Клиник базалар билан ишлаш бўлими тмонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот
Врачлар малакасини ошириш кафедрасининг
Download 45.86 Kb.
|
Бўлим ярим йиллик хисобот клиник базалар билан ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитилган шифокорлар вилоятлар бўйича сони
- 1-сон оилавий шифокорликда ички касаллилар кафедрасида Согликни саклашни бирамчи бўғинида илмий иш химоя қилганлар.
- ЭХМ учун дастур номи
Врачлар малакасини ошириш кафедрасининг
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини доираси бажарган ишлари 1.Кафедрада Республикамизнинг 5 та вилояти (Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахри оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда фаолият юритувчи оилавий шифокорлар ва бошқа тор мутахассисларга умумий малака ошириш (144 кредит) ва мавзули малака ошириш (18, 36, 72 кредит) дастурлари (ССВ томонидан тасдиқланган режа асосида) бўйича малака оширадилар. Ўқитилган шифокорлар вилоятлар бўйича сони 2021-2022 ўқув йилида 502 нафар шифокор малакаси оширилди
2. 2022 йилдан бошлаб Вилоят Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаларининг мурожаатномаси асосида, сайёр цикллар ташкил этиш йўлга қўйилган. Шу жумладан, йил давомида Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 9 та 144 кредитли сайёр цикллар ўтказилди. 1-сон оилавий шифокорликда ички касаллилар кафедрасида Согликни саклашни бирамчи бўғинида илмий иш химоя қилганлар.
Тиббиёт олийгохларида ўкув сифатини ошириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси даволаш ишлари бўйича проректор проф.Каримов.М.Ш дан таклиф.
Тошкент тиббиёт академиясида 2022-2023 ўқув йилида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишда амалга ошириладиган ишлар бўйича йиллик режа, tyutorlar uchun 2022-2023-o‘quv yiliga mo‘ljallangan chora-tadbirlar rejasi, “Birinchi kurs maktabi” tadbirlarini o‘tkazishga qaratilgan dastur va TTAga qabul qilingan talabalaр учун “Talabalikka bag‘ishlov” tadbirlarini o‘tkazish yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqildi. Шунингдек, ёшларни бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси, талабалар турар жойларида маънавий-маърифий, тарбиявий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора- тадбирлар режаси тасдиқланди. Режа бандлари юзасидан маънавий -маърифий ишлар амалга оширилган. Тарбиявий жараённинг услубий таъминоти, тизимлилиги ва назорати ҳафтанинг ҳар душанба куни ректор А.К.Шадманов томонидан академияда олиб борилган маънавий-маърифий ишлар ва Талабалар турар жойларида талабалар учун яратилган шароитлар ўрганиб борилмоқда. O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining o‘ttiz bir yilligini munosib nishonlash hamda TTA talabalari uchun “Yangi O‘zbekistonda el aziz, inson aziz” shiori ostida “Mustaqillik darslari” tashkil etish maqsadida 2022-yil 30-avgust kuni TTAning barcha professor-o‘qituvchilari, kafedralarning ma’naviy ishlarga mas’ul xodimlari uchun ZOOM platformasida onlayn tarzda “Mustaqillik soatlari” tashkil etildi. 5-sentyabr kuni TTAning barcha fakultetlari, kafedralari, akademik guruhlarida fakultetlar, kafedralar, akademik guruhlarda “Yangi O‘zbekistonda el aziz, inson aziz” mavzusida mustaqillik darslari tashkil etildi. Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ТТАга бириктирилган Учтепа туманидаги умумтаълим мактабларида ўтказилган “Birinchi qoʻngʻiroq” tadbirlariда кафедралардан масъуллар иштирок этдилар. 5-18 сентябр кунлари ТТАга биринчи курсга қабул қилинган талабалар учун “Birinchi kurs maktabi” tadbirlari ўтказилди.Тадбирлар давомида талабаларга ТТАнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Ички тартиб қоидалари”, Талабалар турар жойлари (кейинги ўринларда-ТТЖ деб юритилади), ТТАнинг таркибий тузилмаси, факультетлар, кафедралар тўғрисида, талабалар билан йил давомида ўтказиладиган кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, талабаларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш учун яратилган шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Talabalar uchun “Milliy tiklanishdan - milliy yuksalish sari”, “Yoshlarning milliy qadriyatlarga munosabati”, “Ichki va tashqi tahdilar hamda xavf-xatarlarga qarshi samarali kurashish vositalari”, “Jamiyatda mafkuraviy immunitetni mustahkamlash” mavzulari doirasida ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари профессор-ўқитувчилар учун, ҳар жума кунлари талабалар учун “Axborot va murabbiylik soat”ni mazmunli tashkil etiлмоқда. 2022-yil 26-sentyabr куни A.Navoiy nomidagi kino saroyiда “Талабаликка бағишлов-2022” тадбири ҳамда “1-октябр Устоз ва мураббийлар куни” байрами тадбири ташкил этилди. Тадбирда биринчи курсга қабул қилинган талабалар қасамёд қабул қилдилар. Шунингдек, “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан кўп йиллар давомида ТТАда самарали меҳнат қилган фидойи фаҳрий устозлар ҳамда ҳозирда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 2022-йил 21-октябр куни Адиблар ҳиёбонида ТТА профессор-ўқитувчилари, талабалари томонидан шоира Зулфия ҳайкали пойига гулдаста қўйилди. Шоира ижодига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Шунингдек, Алишер Навоий ҳайкали олдида “Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун” муносабати билан ташкил этилган давлат тадбирида иштирок этилди. Бундан ташқари тюторлар кенгаши фаолиятини ўрганиш учун мониторинг юритилган. Маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил қилиш учун тюторлар учун “Депутат ва тютор”, “Хоким ва тютор”, “Прокурор ва тьютор”, “Ички ишлар ходими ва тьютор”, “Ректор ва тьютор” рукни остида ўқув семинарлар ташкил этилди. Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари профессор ўқитувчилар учун, ҳафтанинг ҳар жума кунлари талабалар учун “Ахборот ва мураббийлик соати” ташкил этилмоқда. Download 45.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling