Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
III боб бўйича хулоса
Иқтисодиётимиз таркибидаги чуқур ўзгаришлар мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини барқарор ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришишда энг муҳим омилга айланди. Ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда. 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш истиқболлари давлат дастурида иқтисoдиётимизнинг aсoсий тaрмoқлaрини мoдeрнизaция қилиш вa тexник янгилaш, мaмлaкaтимизнинг янги мaррaлaрни эгaллaши учун кучли туртки бeрaдигaн вa жaҳoн бoзoридa рaқoбaтдoшлигини тaъминлaйдигaн зaмoнaвий иннoвaция тexнoлoгиялaрини жoрий қилиш бўйичa мaқсaдли лoйиҳaлaр ўз ифодасини топади. 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш дастури республикамизда саноатни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва саноатда умумий қиймати қарийб 47,5 миллиард долларлик 519 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни ўз ичига олган. Ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши яқин беш йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини камида 60 фоизга ошириш, унинг ялпи ички маҳсулот таркибида 2010 йилдаги 24 фоиз улушини 2015 йилда 28 фоизга кўпайтиришни таъминлайди. Миллий иқтисодиётнинг инновацион рақобатбардошлигини ошириш аввало иқтисодиёт таркибини мутаносиб ва самарали шакллантириш, таркибий ўзгартиришлар сиёсатини тўғри олиб боришга боғлиқ бўлади. ХУЛОСА Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили ва уларни прогнозлаш йўлларини тадқиқ қилиш натижасида биз қуйидаги хулосаларга келдик ва тавияларни ишлаб чиқдик: Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш деганда ижтимоий соҳада, яъни фан, таълим, медицина, спорт, маданият соҳаларида, иқтисодиёт соҳасида саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, алоқа ва телекоммуникация ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида изчил равишда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга ва барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Макроиқтисодий барқарорлик иқтисодий ўсиш суръатларининг бир текис динамикаси таъминланишида, инфляция суръатининг жиловланишида, ишсизлик даражасининг паст суръатда таъминланиб турилишида, узоқ муддат миллий валютанинг алмашинув курсининг пасайиши (девальвацияси) даражасининг паст суръатларига эришилишда намоён бўлади. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга қуйидагилар киради: ЯИМ, МД, ишчи кучи бандлиги, инфляция, бюджет дефицити ва профицити, дефлятор ва бошқалар. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларда истиқболни олдиндан кўра билишнинг илмий турларидан бири прогнозлашдир. Прогноз - деб яқин келажакда объектнинг эҳтимоллик ривожланиш йўналишлари ва натижаларини илмий усул асосида кўрабилишга айтилади. Прогнозлаш соҳалари кенг ва турлича. Жумладан, географик, геология, экология, биология, медицина соҳасини прогнозлаш, фан ва техника, иқтисодиёт, ижтимоий жараёнларни, харбий ва ташқи сиёсий аҳволни, қонунчилик, маданий-эстетик сохаларни прогнозлаш мумкин. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳисобига иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш; бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажариш; ички талабни аҳоли бандлиги ва реал даромадларининг ошишини таъминлаш ҳисобига рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга ошириш; қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитларнинг яратиб берилиши, қишлоқ хўжалигида илғор ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш кўламининг кенгайтириш; республика молия-банк тизимини янада ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга ошириш. Мамлакатимиз иқтисодиётида самарали инвестиция сиёсатини олиб бориш учун бизнинг фикримизча қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш керак: эришилган макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, инфляция суръатларининг паст даражасини таъминлаб туриш орқали инвестиция муҳитини янада яхшилаш чораларини кўриш зарур; инфляция суръатлари пасайганлигини ҳисобга олиб банк фоиз ставкаларини янада пасайтириш зарур, бу инвестицион фаолликни янада оширади; инвестицияларни жалб этишда устуворлик пахтани қайта ишлаш, ипакчилик, мева савзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш (айниқса ирригация-мелиорация тизимини реконстукция қилиш) мақсадларига, қаратилиши керак; бозор инфратузилмаларини, молия бозорини, хусусан фонд биржалари, суғурта ва лизинг компаниялари ишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш керак, бу ҳол қимматли қоғозлар бозори орқали инвестициялар жалб қилиш ҳажмини оширади; чет эллик инвесторларга бериладиган имтиёзларни ҳудудлар ва тармоқлар бўйича табақалаштириш даражасини кучайтириш зарур. Бу тадбир бизга айнан зарурат кучли бўлган ҳудуд ва тармоқларга инвестиция киритишни таъминнлаш имконини беради; мавжуд бўлган, бўш турган ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида ахборотлар базасини яратиш, уни доимо янгилаб туриш ва чет эллик инвесторлар эътиборига тақдим этиш зарур; Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини барқарор ривожлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмини 2015-2020 йилларда 5 баробарга ошириш; халқаро молия муассасалари ва хорижий мамлакатлар хукуматлари томонидан ажратиладиган грантлар ва кредит линиялари миқдорини ошириш; тижорат банкларида имтиёзли кредитлаш жамғармаларини ташкил этиш, жамғарма маблағларини узоқ ҳамда бориш қийин бўлган жойларда, шунингдек аҳоли зич яшовчи ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун сафарбар этиш; мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳарид қилиш учун аҳолига истеъмол кредитлари беришни янада ошириш ва ҳоказолар. Мамлакатимизда маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги ўзгаришларни киритиш бир қанча имкониятларни яратади: саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини тақдим этишга мўлжалланган электрон дастурий маҳсулот жорий этиш. Ушбу дастурий маҳсулотқуйидаги имкониятларни яратади: ҳар қандай корхона ёки хусусий тадбиркор исталган жойдан туриб интернет орқали ўз ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва экспертиза учун тақдим этиши мумкин; корхоналар билан “бир ойна” усулида ишлаш имкониятини беради; ортиқча вақт сарфи ва турли оворагарчиликлар бартараф этилади; қоғоз сарфи бир неча баробар камаяди; ҳужжатларни кўриб чиқишга ва хулоса тайёрлашга сарф қилинадиган вақт ҳам таҳминан 2 баробар камаяди ва ҳ.к.; Юқоридаги ўзгаришлар қуйидаги имкониятларни беради: маҳаллийлаштириш дастурига кириш учун талаб этиладиган минимал маҳаллийлаштириш даражасини 30 фоиздан 35 фоизгача кўтариш; маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришни Идоралараро Махсус комиссия рухсатисиз амалга оширилиши; мажбурий мезонларга мос бўлган ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарга Дастурга кириш учун қўшимча имтиёз берилиши ва ҳ.к. Биз ўйлаймизки келтирилган таклифларимизни амалиётга татбиқ этиш мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида ўртасида мутаносибликларга эришиш ва таркибий ўзаришларни кучайтириш имконини беради. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling