Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


§2.2. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда инвестицияларнинг роли ва уларнинг таҳлили


Download 0.77 Mb.
bet14/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

§2.2. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда инвестицияларнинг роли ва уларнинг таҳлили
Мамлакатимизда инвестицияларни жалб этиш борасида эришилган ютуқларимиз беқиёсдир. Макроиқтисодий барқарорликка эришиш, корхоналар ишлаб чиқаришини, фаолиятини ривожлантириш мақсадида инвестиция дастурлари ва лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ўздэуавто, Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё комплекси каби саноат гигантлари билан бирга иқтисодиётимизнинг таркибий тузилиши такомиллашишига, экспорт ҳажмининг ошишига, ЯИМ ҳажмининг барқарор кўпайишига имкон берган ўнлаб енгил саноат корхоналари, алоқа ва транспорт соҳаси объектлари, бошқа ишлаб чиқариш характеридаги корхоналар ишга туширилди. Инвестиция муҳитини яхшилаш, мамлакатимиз иқтисодиётида изчиллик билан амалга оширилаётган тузилмавий ўзгаришлар ва модернизациялаш жараёнлари кейинги йилларда инвестицион фаолликни таъминлади.
Ҳукуматимиз томонидан қулай инвестиция сиёсатини олиб бориш мақсадида қуйидаги тамойилларга устуворлик қаратилмоқда: ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш; республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри капитал қўйилмаларнинг кенг жалб қилинишини таъминловчи ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шароитларни янада такомиллаштириш; республикага жаҳон даражасидаги технологияларни олиб кирувчи, миллий хўжаликнинг замонавий тузилмасини ташкил этишга кўмаклашувчи чет эл инвесторларига нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини босқичма-босқич олиб бориш; республика мустақиллигини мустаҳкамловчи ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш билан боғлиқ муҳим устувор йўналишларга маблағларни жамлаштириш11. Бундан кўринадики, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, замон талабларига мос бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқиқариш ва, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг кейинги иккинчи тўлқини зарбасига ижтимоий-иқтисодий талофатларсиз бардош бериш, унинг салбий оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда мажмуавий ёндошувларга урғу берилмоқда.
2013 йилда сўм қийматида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларнинг ажратилиши 4 563159 миллион сўмни ташкил этган. Инвестицион жозибадорлик объект сифатида муайян бир миқёсда, яъни биронта лойиҳа, корхона, минтақа, тармоқ ҳамда мамлакат даражасида кўрилиши мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур тизимда корхона асосий таянч нуқта ҳисобланиб, ҳар бир инвестиция лойиҳаси муайян бир корхона миқёсида амалга оширилади, ушбу корхона эса иқтисодий фаолият туридан келиб чиқиб, муайян тармоққа (соҳага) тегишли бўлади. Шунингдек,, у маълум бир минтақада жойлашгани сабабли минтақавий инвестиция жозибадорлигини акс эттирса, барча минтақалар бирлаштирилганда мазкур кўрсаткич мамлакат даражасида акс эттирилади.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling