Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
4. Кетон таналар. Соғлом одамларда сийдик билан кунига 20-50 мг кетонлар ажралади. Одатдаги сифат синамалари (Легал, Ланге, Лестраде ва бошқалар) бу миқдордаги кетонларни аниқлай олмайди. Сийдик билан кўп миқдорда кетонларнинг ажралиши кетонурия деб аталади. Кетонурия углевод, ёғ ва оқсил алмашинувлари бузилганда пайдо бўлади ва муҳим клиник аҳамиятга эга. Кетонурия кичик ёшдаги болаларда очликда кучсизланиш фонида (токсикозлар, гастроэнтероколит, дизентерия ва бошқалар), шунингдек 67 иситмалашда, алкоголли интоксикацияда, заҳарланишда, оғир кечувчи юқумли касалликларда кузатилади. Кетонурия операциядан кейин, катта механик мушак жарохатларида (краш-синдром) стресс гормонлари (катехоламин, глюкокортикоидлар, глюкагон) билан чақирилган протеолиз фаоллашуви натижасида оқсил парчаланиши, шу билан бирга Кребс циклидаги жараёнларни чегараланишдан икки углеродли бирикмаларни, жумладан, ацетил-КоАни тўқимада тўпланиши билан тушунтирилади. Тестни баҳолаш Агар реактив зона ранги оқиш рангдан бинафша ранггача ўзгарса, натижа мусбат ҳисобланади. Бўялиш интенсивлиги текширилаётган суюқликдаги кетон таналарининг миқдорига пропорционалдир. Натижалар ярим миқдорий йўл билан 1 дан 15 ммоль/л гача диапазонда белгиланган рангли шкала билан солиштирилган ҳолда баҳоланади. Агар реагент зонанинг ранги шкаланинг икки катаги орасида бўлса, бунда натижа шкаланинг рангли зонасига кўпроқ яқин бўлган ранги бўйича баҳоланади. 5. Қон Сийдикда қон эритроцит (гематурия синдроми) ёки эритроцитлар парчаланиш маҳсулотлари (гемоглобинурия, сидеринурия синдромлари) бўлиши билан аниқланиши мумкин. Гематурия. Мутлақ соғлом одамларда ҳам сийдикда битта –иккита эритроцитлар бўлиши мумкин. Амалий соғлом одамларда кунига 1 миллионгача эритроцитлар ажралади, бу 1 мкл сийдикда бир дона эритроцитга тўғри келади. Микрогематурия – сийдик ранги ўзгармаган, сийдик чўкмаси микроскопиясининг чамаловчи усул билан (кўриш майдонида 5дан кўп эритроцитлар) ва самарали – миқдорий усулда (1 мл сийдикда 1000 эритроцит ёки кунига 1000000 эритроцит) эритроцитлар аниқланиши. Макрогематурия сийдик бўялиши билан намоён бўлиб, сийдик ранги эритроцитлар миқдорига қараб пушти, қизғиш, қизил, “гўшт сели” рангларида бўлиши мумкин. Микро-ва макрогематурия орасидаги 68 чегара 1 л сийдикда тахминан 0,5 мл қон (1 мкл сийдикда 2500 эритроцит) бўлиши ҳисобланади. Баъзи дори воситалари потенциал нефротоксик эффектга эга (аминогликозидлар, антибиотиклар, аналгетиклар, циклоспорин А, цитостатик препаратлар, уротропин, сульфаниламидлар). Тестни баҳолаш Тестнинг мусбат натижаси реагент тилимчани рангини ўзгариши билан ифодаланади. Эркин гемоглобин бўлганда (гемоглобинурия ёки бирламчи эритроцитлар гемолизи) бутун реагент зона бир текис кўк ёки яшил рангга бўялади. Ўзгармаган эритроцитлар бўялмаган реагент зонадаги тўқ бўялган кўк – яшил нуқталар ёки доғлар кўринишида (микрогематурия) ёки бутун зона бир текис яшил ёки кўк рангга бўялади (макрогематурия). Бўёқ индикатор шкала билан ярим миқдорий солиштириб баҳоланади, баъзи катаклар эритроцитлар ва гемоглобиннинг қуйидаги концентрацияларига тўғри келади: эритроцитлар: 10; 30; 60; 100 ва ундан кўп эритроцитлар/мкл гемоглобин: 0,3; 1; 2; 3 ва ундан кўп мг/л Агар реагент зонанинг ранги шкаланинг икки катаги орасида бўлса, бунда натижа шкаланинг рангли зонасига кўпроқ яқин бўлган ранги бўйича баҳоланади. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling