Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 0.77 Mb.
bet20/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

II БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА
Иқтисодиёт ривожланиши, реал секторда ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиб бориши билан саноат ва айниқса хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги улуши ортиб борилиши жаҳон иқтисодий тарихида кузатилган ҳодисадир. Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда саноат тармоқларининг ЯИМ даги улуши ортиб бораётганлиги прогрессив таркибий силжишдан далолат беради.
Иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларида иқтисодий ўсишнинг юқори ва барқарор суръатлари сақланиб қолмоқда. Жумладан, 2014 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоизга, кўрсатилган хизматлар ҳажми 15,7 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 54,0 фоизни ташкил қилди. Ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда чакана товар айланмасининг 2013 йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсиши кузатилди.
2014 йилда иқтисодиётга киритилган жами инвестициялар ҳажми 14,6 млрд.АҚШ долларини ташкил қилди, шундан хорижий инвестициялар 3 млрд.АҚШ доллари, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 2,25 млрд.АҚШ долларини ташкил қилди. 2013 йилга нисбатан инвестициялар миқдори 110,9 фоизга ўсди, ЯИМга нисбатан эса 23 фоизни ташкил қилди. Бу эса мамлакатимизда самарали инвестиция сиёсати олиб борилаётганлигини тасдиқлайди
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши иқтисодиёт бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг ошиши орқали ҳам намоён бўлди. Хусусан, мазкур соҳанинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2014 йилдаги 26 %, қишлоқ хўжалигида 45,3 %, қурилишда 6,2 %, чакана товар айланмасида 45,4 %, пуллик хизматда 47 % га тенг бўлган
III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
§3.1. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият тизимини ривожлантириш йўллари
Ташқи иқтисодий фаолият тизимини ривожлантириш ва уни бошқариш мутлақо янгича ёндашишни талаб қилади. Бундай бошқаришнинг вазифа ва мақсадлари маьмурий режали тизим доирасидагидан бошқача бўлиши равшан. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат йўли билан бошқаришда қуйидагилар биринчи ўринга қўйилади:
-узоқ муддатга мўлжалланган концепцияни (стратегияни) белгилаш;
-экспорт ва импортга доир ахборот, шунингдек валюта, ташқи савдо ва тўлов балансларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
-ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи вазирликлар, идораларнинг, мулкчиликнинг барча шаклидаги концерн ва уюшмаларнинг, ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда корхоналарнинг ишини назорат қилиш;
-мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида янада фаолроқ ва самаралироқ иштирок этиши учун шарт-шароит ва омилларни яратиш.
Иқтисодиётимиз таркибидаги чуқур ўзгаришлар мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини барқарор ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришишда энг муҳим омилга айланди.
Ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди. 
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.
Давлат ўз миллий ва бутун жамият манфаатларини муҳофазпа қилиш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаради, шунингдек ана шу бошқарув жараёнида пайдо бўладиган муносабатларнинг иштирокчиларини қўллаб-қувватлаб ёки ташқи иқтисодий фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланишга ноқулай шароит яратиш йўли билан таьсир ўтказади.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига давлат таьсири бевосита(масалан, аниқ экспертларга божхона тўловларида имтиёз бериб) ёки билвосита (давлат бирор маҳсулотга юқори импорт тарифларини жорий этиб, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини бу маҳсулотни эмас, балки бошқа молларни четдан келтиришга ундайди) бўлиши мумкин.
Бундай таьсир ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш чоғида вужудга келадиган муносабатларни бошқарадиган қонунлар ҳамда меьёрий ҳужжатларни қабул қилиш йўли билан ўтказилади ва унинг мақсади ҳам жамоат, ҳам хусусий манфаатларни ҳимоя қилишдан иборатдир.
Бу мақсаднинг йўналишлари қуйидагича:

  • иқтисодиётни мустаҳкамлаш, унинг барқарорлиги ва ривожланишини таьминлаш. Давлат йўли билан бошқариш тамоман шу мақсадга қаратилган. Хусусан, давлат экспорт импорт операциялари ҳажми ва таркиби бўйича башоратларни тузади, божхона ҳамда валюта назоратини амалга оширади, товарлар ва ресурсларнинг арзон нархларда экспорт қилинишига сармоянинг мамлакатдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун валюта тушумларини мамлакатга қайтаради ва шундай қилиб ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилади;

  • фуқаролар саломатлиги хавфсизлигини таьминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Импорт қилувчида сифат шаҳодатномаси, ветеринария ва санитария гувоҳномаси бўлишини назапрда тутиб, муайян товарларни четдан келтиришга махсус талаблар қўймилади. «Маҳсулотлар ва хизматлар сертификацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида маҳсулотнинг қўйилган талабларга мувофиқлиги белгиси ва сифат шаходатномаси бўлиши шартлиги кўзда тутилган. Маҳсулотни келтиришнинг аниқ таркибини Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси ва Давлат стандарти белгилайди;

  • ватанимиздаги хўжалик ташкилотларининг хорижий бозордан фойдаланиш имкониятини таьминлаш. Шу мақсадда ҳукумат халқаро битимлар тузади, ўз товарларини экспорт қилишга қулай имкониятни таьминлашга интилади, шунингдек, бу товарларни экспорт қилиш чеклаб қўйилишига йўл қўймаслик учун тегишли чораларни кўради. Жаҳон тажрибасида миллий товарларни экспорт қилиш борасида демпингга қарши ва бошқа чекловчи чораларни бир томонлама жорий этиш хавфи бўлган тақдирда интеграциялашган давлатлар гуруҳ: ҳамда давлатлар билан шартнома тузиш тартиби ҳам қабул қилинган. Битим тузилган тақдирда бу товарларни экспорт қилиш белгиланган квота билан чекланади.

Хорижий мамлакатлар импорт қилинаётган товарларнинг сифатига, шкунингдек, тамға босилишига ҳам муайян талаблар қўймоқда. Турли мамлакатларда четдан товар келтиришнинг ҳар хил тартиби мавжуд бўлиб, бир талай ҳужжатларни кўзда тутади. Жаҳон савдо тажрибасида бир қатор турдаги товарларни импорт қилишни чеклаш қўлланилади., бундай чеклаш вақтинчалик ёки доимий ҳам бўлиши мумкин.
Экспортни амалга ошириш шартлари масаласида тегишли ахборотдан хабардор бўлиш ташқи иқтисодий фаолият билан муваффақиятли шуғулланишнинг, миллий тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини тегишли даражада бўлишига эришининг зарур шартидир. Шу мақсадда ҳукумат мамлакат экспортчиларига ахборот ва маслаҳат билан хизмат кўрсатувчи тизимни барпо этади, бу давлатнинг иқтисодиётни, жумладан миллий товарларни экспорт қилишни ривожлантиришга доир мажбуриятидан келиб чиқади. Хорижда давлат номидан иш юритадиган ва зарур ахборотни тўплаш учун катта имкониятга эга орпганларнинг мавжудлиги бундай тизимни барпо этиш учун негиз бўлади;

  • мамлакат тадбиркорларининг рақобатбардошлигини таьминлаш. Миллий тадбиркорларни муҳофаза қилиш ва уларга моддий зарар етказилишига йўл қўймаслик мақсадида четдан келтириладиган айрим товарларга, жумладан, демпингга қарши ва заруратини қоплайдиган махсус бож тўловлари белгилаб қўйилади;

  • иқтисодиёт айрим тармоқларининг ривожини рағбатлантиришни таьминлаш ва фан техника тараққиётига кўмаклашиши. Шу мақсадда давлат янги ускуналарни харид қилишга имтиёзли кредлит бериши, экспорт кредитлари суғуртасини амалга ошириши, ҳам мамлакат саноати эҳтиёжларини қондириш, ҳам миллий товарларнинг хорижий бозорларга чиқишига кўмаклашиш учун ишлаб чиқаришни янгилаш, рақобатбардошликни оширишда экспорт импорт операциялари бўйича бир қанча имтиёзларни кўзда тутиши мумкин.

  • иқтисодиёт айрим тармоқларининг эҳтиёжларини таьминлаш. Бунга турли йўл билан эришилади. Масалан, айрим тармоқ корхоналарини зарур хомашё билан таьминлаш учун давлат бевосита ваколатли органлар орқалиўз эҳтиёжларини учун маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузади. Хом ашё ва ускуналарни импорт қилишнинг имтиёзли тартибини белгилаб, бундай маҳсулотлар билан таьминлаш, шунингдек мамлакат тадбиркорларига зарур маҳсулотларни экспорт қилишни чеклаб қўйиш йўли билан ҳам кўмаклашиш мумкин;

  • ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларини рўйҳатга олиш. Бу иш ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларини ҳисобга олишни таьминлаш, уларнинг ахборот ва маслаҳат билан кўрсатиладиган хизматдан фойдаланишлари, хориждаги ва Ўзбекистондаги шерикларининг амалий ихтисоси билан танишишларига шароит яратиш учун амалга оширилади. Уларни рўйҳатга олиш ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий республика бўлинмаларига топширилган.

Хулоса қилиб айтганда, давлатнинг асосий вазифаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг фаолиятини бошқариш юзасидан чеклаш чораларини белгилаш эмас, балки уларнинг жаҳон бозорига кириб боришларига ҳар томонлама кўмаклашишдан иборат. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий жиҳатларини, бу соҳадаги фаолиятнинг асосий вазифалари, қоидалари ва йўналишларини «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти » белгилаб беради.
Ташқи иқтисодий сиёсат Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилади, ҳамда амалга оширилади. Бу сиёсат «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда ташқи иқтисодий фаолиятни ҳуқуқий, иқтисодий ва маьмурий бошқариш чораларини ўз ичига олади.
Ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг ишларини мувофиқлаштиришга доир бевосита ишлар, фаолиятнинг бу турига доир таклифларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг ҳукуматлараро халқаро иқтисодий битимларини тузиш, республиканинг халқаро иқтисодий ташкилотлар ишида иштирок этишини таьминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятга доир аниқ мақсадларни кўзловчи сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ва бошқа тадбирлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан бевосита ёки тегишли давлат органлари орқали бажарилади.17
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш механизмининг марказий қисми бўлиб, унга ўз ваколатлари доирасида бу алоқаларнинг аҳволи ва тараққиёти учун тегишли масьулият билан уларни давлат номидан бошқариш ҳуқуқи берилган. Вазирлик ягона ташқи иқтисодий сиёсат ўтказиш, ташқи бозорда умумдавлат манфаатларини таьминлаш, хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, техникавий ва савдо ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, бу соҳада бошқарувни такомиллаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига халқаро майдонда зарур шарт-шароит яратиши мақсадида унинг асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 февралдаги Фармони билан ташкил қилинди. Экспорт ва импорт тарифлар ёрдамида тартибга солиш ташқи иқтисодий фаолиятга давлат йўли билан таьсир ўтказишнинг энг муҳим воситаларидан биридир. У бож тўловларини жорий этиш йўли билан амалга оширилади.
Эркин рақобат шароитида импорт квотаси афзалроқдир, чунки бундай шароитда импорт квотаси унга мос келадиган тариф билан баравар мавқеда туради.Аммо қуйидаги шартлардан бирортасига риоя қилинган тақдирда ҳам, у хавфли бўлиб қолади:

  1. Агар квота монополия ҳокимиятни кузатиб борса.

  2. Агар импорт лицензиялари самарали жойлаштирилмаса.

Бу иккала ҳолни ҳам кўриб чиқайлик. Агар импорт квотаси ички бозорда монополия вужудга келишига сабаб бўлса, импорт квотаси унга тенг тарифга қараганда миллат учун қимматга тушади. Ички бозорда эса монополия вужудга келиши мумкин. Мамлакат ишлаб чиқаришида етакчилик қилаётган фирма таьқиқламайдиган тариф жорий этилишидан монополия ҳуқуқиг эга бўлолмайди, чунки жаҳон бозоридаги нархларга тарифни қўшганда шаклланувчи нархдаги товарлар унга рақобат қилади. Аммо импорт миқдори квота билан чеклаб қўйилган тақдирда мамлакатдаги фирма нархни ошишдан қўрқмайди, чунки рақобат қилувчи хорижий маҳсулотнинг мамлакатга келтириладиган қисми ҳажми квота миқдоридан ортмайди. Натижада квота маҳсулотга талаб ўзгармайдиган шароитда мамлакатнинг етакчи фирмасига юқори нарх белгиланишидан монополияга хос фойда олиш учун сўнгги имконият ҳисобланади. Хуллас, монополия ҳуқуқини вужудга келтирадиган квота ички бозорда нарх навонинг ошишига, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб келади ва тарифга нисбатан катта миллий зарар етказади.
Импорт квоталарининг миллий фаровонликка таьсири ҳокимиятнинг импорт қилиш ҳуқуқини қандай тақсимлашга боғлиқ. Импорт лицензияларини тақсимлашнинг асосий усулларини кўриб чиқамиз.

  1. Рақобат асосидаги кимошди савдоси.

  2. Ошкора афзал кўриш тизими.

  3. Лицензияларни «Харажат усули» бўйича тақсимлаш

Шу учта усул орасида рақобат асосида ўтказиладиган кимошди савдоси энг арзон ва адолатли, учинчиси эса энг қиммат ҳисобланади.
Давлат импорт лицензияларини очиқ кимошди савдосида ёки яширинча сотиши мумкин. Ошкора кимошди савдоси қуйидагича кечади. Давлат велосипед ёки пўлат прокати ёхуд бошқа бирор товарнинг маьлум миқдорини сотиб олишга импорт лицензиясини сотиш бўйича фалон жойда, маьлум вақтда кимошди савдоси ўтказилишини ҳар 3 ойда эьлон қилади. Савдо рақобатли бўлиши учун бундай хабарлар етарли миқдордаги давогарларни тўплаши лозим. Фирибгарлик қонунга мувофиқ жазоланадиган жойда бу муҳимдир. Кимошди савдосида импорт лицензиясига импортчи нархи билан импорт товар ички бозорда сотилиши мумкин бўлган энг юқори нарх ўртасидаги тафовутга тахминан тенглашадиган нарх белгиланиши керак.
Экспортга моддий ёрдам бериш ҳам ташқи иқтисодий алоқаларни бошқаришнингн нотариф усуллари қаторига киради.
Экспортга ёрдам тариқасида маблағ ажратиш халқаро шартномаларга зид бўлади. Жаҳондаги деярли барча мамлакатларни бирлаштириб турган жаҳон савдо ташкилоти қоидаларидан бири экспортга моддий ёрдамни инсофсиз рахқобат деб баҳолайди ва маҳсулотни импорт қилувчи мамлакатларга протекцион «компенсация божи» олиш йўли билан жавоб чораларини кўришга рухсат этади. Жаҳон савдо ташкилоти талабларини четлаб ўтиб, давлат йўли билан экспортга ёрдам беришнинг жуда кўп усулларимавжуд.
Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари фермерлар даромадларини бир даражада ушлаб туриш сиёсатини ўтказишга бюджет харажатларини камайтириш учун ортиқча маҳсулотни чет элга ўз зарарига сотмоқда, баьзан эса жаҳон бозоридаги нархларни ҳаддан ташқари қиммат деб ҳисоблаётган МДҲ мамлакатларига таклиф этиб, бу нархлар ўртасидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратмоқда.
Давлат савдо сиёсатининг навбатдаги йўналиши демпинг экспортга бюджетдан маблағ ажратиб ёрдам беришга ўхшашдир.
Демпинг нарх-наво борасидаги халқаро камситиш бўлиб, унда экспорт қилувчи фирма ўз маҳсулотини бирор хорижий бозорда бошқа бозордагига нисбатан арзон сотади. Мазкур бозордан рақибни қисиб чиқариш ва мақсадга эришгандан сўнг нарх даражасини тиклашни мўлжаллаб вақтинча арзон нарх белгилаш қароқчиларга демпинг деб аталади. Доимий демпинг эса ўз номига мувофиқ вақт билан чекланмайди.
Ўзбекистон кескин бозор ўзгаришлари йўлига ўтган ҳар қандай давлат сингари хорижий капиталга нисбатан стратегиясини ишлаб чиқиши керак. Қарийб барча ривожланган ва тез ривожланаётган давлатлар, айниқса, охирги 40 йил мобайнида, иқтисодиётларига тўғриждан-тўғри хусусий қўйилмалар ва кредитлар шаклидаги хорижий капитални фаол жалб қилдилар.
Инвестицион муҳит бозор ислоҳотларининг етуклиги, жаҳон ҳамжамиятининг мулк ҳуқуқлари барқарорлиги ва умуман ушбу мамлакатдаги ҳолатга ишончининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳозирги кунда қулай инвестицион муҳит яратилган. Мамлакатда хорижлик экспертлар томонидан юқори баҳоланган «хорижий инвестицияларни ҳимоя қилиш ҳақидаги» Қонун қабул қилинган. Ўзбекистондаги барқарорлик туфайли сиёсий хавф йўқ. Капитал айланиши юқори бўлган соҳалар –ёқилғи-энергетика мажмуи, тоғ-кон саноатининг ривожланиши мамлакатга хорижий инвесторлар қизиқишини оширмоқда.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш учун ташқи бозорларда чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда потенциал имкониятларни аниқлаш борасида ижобий натижалар қўлга киритилди. Таҳлилнинг кўрсатишича, бугунги кунда ўзбек тадбиркорлари тақдим этиши мумкин бўлган 16 турдаги товарлар ва 15 турдаги хизматлар бўйича 173 дан ортиқ мамлакатларда эҳтиёжлар мавжуд экан.
Ўтган даврда жамғарма 14,3 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ассортименти ва номенклатурасини тизимли таҳлил қилиб чиқди, уларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлик даражасини аниқлади, маълумотлар базасини шакллантирди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг жаҳон ва минтақавий бозорлардаги талабга мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Олинган натижалардан келиб чиққан ҳолда 2014 йилда 1,6 мингдан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини экспорт қилишди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини ташқи бозорда сотилиши таъминлаш мақсадида жамғарма 57 та хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатди. Масалан, 2013 йилнинг ноябрь ойида Хитой Халқ Республикаси Шаньси вилояти Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи Norhwest Central Asia Business Co.LTD компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. 2014 йилнинг май ойида Хитойда ўтказиладиган саноат маҳсулотларининг халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокининг ташкил этилиши бу борадаги дастлабки қўшма лойиҳа бўлиб ҳисобланади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling