Kirish. Texnologik loyihalashni asoslari, loyixalashni asosiy savollari


Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Download 116.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana03.02.2023
Hajmi116.34 Kb.
#1148878
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-MA\'RUZA .DON,GO\'SHT

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг ҳусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
•дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини
ўрганиш;
•тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
• автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар
билан ишлаш;


•талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ
бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
• масофавий (дистанцион) таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
1. Асосий технологик дастгохни танлаш ва асослаш принциплари.
2. Дастгохларни жойлаштириш принциплари .
3. Технологик мақсадда ишлатиладиган иссиқлик, энергия
харажатлари ҳисоби.
4. Корхоналарни компановкаси.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти 
Фанни ўқитишда талабаларнинг билимини рейтинг назорати тизимини
қўллаб аниқлашга асосланган замонавий педагогик технологиялар
қўлланилади. Талабаларга ушбу фанни ўзлаштиришда мавжуд электрон
дарслик, виртуал лаборатория стендлари ва тест саволлари тўпламидан
фойдаланиш тавсия этилади. Бундан ташқари, фанни ўзлаштиришни
мустаҳкамлаш, талабанинг ижодий фикрлашини таъминлаш мақсадида, озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси бўйича кафедра
тайёрлаган ўқув-услубий адабиётлардан ташқари интернет сайтларида эълон
қилинган замонавий адабиётлар билан танишиб, олинган маълумотларни
таҳлил қилиб, ўқитувчи билан муҳокама қилади.
Гўшт-сут саноатида корхоналарни технологик лойиҳалашнинг асосий
саволлари
Ҳар қандай ривожланаётган худудларнинг бошқарув ходимларини
асосий фикри ва эътиборни шу худудда яшаётган одамлар бўлган ва бўлиши
керак. Чунки ривожланишни яна шу одамлар хал этади. Уларни ҳар
томонлама турмуш даражасидани яхшилаш эса озиқ–овқат маҳсулотларини
сифатли ишлаб чиқариш, одамлар истеъмол учун етказиб беришга боғлиқ.
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари кунадалик истеъмолда ишлатиладиган асосий
маҳсулот бўлиб оқсил, ёғ, минерал тузлар ва витаминларга бой ҳисобланади
ва шунинг учун одамларнинг ҳаётий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга.
Гўшт-сут саноати корхоналарининг асосий масалалари бўлиб: 
- маҳсулотни ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш ҳисобланади.
Гўшт саноати корхоналарини маҳсулотларини кўпайтириш эса қишлоқ
хўжалиги тармоғи ҳисобланган чорвачиликни ривожлантиришига чамбарчас
боғлиқ. Чорвачиликни ривожлантириш даражаси гўшт саноатини
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳам камайтиради.
Шунинг учун ҳамма худудларда имконияти борича чорвачиликка
ривожлантириб, унинг маҳсулотларини саноат асосида қайта ишлаш гўшт ва
гўшт маҳсулотларига бўлган талабни яхшилашга имконият яратди.
Чорвачиликни фақат қора мол, қўй, чўчқа тармоқларини ривожлантирмасдан


одат бўлмаган тармоқларини яъни от, туя, эчки каби ҳайвонларни
кўпайтириш, ҳамда қуёнчилик ва паррандачиликка ҳам аҳамият берилса
гўшт корхоналарини узлуксиз ишлаши, иккиламчи хом ашёдан унумли
фойдаланиш, мавсумликни текислаш, ишлаб чиқариш ва ундан ташқаридаги
харажатларни камайтириш имкониятини беради. Ҳисобларга кўра хом ашё
харажати меъёрини 1% камайтирилса 10 т маҳсулот ишлаб чиқараётган
корхона қўшимча 400 000 сумлик маҳсулот ишлаб чиқаради.
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхаоналарини
ривожланиб кенгайиши учун бор маблағдан унумли фойдаланиб тезда ишлаб
чиқариш қуввати ошириш ҳисобланади. Ортиқча маблағни биринчи навбатда
бошланган қурилишни томомлашга ва сўнгра янги қурилишга сарф қилиш
керак.

Download 116.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling