Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
СИЙДИК ЧЎКМАСИНИ ТЕКШИРУВ 
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари узоқ вақт ҳеч қандай 
белгиларсиз кечади. Сийдик таҳлили касалликнинг кардинал белгилари 
ҳисобланган лейкоцитурия, гематурия ва протеинурияни аниқлаш мақсадида
ўтказилиб, бунинг учун клиник ва морфологик таҳлил зарурдир. Сийдик 
умумий таҳлили мажмуасига буйрак ва сийдик чиқарувчи йўллар 
касалликлари билан оғриган беморларда ва бошқа соматик касалликларда 
ўтказиладиган чўкма шаклли ҳамда кристалл элементларнинг морфологик 
текширув киради.


69 
Сийдик чўкмасини текширув чамаловчи ва миқдорий усуллар билан 
ўтказилади. 
Чамалаш усули сийдикда касаллик белгилари борлиги ҳақида маълумот 
беради. Миқдорий усуллар эса патологик ўзгаришларни ифодаланганлигини 
баҳолашга қаратилади ва сийдикнинг эрталабки порциясида ўтказилади 
 
Сийдик чўкмасини тайёрлаш : 
1. 
Центрифуга пробиркасига аралаштирилган сийдикдан 10-12 мл 
солинади; 
2. 
10-15 дақиқа давомида 1500-2000 та айланиш/дақиқа тезликда цен-
трифугаланади. 
3. 
Чўкма устидаги сийдик тезлик билан тўкиб ташланади. (пробирка 
ағдарилади); 
4. 
Чўкма пипетка билан аралаштирилади 
5. 
Чўкма томчиси буюм ойначаси устига томизилади ва устидан 
қоплағич ойна билан ёпилади. 
 
Микроскопик текширув 
Препарат кичик катталаштариш (окуляр 10х ёки бинокуляр 7х ёки 10х, 
объективлар 8х ёки 10х, 20х), сўнг - йирик катталаштиришда (окуляр 10х 
ёки бинокуляр окулярлари билан, 7х ёки 10х ва 40х объективи билан) кўри-
лади. Шаклли элементлар (эритроцитлар, лейкоцитлар) бир неча кўриш май-
донида микроскопнинг йирик катталаштирганда саналади. Жавоб кўриш 
майдонидаги ҳужайралар сонига қараб берилади (масалан, 10-15 кўриш май-
донида), агар ҳужайралар кам бўлса - 0 - 2 кўриш майдонида.  
Агар ҳужайра элементлари кўп ва кўриш майдонида уларни санаб бўл-
маса, ундай ҳолда бланкда лейкоцитлар (эритроцитлар) кўриш майдонини 
қуюқ қоплаган деб белгиланади.
Цилиндрлар каби шаклли элементларни кам жойлашганида текширувни 
микроскопнинг кичик катталаштиришида ўтказилади ва препаратдаги улар-
нинг сони кўрсатилади. (препаратда 2 цилиндр).
Агар цилиндрлар кўп бўлса, уларнинг сони кўриш майдонида, яъни 
микроскопнинг 
йирик 
катталаштиришида 
белгиланади. 
Эпителиал 
ҳужайралар (кўп қаватли ясси, ўтувчи, буйрак эпителийси), кристаллар каби 
элементлар учун микроскопнинг кичик катталаштиришидан фойдаланиб
“кўп”, “нисбатан кўп”, “кам” миқдорда баҳо бериш қўлланилади. 
 Муҳим: 
Препаратни ҳамма чўкмани буюм ойнасига қуйган ва қоплағич ойнаси
ёпмаган ҳолда тайёрлаш мумкин эмас, чунки препарат кўп қаватли, турли 
қалинликда бўлади, бу эса ҳужайра элементларини сон ва сифатини
(морфологияси) баҳолашда хатоликка олиб келади ҳамда оптикани 
ифлослантиради. 


70 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling