Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилишни ва ўтказишни расмийлаштириш


Download 454.8 Kb.
bet188/234
Sana03.10.2023
Hajmi454.8 Kb.
#1690979
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   234
Bog'liq
1.1. Кодекс

457-модда. Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилишни
ва ўтказишни расмийлаштириш

Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилиш ва ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси ходимни масофадан туриб ишлашга номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномасига кўра қабул қилиш ҳақидаги иш берувчининг буйруғи эълон қилиниши учун асосдир. Масофадан туриб ишловчи ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга ушбу Кодексда назарда тутилган чекловларга амал қилган ҳолда йўл қўйилади.
Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув доимий равишда масофадан туриб ишлашга ўтиш тўғрисида буйруқни эълон қилиш учун асос бўлади.
Ходимнинг вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиши ҳақида буйруқни эълон қилиш учун ходимнинг масофадан туриб ишлашга ўтишга ва ишни масофадан туриб бажариш режими шартларига розилигини акс эттирадиган аризаси асос бўлади.


458-модда. Вақтинча масофадан туриб ишлашга
ўтишга ёки масофадан ишлашга ўтказишга доир устувор ҳуқуққа эга бўлган ходимларнинг тоифалари

Табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчида тегишли техник ва ташкилий имкониятлар мавжуд бўлганда вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуқ бериладиган ходимларнинг тоифалари қуйидагилардан иборат:


ҳомиладор аёллар;
ўн тўрт ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари, васийлари;
ногиронлиги бўлган шахслар;
ёшга доир пенсионерлар;
ногиронлиги бўлган шахсларни ёки оиланинг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бемор аъзоларини парваришлаётган ходимлар.
Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида назарда тутилган ходимларнинг бошқа тоифалари ҳам вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлиши мумкин.



Download 454.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   234




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling