“Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва сфмлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш”


Download 56.52 Kb.
bet1/2
Sana31.01.2024
Hajmi56.52 Kb.
#1829403
TuriСеминар
  1   2
Bog'liq
Politex Ulugbek aka


Суяров Матниёз Тўра ўғлининг семинарида 02.00.11 – “Коллоид ва мембрана кимёси” ва 02.00.08 – “Нефт ва газ кимёси ва технологияси” (техника фанлари) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва СФМлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги тақдим этилган диссертатсия ишига


ТАҚРИЗ
М.Т. Суяровнинг диссецация иши – Муқобил мотор ёқилғиларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш асосан икки муҳим бир-бирига боғлиқ бўлган муаммолар сабабли юзага келмоқда:
Дунёдаги нефт заҳиралари чекланган бўлиб, уни қазиб чиқариш, ташиш ва уни қайта ишлаб нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари тобора ортиб бормоқда. Агарда нефт қазиб чиқариш қуввати ҳозирги ўсиш суръатини сақлаб қоладиган бўлса, унда нефт заҳиралари 40-50 йилда тугаши олимлар томнидан тахмин қилинмоқда.
Тадқиқотнинг мақсади кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва СФМлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш ҳамда бензин-спирт-сув системасининг фазавий барқарорлигини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
тадқиқот объектлари бўлган бензинлар ва спиртларни композициялари олиш ва уларнинг фазавий ва детонацион барқарорлигини тадқиқ қилиш;
спирт ва эфирларнинг маҳаллий автомобил бензинларининг детонацион барқарорлигига индивидуал ва синергетик таъсир этиш эффектларни баҳолаш;
автомобил бензини ва бензин+оксигенат ёқилғи аралашмаларининг мойловчанлик хоссаларини микроскопик усулда аниқлаш;
бензинни экологик ва эксплуатацион, углеводород-тузилмавий хоссаларини яхшилаш ва шу билан бир қаторда унинг ресурсини ошириш учун коллоид-кимёвий модификациялаш мақсадида АИ-91 ва АИ-80 автомобил бензинлари ва синергетик оксигенат композицияларини компаундлаш технологиясини ишлаб чиқиш;
спирт ва эфирларнинг автомобил бензинлари аралашмаларининг фазавий барқарорлигига сув миқдорининг таъсирини тадқиқ қилиш ва микроэмулцион барқарор композицияларнинг оптимал рецептини ишлаб чиқиш;
автомобил бензинларини октан сонини оширувчи синергетик оксигенатларнинг самарадорлигини техник-иқтисодий баҳолаш.

Download 56.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling