Классик мактаб таълимоти ва ҳозирги замон
Download 27.01 Kb.
|
Классик мактаб таълимоти ва ҳозирги замон Иргашева Захро
Классик мактаб таълимоти ва ҳозирги замон • А.Смит ва Д.Рикардо Англия классик иқтисодиётининг энг буюк ва энг сўнгги намояндалари эдилар, уларнинг ғоялари Сей, Сисмонди Бастия, Сисмонди Сениор, Кери ва қисман Малтус томонидан давом эттирилди, аммо бу ғояларга катта бирор янгилик киритилмади. Агар классик мактаб ғоялари Англия ва Францияда қўллаб-қувватланиб прогрессив рол ўйнаган бўлса, феодал муносабатлари ҳали устун, капиталистик ривожланиш эндигина ривожланаётган давлатларда бу ғоялар таъсири тобора ортиб борди. 27 • Маълумотларга кўра, Испанияда Смитнинг китоби дастлаб инквизиция томонидан тақиқланган. Германияда эса реакцион профессорлар уни тан олишни исташмаган. Шунга қарамасдан, уларнинг асарларида классик иқтисодий мактаб энг юксак чўққига кўтарилди ва жаҳон иқтисодий тафаккурига катта ижобий таъсир кўрсатди. Ундан кейинги иқтисодчилар илмий бўлмаган апологетик мақсадларни қўйдилар. • Ижтимоий капиталнинг такрор ишлаб чиқариш механизмини тадқиқ қилишда муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Аммо доимий капиталнинг ялпи маҳсулот қиймати элементи эканлиги аниқлаб берилмади. Классиклар асосий иқтисодий муаммо сифатида капитал жамғарилишини илгари сурдилар ва у билан боғлиқ бўлган зиддиятларни етарлича баҳолай олмадилар, умумий ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бўлиши мумкинлигини инкор этдилар. • Бу олимлар ҳақида гап борганда уларни одатда сиёсий иқтисод асосчилари деб кўрсатилади. Аммо бу ибора Монкретен томонидан биринчи бор қўлланилган (1615 й.) ва сиёсий иқтисодга Кантилоннинг «Эссе» асарида, Ф.Кэне мақолаларида, Тюргонинг китобларида асос солинганини айтиб ўтиш керак. 30 А.Смит бўйича бозор иқтисодиёти ва унинг амал қилиш тамойиллари • 1. Танлов ва тадбиркорлик эркинлиги; • 2. Баҳоларнинг эркинлиги (яъни баҳонинг бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланиши); • 3. Эркин рақобат; • 4. Мулк шаклларининг турли-туманлиги ва уларнинг қонун олдида бараварлиги (яъни давлат, жамоа, хусусий ва бошқа мулкларнинг ҳаётийлиги); хусусий мулк афзаллиги; • 5. Давлатнинг имкони борича иқтисодиёт масалаларига кам аралашуви (ёки иқтисодиётнинг «lasses faire» тамойили бўйича ўз йўлига кўра ривожи) ва бошқалар. • Шуниси характерлики, Смитнинг бош асари ёзилган 1776 йилда АҚШда «Мустақиллик декларацияси» ҳам эълон қилинди. Бу иккала ҳужжатнинг қай бири кўпроқ аҳамиятга эга деган саволга жавоб бериш қийин, чунки «Декларация» «Ҳаёт, эркинлик ва Бахтга интилиш» билан боғлиқ жамиятни барпо қилишга чақириб турса, «Халқлар бойлиги...» асари бу жамият қандай ишлаши ва яшаши кераклигини тушунтириб берди, демак, иккала ҳужжат ҳам бир-бирини мантиқан тўлдирди. • Ҳозирги даврда классик мактаб асосида неоклассик (янги классик) қарашлар мавжуд бўлиб, ўша даврдаги асосий ғоялар сақланган ҳолда уларнинг айрим томонлари замонга мос равишда тўлдирилади. Download 27.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling