Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда.8


Download 0.77 Mb.
bet12/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

2-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда.8
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида 2015 йилда олиб борилган бюджет-солиқ сиёсати, иқтисодиётда тузилмавий ўзгаришларни давом эттириш, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш натижасида солиқ базаси кенгайди. Бу эса тўлов тизимларининг мустаҳкамланиши ва солиқ маъмурчилигининг яхшиланиши чора-тадбирлари билан бир қаторда давлат бюджети даромадларининг ошишига олиб келди. Солиқ ставкаларини пасайтириш, иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш, солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини кучайтириш борасида амалга оширилган чора тадбирлар натижасида умумий солиқ юки камайгани ҳолда, бюджет даромадлари ортиб борди, уларнинг таркибида ижобий силжишлар рўй берди. Давлат бюджетига ва шу жумладан маҳаллий бюджетга солиқ тушумларининг кўпайиши ҳукуматимиза ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги тадбирларни амалга оширишига хизмат қилди.





3-расм.2005-2014 йилларда давлат бюджети тақчиллиги (профицит) (ЯИМга нисбатан, %да)9
Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланиб бораётганини 2005-йилдан бошлаб Давлат бюджети профицит билан бажарилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди. 2000-2004 йиллар давомида мамлакатимиз давлат бюджети тақчиллигини -1,0 фоиздан -0,4 фоиз даражасига қадар пасайтиришга, 2005-2008 йиллар давомида эса давлат бюджети тақчиллигига барҳам бериб, давлат бюджети профицитини 0,1 фоиздан 1,5 фоизга қадар оширишга эриш илди. Кейинги йилларда мазкур жараёнларга ҳам жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ўзининг салбий таъсирларини кўрсатишига қарамасдан, бюджет профицитини сақлаб қолишга эришилмоқда. Хусусан, 2014 йилда ҳам мақсадга мувофиқ йўналтирилган чора-тадбирлар натижасида бюджет даромадларининг харажатларидан ортишини ЯИМнинг 0,2 фоизи даражасида таъминлашга эришилди. Кейинги пайтдларда оптимал бошқарув йўлга қўйилаётганлиги боис ҳам 2005 йилдан бошлаб 2014 йилга қадар мунтазам равишда давлат бюджети профицит билан бажарилиб келинмоқда (2-расм).
Мамлакатимиз ЯИМ ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодиётдаги етакчи тармоқларнинг юқори ўсиш суръатлари мустаҳкам замин тайёрламоқда (3-жадвал).

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling