Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ташвиқотни босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/46
Sana15.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1094564
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
c369982a-e62a-2327-825f-e90c534652fa docs

47-модда. Ташвиқотни босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот 
материалларини чиқариш ҳамда тарқатиш орқали олиб бориш
Номзодлар ва сиёсий партияларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни
фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот 
материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратилади. 
Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак. 
Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларида қуйидагилар 
кўрсатилиши керак: 
ташвиқот материалларини тайёрлаган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг 
фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақдаги бошқа 
маълумотлар; 
ташвиқот материалларига буюртма берган юридик шахснинг номи (жисмоний 
шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми); 
ташвиқот материалларининг адади, чиқарилган санаси тўғрисидаги ахборот. 
48-модда. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб 
бориш
Номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали 
ташвиқот учун тенг шароитлар яратилади. 


Сайловчилар билан учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига 
номзодлар, депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда 
ўтказилади. Сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш жойи ва вақти ҳақида округ ёки 
участка комиссиясига маълум қилинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни 
олдиндан хабардор қилади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 
жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва 
ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт. 
Номзод ёки унинг ишончли вакили бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан 
биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил 
этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling