1923 йили АҚШ олимлари Уокер, Люис ва Мак-Адамсларнинг «Жараён ва қурилмаларнинг принстиплари» номли китоби чоп этилади. - 1923 йили АҚШ олимлари Уокер, Люис ва Мак-Адамсларнинг «Жараён ва қурилмаларнинг принстиплари» номли китоби чоп этилади.
- «Жараён ва қурилмалар» тўғрисидаги фаннинг айрим бўлимларини ишлаб чиқишда проф.И.А.Тишенко (буғлатиш қурилмаларини ҳисоблаш назарияси), проф.Д.П.Коновалов (cуюқ аралашмаларни ҳайдашнинг назарий асослари), проф.Л.Ф.Фокин ва проф.К.Ф Павлов (оригинал ва чуқур мазмунли монографиялари) катта хисса қўшишди. 1935 йилда проф.А.Г. Касаткин томонидан «Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилм алари» дарслигининг чоп этилиши, уни фан сифатида тан олинишида ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
- Проф.Д.П.Коновалов кимёвий технология фанининг асосий вазифасини қуйидагича «Кимёвий технологиянинг энг асосий вазифаси шундаким, у жараёнлар ўтиши учун энг қулай шарт-шароитларни топиш ва уларга мос саноат асбоблари ва механик ускуналар лойиҳалаштириш» - деб белгилаган.
- Россияда жараён ва қурилмалар фани Д.И.Менделеев номли кимё-технология институтида алоҳида ривож топди. Бу институтдаги илмий мактабларга А.Г. Касаткин, В.В Кафаровлар раҳбарлик қилишган; МИХМда - А.Н. Плановский; М.В.Ломоносов номли МИТХТда - Н.И. Гелперин.
Илмий мактаблар Ленсовет номли ЛТИ да (П.Г.Романков), КТИПП да (В.Н.Стабников, В.М.Лисянский) ҳам ташқил этилган. - Илмий мактаблар Ленсовет номли ЛТИ да (П.Г.Романков), КТИПП да (В.Н.Стабников, В.М.Лисянский) ҳам ташқил этилган.
- «Жараён ва қурилмалар» фани Ўзбекистонда ўтган асрда илк бор ривож топа бошлади. 1950-60 йилларда Абу Райхон Беруни номидаги Тошкент политехника институти (ТошПИ)нинг Киме-технология факултетида «жараёнлар ва қурилмалар» фанига алоҳида эътибор берилди.
- ТошПИнинг этук олимлари М.И.Ниёзов, Н.У.Ризаев, И.П.Левш, О.Б.Ерофеева ва Х.Т.Тошпўлатовлар фаннинг турли бўлимлари бойича илмий мактаблар ташқил этишди.
- Ўтган асрнинг 70-80 йилларида шу дарслик муаллифларидан ташқари З.Салимов, О.К.Убайдуллаев, В.И.Левш ва бошқалар жараён ва қурилмалар фани бойича янги йўналишларга илмий раҳбарлик қилишди, катта ютуқларга эришишди, ўз илмий мактабларини ташқил этишди ва шу кунгача фаол ишлаб келишмоқда.
- 90-йилларда М.М.Юсипов (ион алмашиниш жараёнининг назарий асослари), Б.Е.Мухамедов (пахта чигити шротидан эритувчини ажратиш), Ш.Н.Нуритдинов (қаттиқ фаза иштирокидаги масса алмашиниш жараёнларини моделлаш), У.В.Маннанов (мураккаб реакцион-ажратиш жараёнларида иссиқлик ва масса алмашиниш) лар докторлик диссертастияларини ёқлашди ва шу кунгача ўз изланишлари билан жараён ва қурилмалар фанининг ривожланишига ўз хиссаларини қўшиб келишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |