Киска муддатли инвестициялар хисоби ва аудити


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/31
Sana24.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1654033
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
qisqa muddatli investitsiyalar hisobi va auditi

Уйғунлик тамойили аудитнинг дастлабки режасини тузишдан 
тортиб, то умумий режаси ва дастурини тузгунга қадар бўлган барча 
босқичларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлашни назарда 
тутади.
Режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок 
этадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва 
режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий бўлинмалар 
бўйича боғлиқлигида ифодаланади.


38 
Аудитни режалаштиришнинг мақбуллик тамойили шундан 
иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган 
мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан мақбулини 
танлаш имкониятига эга бўлиши зарур.
Аудиторлик текшируви узоқ вақт давом этганида, аудитор мижознинг 
молия - хўжалик фаолиятидаги ва қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга 
олган ҳолда режа ва дастурга зарур тузатишлар киритиши мумкин.
Аудитнинг умумий режаси: мижоз фаолияти билан танишиш, 
дастлабки 
режалаштириш, 
текшириладиган 
хўжалик 
юритувчи 
субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш, танлаш ҳажми ва 
жиддийлик даражасини аниқлаш, аудит дастурини тайёрлаш, аудитни 
бевосита ўтказиш жараёни (дастурни бажариш), бажарилган ишлар 
натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий ҳужжатларни 
тайёрлаш, текширув натижаларини мижозга тақдим этиш ва ҳоказоларни 
ўз ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча босқичларини акс эттириши 
лозим.
Стандартда кўрсатилишича, аудитор умумий режада аудит ўтказиш 
муддатлари ва аудит ўтказиш графигини тузишни, аудиторлик ҳисоботи 
(хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик 
хулосаси тузишни назарда тутиши лозим. Режалаштириш чоғида аудитор 
қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:
 
келгуси даврдаги вақт сарфи ҳисоб-китоби (такрорий аудит 
ўтказиш ҳолларида) ва ҳақикий меҳнат харажатлари; 
 
муҳимлик даражаси; 
 
аудиторлик гуруҳини тузиш, аудит ўтказишга жалб қили-
надиган аудиторлар сони ва малакаси
 
аудиторларни, уларнинг малакавий даражалари ва лаво-
зимларига мувофиқ аудит ўтказиладиган муайян участкаларга тақсимлаш; 
 
аудиторлик гуруҳининг барча аъзоларига йўл - йўриқ кўр-
сатиш, уларни мижознинг молия-хўжалик фаолияти билан таништириш ; 


39 
 
аудиторлик гуруҳи раҳбарининг режа бажарилиши ва ёрдамчи 
аудиторлар ишлари сифати устидан назорат ўрнатиши; 
 
аудиторлик амалларини бажариш билан боғлиқ услубий 
масалаларни тушунтириш.
Аудиторлик текширувини амалга ошириш чоғида кўп ҳолларда мижоз 
фаолиятини 100% тўлиқ текшириш мумкин бўлмайди. Шу боисдан режада 
аудиторлик танлаш қай тарзда амалга оширилишини кўрсатиш зарур
Аудит умумий режаси ва дастурининг айрим бўлимларини хўжалик 
юритувчи субъект раҳбарияти билан келишиш кўзда тутилган бўлиб, 
бунда аудиторлик ташкилоти аудит услублари ва усулларини танлашда 
мустақил бўлиб қоладилар. Кўп ҳолларда бундай келишиш, мижоз 
фаолиятининг айрим участкаларини батафсилроқ таҳлил этиш билан 
боғлиқ масалаларни режалаштириш босқичида кўзда тутиш, аудиторнинг 
текширув чоғидаги ҳатти - ҳаракатлари мижоз-корхона раҳбарияти учун 
тушунарли бўлиши, шунингдек аудиторнинг иш жадвалига мувофиқ талаб 
қилинадиган ҳужжатлар мижоз томонидан тезкорлик билан тақдим 
қилиниши ва текширувнинг у ёки бу босқичида зарур бўладиган молиявий 
хизмат ходимларини ишдан озод этиш учун мақсадга мувофиқдир.
Стандартга мувофиқ аудитнинг умумий режаси тузилганидан сўнг 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling