...
"(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир (яъни, ѐшу қари)
ҳолингизда
(яъни
истасангиз,
истамасангиз)
жиҳодга
чиқингиз!...", деган сўзларига етганида шундай деди:
– Парвардигоримиз бизни ѐш бўлсак ҳам, кексайсак ҳам
жиҳодга чорлаяпти. Эй болаларим, менинг сафар анжомимни
ҳозирланглар!
Шунда унинг фарзандлари айтишди:
– Эй отажон, Аллоҳ сизни раҳматига сазовор қилсин. Сиз
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга то у
кишининг ўлимларига қадар ғазотларда иштирок этдингиз. Абу
Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳам, Умар розияллоҳу анҳу билан
ҳам улар вафот этгунга қадар бирга жиҳод қилдингиз. Бас, энди
бу ѐғига мана биз жиҳод қиламиз!
Бироқ Абу Талҳа Ансорий розияллоҳу анҳу ўз сўзида қаттиқ
туриб олди. Ўғиллар оталарини жиҳодга ҳозирлашдан бошқа чора
тополмадилар. Абу Талҳа жиҳодга кетаѐтиб кемада вафот этди.
Кемадагилар етти кун деганда бир оролга етиб боришди ва Абу
Талҳани ўша ерда дафн этишди. Шунча кун мобайнида Абу Талҳа
розияллоҳу анҳунинг жасади бузилмай ўз ҳолида сақланиб турди.
Имом Аҳмад, “Зуҳд” китоби, 357-бет.
* Имом Шофеъий айтадилар: “Бу дунѐда роҳат-фароғат
қидириш мурувват аҳлига ярашмайди. Зеро, улар барча
замонларда қийналиб ҳаѐт кечирганлар”.
Муҳаммад Рошид, «Рақоиқ», 60-бет.
Бир зоҳиддан сўрадилар:
– Инсон Аллоҳ назари тушган мўминлардан бўлмоғи учун
нималар қилиши лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: |