Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


§3.2. Ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш истиқболлари


Download 0.77 Mb.
bet21/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

§3.2. Ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш истиқболлари
2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш истиқболлари давлат дастурида иқтисoдиётимизнинг aсoсий тaрмoқлaрини мoдeрнизaция қилиш вa тexник янгилaш, мaмлaкaтимизнинг янги мaррaлaрни эгaллaши учун кучли туртки бeрaдигaн вa жaҳoн бoзoридa рaқoбaтдoшлигини тaъминлaйдигaн зaмoнaвий иннoвaция тexнoлoгиялaрини жoрий қилиш бўйичa мaқсaдли лoйиҳaлaр ўз ифодасини топади.
Бугунги кундa иқтисoдиётимизни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, унинг рaқoбaтдoшлигини кeскин oшириш, экспoрт сaлoҳиятини юксaлтиришгa қaрaтилгaн муҳим устувoр лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш бўйичa давлат дастурлари ишлaб чиқилган.
2014 йилда Инвестиция дастури доирасида молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан умумий қиймати қарийб 2 миллиард 700 миллион доллардан иборат бўлган 150 та ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳани амалга ошириш ишлари ниҳоясига етказилди.
Мамлакатимизда қабул қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш дастури республикамизда саноатни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва саноатда умумий қиймати қарийб 47,5 миллиард долларлик 519 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни ўз ичига олган. Ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши яқин беш йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини камида 60 фоизга ошириш, унинг ялпи ички маҳсулот таркибида 2010 йилдаги 24 фоиз улушини 2015 йилда 28 фоизга кўпайтиришни таъминлайди.
Машинасозлик, автомобилсозлик тармоғи, кимё, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати жадал ривожланиб, уларда ўсиш суръатлари икки баравардан ортади. Бунда саноат таркибида қайта ишлаш тармоқлари улуши, хусусан 80 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобидан 2010 йилдаги 41 фоиз ўрнига 2015 йилда 49 фоизга кўпаяди.
Ишлаб чиқариш жараёнларини маҳаллийлаштириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва рақобат муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистондаги саноат корхоналарининг жадал ривожланишига имкон яратди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларининг узоқ йиллар давомида изчил амалга оширилиши иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилиши ва рақобатдошлигининг кучайишига аҳамиятли таъсир кўрсатди. Жумладан:

  • иқтисодиётдаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини самарали равишда иш билан таъминланди;

  • импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳажмини қисқартириш, импорт бўйича келтириладиган маҳсулотларга валюта харажатларини камайтириш ва мақбуллаштиришга эришилди;

  • саноат турли тармоқларининг қўшилган қиймати юқори даражада бўлган қайта ишлаш маҳсулотлари экспорти кўпайтирилиб, айни пайтда, тегишли равишда, анъанавий экспорт салмоғи камайтирилди;

  • самарали ички ва тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини ривожлантирилди, иқтисодиётнинг реал секторида мамлакатимиз корхоналарининг кооперацияси салоҳиятидан юқори даражада фойдаланилди;

  • маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни кенгайтирилди, ишлаб турган корхоналарни замонавийлаштириш ва янгиларини ташкил этиш ҳисобига иқтисодиёт таркибини такомиллаштирилди;

  • қўшимча иш ўринлари ташкил этилди;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ва мамлакатимиз корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга эришилди.

Кейинги йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш бўйича бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги ўзгаришларни киритиш бир қанча имкониятларни яратади:

  1. саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини тақдим этишга мўлжалланган электрон дастурий маҳсулот жорий этиш. Ушбу дастурий маҳсулотқуйидаги имкониятларни яратади:

  • ҳар қандай корхона ёки хусусий тадбиркор исталган жойдан туриб интернет орқали ўз ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва экспертиза учун тақдим этиши мумкин;

  • корхоналар билан “бир ойна” усулида ишлаш имкониятини беради;

  • ортиқча вақт сарфи ва турли оворагарчиликлар бартараф этилади;

  • қоғоз сарфи бир неча баробар камаяди;

  • ҳужжатларни кўриб чиқишга ва хулоса тайёрлашга сарф қилинадиган вақт ҳам таҳминан 2 баробар камаяди ва ҳ.к.;

  1. Юқоридаги ўзгаришлар қуйидаги имкониятларни беради:

  • маҳаллийлаштириш дастурига кириш учун талаб этиладиган минимал маҳаллийлаштириш даражасини 30 фоиздан 35 фоизгача кўтариш;

  • маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришни Идоралараро Махсус комиссия рухсатисиз амалга оширилиши;

  • мажбурий мезонларга мос бўлган ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарга Дастурга кириш учун қўшимча имтиёз берилиши ва ҳ.к.

Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, мамлакатимизда 2014 йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликни таъминлаган ҳолда модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланишнинг асосий омилларидан тўлиқ фойдаланилгани, бу борада белгилаб берилган самарали иқтисодий сиёсатнинг изчил амалга оширилгани пировардида макроиқтисодий барқарорликнинг янада мустаҳкамланишига ва барқарор ўсиш суръатлари таъминланишига замин бўлди.
2015 йилда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябр­даги ПҚ-1438-сонли Қаро­ри билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг банк фаолиятига оид бошқа фармон ва қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга қаратилади.
Хусусан, 2015 йилда республика банк тизимининг барқарорлигини янада ошириш ва халқаро андозаларга мувофиқ ривожланишини таъминлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ролини кенгайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

    1. Банк тизими барқарорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар доирасида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро талаблар, жумладан, Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида янада такомиллаштириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

    2. Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштириш. борасидаги қуйидаги тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади.

    3. Тижорат банклари капиталлашув даражасини янада ошириш, ресурс базасини мустаҳкамлаш ва диверсификациялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади.

    4. Тижорат банкларининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурларини амалга ошириш жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш 2015 йилда ҳам банк тизими олдидаги муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади.

    5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 2015 йилда тижорат банклари томонидан жами 9 трлн.сўмдан ортиқ миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда.

    6. Микромолиялаш соҳасини ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш.

    7. Республика тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ва уларга эришиш борасидаги ишлар давом

    8. Банклар томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини янада кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш борасида амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар 2015 йилда ҳам давом эттирилади.

    9. Банк менежменти соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

    10. Банк-молия соҳасида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилади.

    11. Банк фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ҳамда унинг халқаро талаб ва тамойилларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тегишли тадбирлар амалга оширилади.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling