Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


-жадвал 2005-2013 йилларда инвестициялар таркибининг ўзгариши


Download 0.77 Mb.
bet15/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

3-жадвал
2005-2013 йилларда инвестициялар таркибининг ўзгариши (фоизда) 12



Молиялаштириш манбалари

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

Давлат бюджети

12,7

10,7

9,0

9,0

8,1

7,4

5,1

4,5

4,8

4,5

Чет эл инвестициялари

19,2

19,0

22,8

25,8

32,4

28,8

25,3

25,5

23,2

21,2

Корхоналар ва аҳоли маблағлари

60,3

60,0

59,0

53,9

46,9

47,3

49,0

42,6

46,6

43,2

Бошқа манбалар

7,8

10,3

9,2

11,3

12,6

16,5

20,6

27,4

25,4

31,1

3-жадвал маълумотларидан кўринадики, инвестицияларнинг молиявий манбалари таркибида давлат бюджетининг улуши 2005 йилдаги 12,7 фоиздан 2014 йилда 4,5 фоизга пасайган. Чет эл инвестицияларининг улуши эса, аксинча, 19,2 фоиздан 21,2 фоизга кўтарилган. Сўнгги йилларда инвестициялар таркиби, хусусан, бюджетдан ажратиладиган инвестициялар ва банк кредитларнинг салмоғи кескин ўзгарди. Айни пайтда инвестицияларнинг молиявий манбалари таркибий тузилишида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилган оқилона макроиқтисодий сиёсат натижасида юзага келган қулай инвестиция муҳитияхшиланди. жумладан сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг таъминланганлиги, солиқ юкининг пасайтирила бориши, бозор инфратузилмасининг ривожлантирилиши, банк тизимининг мустаҳкамланиши ва бакк фоиз ставкаларининг пасайтирилиши, инвесторларга кенг имтиёз ва кафолатлар тизимининг яратилганлига мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмининг ўсишига олиб келди.
2014 йилда иқтисодиётга киритилган жами инвестициялар ҳажми 14,6 млрд.АҚШ долларини ташкил қилди, шундан хорижий инвестициялар 3 млрд.АҚШ доллари, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 2,25 млрд.АҚШ долларини ташкил қилди. 2013 йилга нисбатан инвестициялар миқдори 110,9 фоизга ўсди, ЯИМга нисбатан эса 23 фоизни ташкил қилди. Бу эса мамлакатимизда самарали инвестиция сиёсати олиб борилаётганлигини тасдиқлайди (4-жадвал).
Ҳозирги пайтда инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш инвестиция сиёсатининг қуйидаги йўналишларига асосан амалга оширилмоқда:

  • ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш борасида аниқ
    мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш, товарларни экспорт қилишда
    ҳорижий инвесторлар ўз даромаддаридан . фойдаланишлари учун
    имтиёзлар яратиш;

  • хориж капитал маблағларини республика
    иқтисодиётида жалб этиш учун ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва
    бошқа шарт шароитларни янада такомиллаштириш;

  • миллий иқтисодиётга жаҳон даражасидаги технологияларни олиб
    келадиган, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни вужудга келтиришда ёрдам берадиган хориж, инвесторларига нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини ўтказиш;

  • маблағларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари: қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-энергетика комплекси, саноат ва бошқа базавий тармоқларни ривожлантиришга ҳамда рақобатга қодир тайёр махсулотларни ишлаб чиқаришга сарфлаш.

Ҳозирги пайтда республикада инвестиция базасини ривожлантириш ва чукурлаштириш ислоҳотлар стратегиясининг мухим шарти бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, экспорт имкониятини кенгайтириш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш, иктисодиётни ривожлантириш борасидаги давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларни молиялаштириш манбалари акцияларга қўйилган қўйилмалар ҳисобига ҳам ўсиши мумкин. Республика бюджети зиммасига эса истиқболли инвестиция дастурларини молиялаштириш, шунингдек макроиқтисодий тизим барқарорлигини таъминлашнинг асосий шарти сифатида иқтисодиётни баланслаштиришга эришишдан иборат вазифа юклатилган. Марказнинг асосий функцияси - бюджет-солиқ воситаси орқали қуйи бўғинларга таъсир этиш ва инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш, инвестиция талабини ошириш учун қулай инвестиция муҳитини яратишга қаратилган бўлиши керак.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling