Kirish. Texnologik loyihalashni asoslari, loyixalashni asosiy savollari


Download 116.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana03.02.2023
Hajmi116.34 Kb.
#1148878
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-MA\'RUZA .DON,GO\'SHT



1-MAVZU
Kirish. Texnologik loyihalashni asoslari, loyixalashni asosiy savollari.
«Соҳа корхоналарини лойиҳалаш асослари» фани озиқ-овқат
йўналишида тайёрланаётган мутахассисларнинг корхона умумий тузилиши,
корхонани юрғизиш учун керакли бўлимлар, улар майдони ва жиҳозланиши,
ишлатиладиган энергия тури ва миқдори ҳақида тўла маълумотни ўз ичига
олади.
Курснинг таркиби корхоналарни лойиҳалашнинг умумий саволлари ва
ишлаб чиқариш қуввати, корхонани қуриш ёки реконструкциялашнинг
техник-иқтисодий асосланиши, корхонани технологик лойиҳалаш, ишлаб
чиқариш цехларини компоновкаси, умумқурилиш ва санитар лойиҳалаш, цех
коммуникациялари, иссиқлик хўжалиги, совуқлик хўжалиги, автоматик
назорат, бошқариш ва ростлаш, меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги,
смета ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар, лойиҳа ва сметаларни
расмийлаштириш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш каби иш босқичларини
ўз ичига олади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
«Соҳа корхоналарини лойиҳалаш асослари» фанини ўқитишдан
мақсад, замонавий техника ва технологиянинг тараққиёти асосида
ўсимликларни, ҳайвон хомашёсини қайта ишлаш натижасида юқори сифатни
ва унумдорликни таъминловчи замонавий ускуналар билан жиҳозланиши
ҳақидаги тушунчага эга бўлишдир. Фанни ўқитиш давомида талабаларга
консервалашдаги қўлланиладиган замонавий жиҳоз ва ускуналар ҳақида
тушунча берилади. Жиҳоз ва ускуналарни синфланиш тамойиллари билан
таништирилади. Бу билан талабалар ҳар қандай технологик жараён учун
ускуна танлашга ва жараённи ташкил қилишга эришади.
Бу фаннинг вазифаси талабаларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
ассортиментини яратишда хомашёларни турига қараб, қўлланиладиган
замонавий ускуна ва жиҳозларни ҳам тўғри танлай била олишини
заруриятини ўргатишдир. 
Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар
«Соҳа корхоналарини лойиҳалаш асослари» ўқув фанни ўзлаштириш
жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- технологик машиналар ва ускуналарни лойиҳалаштириш асослари,
уларнинг ривожланиш истиқболлари;
- саноат корхоналарини лойиҳалаш, уларда қўлланиладиган бино
конструкциялари;


- маҳсулот таннархи, корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари, бошқарув
вазифалари, функциялари ва усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

Download 116.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling