Кластерларни ривожлантириш
Download 57.69 Kb. Pdf ko'rish
|
1-MAQOLA pdf
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА КЛАСТЕРЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ Махмудова Қимматхон Наманган муҳандислик-технология институти магистранти Қодиров Хумоюн Наманган муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси Аннотация: Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги соҳасида янги инноацион кластерлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш ва у соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари бўйича маълумотлар берилган. Калит сўзлар: бозор иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, инновацион шакллар, илм-фан, агрокластерлар, ихтисослашув, иқтисодий ўсиш, кластер, ўсиш қутблари. Аннотация: В статье представлена информация о создании и функционировании новых инновационных кластеров в аграрном секторе и существующих проблемах в этой сфере, способах их преодоления. Ключевые слова: рыночная экономика, сельское хозяйство, инновационные формы, наука, агрокластеры, специализация, экономический рост, кластер, полюса роста. Annotation: This article provides information on the establishment and operation of new innovation clusters in the agricultural sector and the existing problems in this area, and ways to overcome them. Keywords: market economy, agriculture, innovative forms, science, agroclusters, specialization, economic growth, cluster, growth poles. Бозор иқтисодиётида маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва корхоналар фаолиятини самарали фаолият юритилиши кўп жиҳатдан иқтисодиётдаги ўзгаришлар, янгиликлар, инновациялар, илм-фан ўзгаришлари, фан-техника тараққиёти ютуқларини амалиётда қўллаш жараёнлари натижаларига боғлиқдир. Мамлакат иқтисодиётинин дунё хўжалигига интеграциялашуви ва жахон хўжалигининг глобаллашуви шароитида иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида замонавий инновация шаклларидан кенг фойдаланиш талаб этилади. Замонавий инновацион фаолият шаклларидан бири қишлоқ хўжалиги тизимида инновацион агрокластерларни барпо этишдир. Қишлоқ хўжалиги сохасида минтақавий “Covid-19 пандемиясидан кейин кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва гулчилик бизнесини шиддат билан тиклаш бўйича инновацион стратегиялар” НамМТИ 2021 йил 27-май 171 даражада кластер ёндашувидан фойдаланиш ҳар томонлама самарали ва истиқболли йўналишлардан ҳисобланади. Мамлакат қишлоқ хўжалигидаги инновацион янгиликлар таъсирида самарали иқтисодий ривожланиш механизмлари сифатида агросаноат кластерлари фаолиятини ташкил этиш ва ривожланишини жадаллаштириш саналади. Инновациялар тўғрисидаги дастлабки илмий ишланмалар ХХ асрнинг йигирма йиллигида Й.Шумпетер томонидан ишлаб чиқилган. Шу билан бирга “янгиликлар дифффузияси” хам номланади. XX аср охиридан бошлаб дунё хўжалигида рўй бераётган ўзгаришлар заминида мамлакатлар иқтисодиётида янги хўжалик юритиш тизимларини шакллантириш саналади, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича, географик яқин бўлган корхона ва уларга ҳазмат кўрсатувчи ташкилотларни ўз ичига олган «кластер тизимини» яратишдан иборатдир. Қишлоқ хўжалигини кластерлаштириш сиёсати мамлакат минтақаларида қишлоқ хўжалигини янги тузилмаларини ташкил топиши орқали махаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлиги ортади ва янги инновацион импулс таъсирида қишлоқ хўжалигида янги махсулотлар турларининг пайдо бўлишига олиб келади. “Кластер – Германия иқтисодиёти ривожлатириб, Европа Иттифоқи доирасида иқтисодий ўсишнинг мотори сифатида майдонга чиқди. Финландия иқтисодиётида юқори ўсиш даражасини кўрсатди”. Шунингдек, “АҚШ иқтисодиётидаги ярми кўп ташкилотлар шу моделда фаолият кўрсатишади”. Кластернинг моҳияти Альфред Маршаллнинг «Иқтисодиёт принциплари» (1890 й.) номли асаридаги «ихтисослашган тармоқ- соҳаларнинг алоҳида ҳудудларда уйғунлашиши» тўғрисидаги назарий қарашларида ўз аксини топган”. “Шу билан бирга кластер (инглизчада cluster - тиқилиши) муайян хусусиятларга эга бўлган мустақил бирлик сифатида қараш мумкин бўлган бир нечта бир хил элементларни бирлашувини англатади. Масалан кластер – бир мавзунинг бирлиги ёки статистик популяциянинг тегишли элементлари синфига тегишли қидирув натижалари тўплами. Кластер – географик жихатдан қўшни бўлган бирлаштирилган компаниялар (ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва бошқалар) ва тегишли ташкилотлар (таълим муассасалари, хукуматлар, инфраструктуралар) киради”. Кластерлаштириш назариясини ўрганиш ва уни амалиётга жорий этиш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар тез суръатларда ўсиб бормоқда. Кластер назариясининг кўп томонлама самарали эканлиги турли методологик ёндашувлар шаклланишига олиб келмоқда. Хусусан, М.Портернинг «рақобатда устунлик назарияси» кластер- энг самарали фаолият турларидан хисобланади. Фирмаларни ихтисослашуви натижасида географик локализация жараёнлари асосида вертикал ва горизонтал жойлашувини билдиради, М.Энрайт, С.Резенфельд, П.Маскелл ва М.Лоренценнинг «минтақавий кластерлар концепцияси», А.Маршаллнинг «саноат ҳудудлари назарияси», П.Бекатиннинг «Итальян саноат округлари назариялари», М.Сторпернинг «идеал» ҳудудий кластер назариялари яратилган бўлиб, «кластерлар занжири уйғунлиги» каби назариялар ҳам шу гуруҳда жойлашган. Юқоридаги назарияларда кластер - ишлаб чиқарувчиларга рақобат устунлигини таъминлашда юқори самарали усул сифатида ҳудуддаги таълим, фан, технологик, иқтисодий ва бошқа хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти билан уйғунлашган тизими эканлигини кўрсатади. Ж.Даннинг, К.Бримэн, Шмит, Ж.Ҳамфриларнинг «кластер»ни ўзаро ҳамкорликдаги институтлар тизими сифатида иқтисодиётнинг асосини белгиловчи институционал тизим кўради. Б.О.Лундваль, Б.Йонсон, Б.Асхайм, А.Изаксонлар – кластернинг эволюцион ривожини бир қатор босқичлардан ўтиш лозимлиги таъкидланади. Кластерлар назарияси бўйича рус олимлари Ю.С.Артамонова, Б.Б.Хрусталёв ва бошқалар томонидан ҳам ўрганилган бўлиб, амалиётга жорий этиш бўйича кўплаб лойихалар ишлаб чиқилган. Келтириб ўтилган назарияларнинг шаклланиши ва уларнинг амалий аҳамияти мамлакат, тармоқ ва корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг инновациоян стратегиясида сифатида корхоналар самарадорликка эришишини назарда тутади. “Ўсиш қутблари назарияси Ф. Перру “Covid-19 пандемиясидан кейин кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва гулчилик бизнесини шиддат билан тиклаш бўйича инновацион стратегиялар” НамМТИ 2021 йил 27-май 172 томонидан ишлаб чиқилган. Унинг ғояси айнан ўсиш нуқта, марказ, қутбларига бағишланган ва одатда бу ғоя иқтисодий макон унча шаклланмаган, катта ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган ҳудудларда катта самара беради. Бундай ҳудудга турли омиллар ва шарт-шароитлар ҳисобга олинган, қулай иқтисодий географик ўринга эга бўлган нуқтада-аҳоли пунктида йирик саноат корхонаси жойлаштирилади. Натижада ўсиш маркази вужудга келади”. Замонавий амалиётда ўсиш қутблари назарияси асосида эркин иқтисодий зоналар, кичик иқтисодий зоналар, технополислар, технопарклар ташкил этилмоқда. Кластер назарияларининг шаклланиши ва ривожланиш ҳолати кластерга ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликдаги қишлоқ хўжалигидаги корхона ва фирмалар фаолияти самарадорлигини ошириш бўлса, кластерлар географик маконда бир- бирга яқин жойлашган, ўзаро боғлиқликдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари гуруҳи бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро ижтимоий-иқтисодий муносабатлар натижасида барқарор алоқалар шаклланади, улар фаолиятида жиддий ижобий ўзгаришлар юз беради ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар рақобатбардошлиги кучаяди, маҳсулотлар сифати ортади. Юқоридаги тадқиқотлар натижалари ўрганадиган бўлсак, бундай кластерлаштирилган корхоналардаги ишловчиларнинг ишга ва меҳнатга бўлган муносабати ўзгаради, таъминотчилар, ахборотлар, хизматларга тўғридан- тўғри муносабатлари бўлганлиги сабабли меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга имкониятлар яратилади. Кластерлашган тармоқ корхоналарида меҳнат унумдорлиги 1,5 баробаргача, иш ҳақи эса 30 фоиз гача кўплиги ўз тасдиғини топган. Кластерлаштириш тизимидаги фаолият олиб борувчилар доимо янгиликлар яратишга мойил бўлган креатив фаолият турига айланади, бундан кўп рағбатлантирилганлиги сабабли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бўлга интилиш юқори бўлади. Иқтисодиётни инқироздан сақлаш жараёнларида, айниқса, иқтисодий ривожланишнинг анъанавий усуллари етарли даражада фойда бера олмаётган даврда, инновацион тизим асосида бизнесни ташкил этишда “кластер” назариясини амалиётга татбиқ этиш муҳим ҳисобланади. Кластерларнинг шаклланишида давлатнинг роли муҳим ўрин тутади. Дастлаб, кластерлар фақат рақобат туфайли, аввало, трансмиллий компанияларни замонавийлаштиришда ташкил этилган бўлса, кейинги вақтда кўпгина мамлакатлар ҳукумати бу жараёнга сезиларли даражада таъсир этгани ҳолда уларга ёрдам бермоқда. Кластер стратегиясининг жозибадорлиги, йўналишларнинг турли- туманлигини ҳам, инновацион кластерларни давлатнинг ўзи шакллантиришини ҳам тақозо этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти кластерларнинг кучли жиҳатларига таянади, чунки уларсиз энг ривожланган иқтисодиёт ҳам юқори даражада самарадорликка эриша олмайди. Кластерларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги, улар иштирокчилари йўналишлар бўйича тақсимланади ва қуйидагиларда ўз аксини топади: -бошқа тармоқлардан келадиган янги ишлаб чиқарувчилар илмий тадқиқот ишларини рағбатлантиради ва янги стратегияларни таъминлаб, ривожланиш жараёнини тезлаштиради; -иштирокчи корхоналарнинг эркин ахборот алмашинуви юзага келади, янгиликлар истеъмолчи ва маҳсулот етказиб берувчиларнинг каналлари бўйича тез тарқалади; -кластердаги ўзаро алоқалар рақобатда янги имкониятлар пайдо бўлишига олиб келади; - инсон капитали, илмий ғоялари ривожланиши ва ишлаб чиқаришга жорий этилишига янги имкониятлар юзага келади. Кейинги йиллар давомида жаҳон иқтисодиётида информатика, экология, биотехнология, ген инжерияси каби фан тармоқларининг ривожланишиши таъсирида янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги авлод иннвацион агросаноат кластерлари пайдо бўла бошлади. Фойдаланилган адабиётлар “Covid-19 пандемиясидан кейин кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва гулчилик бизнесини шиддат билан тиклаш бўйича инновацион стратегиялар” НамМТИ 2021 йил 27-май 173 1.В.М. Джуха, А.В. Курицын, И.С. Штапова. Экономика отраслевых рынков: учебное пособие/ - Ростов н/Д: Феникс, 2010 г. 2.В. П.Акатьев, М. Б.Алексеева, В. Ф. Богачев и др.; под ред. В. Ф. Богачева, А. Г. Столбова. Формирование промышленных кластеров в концепции инновационного развития региона / - СПб.: Инфо-да, 2009 г. 3.З.А. Хакимов. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш.. иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. Т, 2018 й 4.В.В.Карпова, В.В.Алешенко. Кластерный подход к развитию агропромышленного комплекса Омской области. Монография – Новосибирск, изд-во СО РАН, 2014 г 5.Портер М. Международная конкуренция. - М.: Международные отношения, 1993. С. 51, 6.Enright M. Regional Clustersand Economic Development: A Research Agenda, in Staber, U., Schaefer, N. and Sharma, B., (Eds.) “Business Networks: Prospects for Regional Development, Berlin”: Walter de Gruyter, pp. 190- 213. 7.Маршалл А. Принципы экономической науки, т. І – ІІІ. Пер. с англ. — М.: Издательская группа «Прогресс», 1993. 8.Бегаттин П. - Becattini G. From Marshalls to the Italian «Industrial Districts»/ www.copetitivness.org. 2015 9.Кластерные политики и кластерные инициативы: теория, методология, практика. (Коллективная монография). Минобразования и науки РФ, Минэкономразвития РФ, Правительства Пензенской области. Пенза, 2013. 10.А.Солиев, Э.А.Аҳмедов, Р.Й.Маҳамадалиев, М.И.Назаров, З.Н.Тожиева, М.Ж.Болтаев, У.А.Атажанова. Минтақавий иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Т- 2003 й. Download 57.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling