўндиргич ва вибросўргич қурилмалари кўзда тутилади.
Ишчилар учун хавфнинг юзага келтириши мумкин бўлган барча агрегатлар (таъминлаш, қуритиш, аралаштириш ва бошқа) улардан фойдаланиш хавфсизлигини олдини олиш учун масофадан туриб ва автоматик тарзда бошқариш тизимлари билан жиҳозланиши лозим. Буғ, битумўтказгичлар ва бошқа сирти иссиқ жиҳозлар иссиқлик изоляциясига эга бўлиши лозим.


Download 237.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling