Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- §1.3. Ижтмиоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлаш усуллари
ЯИМ = Тn + W+Р (15)
Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан олинган реинвестиция кўринишидаги даромадлар пайдо бўлади. Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади. Иқтисодиётда мавжуд бўлган инфляция жараёнлари ЯИМ ни ҳисоблашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткич динамикаси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдор ва баҳо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Бу шуни билдирадики, ЯИМ миқдорига бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг физик ҳажми, ҳам баҳо даражаcи ўзгариши таъсир кўрсатади. Иқтисодиётда доимий инфляция жараёнининг мавжудлиги макроиқтисодий кўрсаткичларни таққослама баҳоларда ҳисоблашни зарур этиб қўяди. Чунки, инфляция иқтисодиётнинг реал ҳолатини бузиб кўрсатади. Иқтисодиётни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни қийинлаштиради. Бу вазифани бажариш учун жорий баҳоларда ҳисобланган номинал кўрсаткичлардан эмас, балки таққослама (базис) баҳоларда ҳисобланган реал кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур. Иқтисодий ўсиш кўрсаткичи, умуман макроиқтисодий таҳлил натижалари реал ЯИМ кўрсаткичига асосланиб баҳоланади. МҲТ да ЯИМ дан ташқари СИМ, ЯМД, СМД, истеъмол, инвестициялар, жамғариш, инфляция даражаси ва бошқа кўрсаткичлардан ҳам кенг фойдаланилади. §1.3. Ижтмиоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлаш усуллари Ижтимоий-иқтисодий жараёнларда истиқболни олдиндан кўра билишнинг илмий турларидан бири прогнозлашдир. Прогноз - деб яқин келажакда объектнинг эҳтимоллик ривожланиш йўналишлари ва натижаларини илмий усул асосида кўрабилишга айтилади. Прогнозлаш соҳалари кенг ва турлича. Жумладан, географик, геология, экология, биология, медицина соҳасини прогнозлаш, фан ва техника, иқтисодиёт, ижтимоий жараёнларни, харбий ва ташқи сиёсий аҳволни, қонунчилик, маданий-эстетик соҳаларни прогнозлаш мумкин. Прогнозлашнинг асосий функцияларига қуйидагилар киради: иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник жараёнлар ва қонуниятларни илмий таҳлил этиш, келгуси эҳтимолли ва кўпвариантли ривожланиш, муаммолар ва қонуниятларни олдиндан кўрабилиш; бу жараёнларга фаол таъсир этиш имкониятларни баҳолаш. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг самарали вариантлари хақидаги прогноз ахбороти комплекс дастурлар тузиш учун асос қилиб олинади. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёни схемасида прогнозлар ва режалар оралигида дастурлар жойлашган. Улар директивлиги жиҳатидан режаларга ва вақт жиҳатидан прогнозларга яқинроқ. Прогнозлаш жараёнида топшириқни тузишда прогнозлаш объекти хар томонлама таҳлил этилиши лозим. Бу объектнинг таърифи ва предмети, прогнозлаш вазифалари, унинг ташқи мухитга боғлиқлиги, унинг тузулмаси, фаол қилиш механизмни ва бошқаришни ўрганишни тақозо этади. Формал мазмун таҳлили унинг моделларини тузишни, объектга таъсир доирасини ва оптимал бошқариш усулини талаб этади. Биз қараётган тизимлар ижтимоий-иқтисодий жараёнлар бўлиб, унинг таҳлили анча мураккаб ҳисобланади. Мураккаб объектларни бошқаришда тизим назариясидан тизимли таҳлилдан фойдаланамиз. Тадқиқот услубиётининг хусусияти таҳлилда функционал ёндошишдан фойдаланишдир. Тизим ташқи муҳит билан кириш ва чикиш сигналлари орқали боғлиқ. Фараз қилайлик, тизимни t даврдаги ҳолати учта вектор билан белгиланган: Кириш ҳолати вектори Xt = (x1, x2,..., xm)t (1) Чиқиш ҳолати вектори Yt = (y1, y2,..., ym)t; (2) Тизимнинг ички ҳолати вектори St = (s1, s2,..., sm)t (3) Демак, t даврда тизимнинг чиқиш ҳолати кириш ҳолатига боғлиқ ва унинг ички ҳолати боғлиқлиги қуйидагича аниқланади yt=f(Xt, St). (4) Мураккаб тизимларни бундай тасвирлаш катта самара беради. Прогнозларни турларга ажратиш мақсад, вазифа, объект, вақт, илмий-услубий ва ташкилий, натижавий кўрсаткичларга қараб амалга оширилади. Ижтимоий-иқтисодий прогнозларни асосий мезонлар бўйича турларга ажратамиз. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling