Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
ЭРИТРОЦИТЛАРНИГ УМУМИЙ СОНИ
Download 6,2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
ЭРИТРОЦИТЛАРНИГ УМУМИЙ СОНИ Горяев камераси - Тавсия этилган хисоблаш зонаси Э - Одатдаги хисоблаш зонаси Эритроцитларни қон олингандан кейин 2-3 соат давомида санаш тав- сия этилади. Гемолитик ва мегалобласт камқонликларда эса қон олингандан кейин дарҳол санаш зарур, чунки эритроцитлар тез парчаланади. Эритроцитларни санашдаги асосий хатоликлар манбалари: - Ҳужайралар бир қисмини ютувчи ва бу билан текширув натижасини 36 пасайтирувчи қон қуйқасининг ҳосил бўлиши. - Камерани тўлдиришдан аввал пробирка таркибини етарлича ара- лаштирмаслик. - Камера тўғри баландлигини таъминловчи шароитларга риоя қил- маслик. Ёпқич ойначаларни ҳалқалар ҳосил қилмасдан нотўғри ёпишти- риш. - Эритроцитларни камера тўлдирилгандан кейин дарҳол, 1 дақиқа кутмасдан санаш; ҳужайралар бунда тубга чўкишга улгурмайдилар. Натижалар ҳақиқий натижалардан паст бўлади. - Саналган катаклар етарли бўлмаган миқдори. - Ёмон ювилган капиллярлар. Меъёрий кўрсаткичлар Эркакларда : 4,5-6,5 х 10 12 /л Аёлларда: 4,4-6,0 х10 12 /л Клиник аҳамияти Эритроцитлар сонининг ошиши (эритроцитоз) ҳақиқий полицитемия ва симптоматик эритроцитозларда аҳамиятга эга, бу биринчи ҳолатда суяк кўмигинингифаолияти ошганда, иккинчи ҳолатда эса гипоксияга компенсатор реакция сифатида кузатилади. Эритроцитлар сонининг камайиши суяк кўмигининг эритробласт фаолиятини пасайиши, суяк кўмиги патологик ўзгаришларида (лейкоз- лар, миелом касаллиги, ўсмалар метастазлари ва бошқалар.), овқатла- нишда кам миқдорда оқсил истеъмол қилишда кузатилади. Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги (ЭЧТ) Усул принципи. Эритроцитларнинг чўкиш жараёнида уч давр фарқла- нади. 1- даврда оғирлик кучи таъсирида эритроцитлар алоҳида хужайралар бўлиб аста – секин чўкадилар. Бир қанча вақт ўтгандан кейин чўкиши анча тез кузатиладиган агломератларни ҳосил қилади. 3- даврда эса чўкиш яна секинлашади: эритроцитлар агломератлари шунчалик зич жойлашадики, уларнинг кейинги чўкиши секинлашади ва секин - аста тўхтайди. Download 6,2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling