Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Сийдик чўкмасини текширувнинг миқдорий усули
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нечипоренко усули
Сийдик чўкмасини текширувнинг миқдорий усули
Сийдик чўкмасини текширувнинг энг кўп тарқалган миқдорий усули - бу Нечипоренко усули. Усул принципи – сийдик шаклли элементлари (эритроцитлар, лейкоцитлар ва цилиндрлар) миқдорини ҳисоб камераларида санаш. Миқдорий усуллар яширин яллиғланиш жараёнини ташҳислаш, ҳамда буйрак ва сийдик йўллари касалликларини даволаш самарадорлигини баҳолаш учун қўлланилади. Нечипоренко усули – 1 мл сийдикда сийдик шаклли элементлари (эритроцитлар, лейкоцитлар ва цилиндрлар) миқдорини аниқлаш. Сийдикнинг бир марталик, имкони бўлса, ўрта порцияси текширилади. Лабораторияга келтирилган сийдик эҳтиёткорлик билан кўпиксиз аралаштирилади. Белгиланган центрифуга пробиркасига 3-5-7-10 мл сийдик қуйилади ва 10дақиқа давомида 1500 та айланиш/дақиқа тезликда центрифугаланади. Чўкма устидаги сийдик пипетка билан тўкиб ташланади ва 0,5 мл (500 мкл) ёки 1,0 мл (1000мкл) чўкма билан қолдирилади. Супернатант чўкма билан аралаштирилади ва чўкма томчиси билан Горяев камераси тўлдирилади. Лейкоцитлар, эритроцитлар ва цилиндрлар алоҳида бутун камера сеткасида саналади. 1 мкл сийдикдаги шаклли элементлар сони олинади. Шаклли эле- ментлар сони Нечипоренко формуласи буйича ҳисобланади: Х × 1000 Х × 500 N = --------------- ёки N = ------------, бу ерда V V N – 1 мкл центрифугаланган сийдикда шаклли элементлар сони, Х - 1 мкл сийдикда (Горяев камерасида) шаклли элементлар сони, 1000 (500) – текширув учун қолдирилган сийдик чўкмаси миқдори, V - центрифугалаш учун қолдирилган сийдик миқдори. Эслатма: агар сийдикда шаклли элементларни санашда битта цилиндр топилса ёки яширин цилиндрурия ҳақида гап кетганда, яна 4та Горяев каме- раси кўрилиши, топилган цилиндрлар сони кўрилган камералар сонига бўли- ниши ва олинган сон Нечипоренко формуласига қўйилиши керак. Масалан: 5та Горяев камерасида (5 мкл да) 3 цилиндр топилди, ўз навбатида, агар центрифугалаш учун 10 мл сийдик олинган, текширув учун 1 мл (1000 мкл) сийдик чўкмаси қолдирилган бўлса, у ҳолда: 3 × 1000 N = -------------- = 60 /мл 5 × 10 71 Нечипоренко усули буйича шаклли элементлар меъёрий сони: -Эритроцитлар - 1 мл центрифугаланган сийдикда 1000та, -Лейкоцитлар - 1 мл центрифугаланган сийдикда 2000та, -Цилиндрлар - 1 мл центрифугаланган сийдикда 20та. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling