Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet1/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ КОДЕКСИ
Умумий қисм
I бўлим.
Умумий қоидалар

1-боб. Асосий қоидалар
1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларини (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади) шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 2 ва 6-моддалари, 16, 17, 26-боблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Бюджет тўғрисидаги қонунчилик
Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган нормалари ушбу Кодексга мувофиқ бўлиши керак.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2013 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2017 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3042-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5147-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 12.12.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли бҳс) «ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 91-сонли буйруғи.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling