Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар
-модда. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
Download 461.73 Kb.
|
Янги Мехнат Кодекси
244-модда. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги қуйидаги асосий кафолатлар назарда тутилади: меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида камситишни тақиқлаш; тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини таъминлаш; меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш; иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлаб қўйиш; меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланишини чеклаш; иш ҳақини тўлаш тартиби ва муддатларига доир талабларни тартибга солиш; нормал иш шароитларидан четга чиқадиган шароитларда ишлаганлик (иш вақтидан ташқари, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари, тунги вақтда ишлаш) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг кафолатланган миқдорларини белгилаш; ушбу Кодекс 100-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ иш берувчининг фаолияти тугатилган ҳамда у тўловга қобилиятсиз бўлган тақдирда ходим томонидан иш ҳақи олинишини таъминлаш; бюджет ташкилотлари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг давлат тарифларини белгилаш; ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорини чеклаш; ходимнинг ишлаб топилган маблағларни эркин тасарруф этишини чеклашни тақиқлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш. Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда қонунчиликда белгиланганига нисбатан ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги қўшимча кафолатлар назарда тутилиши мумкин. Меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганига нисбатан ёмонлаштирилиши мумкин эмас. Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан ёмонлаштирилиши мумкин эмас. Жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жамоа келишувида белгиланганига нисбатан ёмонлаштирилиши мумкин эмас. Download 461.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling