Дефлятор = ------------- 100 (1)
Qi1 Pi0
Бу ерда: i – дефляторни ҳисоблаш учун бозор саватига киритилган товарлар сони; Qi1 – жорий йилда бозор саватига киритилган i – товар ёки хизматлар ҳажми миқдори; Pi1 – жорий йилда бозор саватига киритилган i — маҳсулотнинг шу йилга баҳоси; Pi0 – жорий йилда бозор саватига киритилган i – маҳсулотнинг базис йилдаги баҳоси.
Номинал ЯММ
Реал ЯИМ = ———————————— 100 % (2)
Дефлятор
Истеъмол нархлари индекси қуйидагича аниқланади:
Qi0 Pi1
ИНИ = ------------- 100 % (3)
Qi0 Pi0
Бу ерда: Qi0– базис йилда бозор саватига киритилган i – товар ва хизматлар ҳажми; Pi1 – i – товарнинг жорий йилдаги баҳоси; Pi0 – i – товарнинг базис йилдаги ҳажми.
ИНИ кўрсаткичининг камчилиги шундаки бозор савати таркиби ўзгармас бўлганлиги туфайли аҳоли истеъмоли таркибида товарлар ва хизматлар улушининг ўзгарганлигини, шунингдек товарлар ва хизматлар сифатида рўй берган ўзгаришларни ҳисобга олиш имконини бермайди Шу сабрбли бу индекс баҳолар даражасини бироз ошириб кўрсатади.
ЯИМ дефлятори эса бозор саватига жорий йида киритилмай қолган товарлар баҳоларининг ошишини ҳисобга олиш имконини бермаслиги туфайли баҳолар даражасини бироз пасайтириб кўрсатади. Шу сабабли бу икки индекснинг ўртача даражасини характерловчи Фишер индекси ҳисобланади:
Iф = Iдеф * Iини (4)
Саноат ишлаб чиқарувчилар нарх индекси истеъмол нархлари индекси сингари ҳисобланади. Лекин бозор саватига саноат маҳсулотларигина киритилиб улар улгуржи баҳоларда ҳисобланади.
Айтайлик, мамлакат иқтисодиёти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари йўлга қўйилган, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлсин. Бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |